Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи



Download 2,78 Mb.
bet12/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

2. Қадимги Хоразм давлати
Ўрта Осиёдаги яна бир йирик давлат уюшмаси-Қадимги Хоразм давлати ҳисобланади. “Катта Хоразм” ва “Қадимги Хоразм” масаласи бўйича ўзбекистонлик ва хорижлик кўплаб олимлар турли-туман тадқиқотлар олиб борган бўлсаларда бу масалалар ҳамон тадқиқотчиларнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлиб келмоқда. Авесто ва юнон-рим тарихчилари маълумотлари бу мунозараларнинг асосини ташкил этади. Ундан ташқари, ўтган асрнинг 50-60 - йилларидан бошлаб бугунга қадар олиб борилган археолгик тадқиқотлар натижалари ҳам Хоразм давлатчилиги тарихи бўйича бой материаллар берди.
Олимларнинг таъкидлашича, Авестода тилга олинган Арёшаёна ёки Арянам Вайчах шу манбада эслатилган Кави Виштаспнинг подшолиги бўлиб, миллоддан аввалги IX-VIII асрларда Дранғиёна, Сатагадия, Ария, Марғёна ва Амударёнинг ўрта оқимидаги вилоятларни бирлаштирган. Ғарб тадқоқтчилари В.Хеннинг ва И.Гершевичлар Авестодаги Кави Виштапснинг давлати Марв ва Хирот атрофида жойлашган “Катта Хоразм” деб ҳисоблайдилар. “Катта Хоразм” муаммоси Геродот маълумотларидан бошланган. У “Тарих” асарининг учинчи китобида қуйидагича маълумот беради: “Осиёда бир водий бор. Унинг барча томони тоғ билан ўралган, тоғни эса бешта дара кесиб туради. Бир вақтлар бу водий хорасмийларга тегишли бўлиб, хорасмийлар, парфияликлар, саранглар ва таманейларга чегарадош ерларда жойлашган. Водийни ўраб турган тоғдан Акес номли йирик дарё бошланади”.
Геродотдан сал олдинроқ яшаб ўтган Гекатей парфияликларнинг шарқий томонида жойлашган “Хорасмия”ни, “бир қисми текисликларда, бир қисми тоғларда яшовчи хоразмликларни” эслатиб ўтади. Тадқиқотчи В.А.Ливщиц ҳам бу “Катта Хоразм”ни Марв ва Ҳиротнинг тўртта районига жойлаштиради. Агар “Катта Хоразм” давлати Марв ва Ҳирот атрофларида жойлашган тахмин рост бўлса, А.С.Сагдуллаевнинг фикрича, бу давлат форслар подшоси Кир II тамонидан бўйсундирилганидан сўнг хорасмийлар Қуйи Амударёнинг Хоразм ҳудудларига кўчиб борганлар деб фараз қилинади. Ушбу назарияга кўра, милоддан аввалги VI аср қадимги форслар хорасмийларни жанубдан қуйи Амударё ерларига сиқиб чиқарган.
С.П.Толстов ва Я.Ғуломовлар бу назарияга қарши бўлиб, хоразмликлар Ўрта Осиёнинг жанубидан кўчиб келмаганлар балки, Хоразм давлати Қуйи Амударёда қадимги замонлардаёқ вужудга келган деб хулоса қилганлар. Аммо бу давлатнинг чегаралари ҳозирги Хоразм вилояти ҳудудларидан анча кенг бўлган.
Ўрта Осиёнинг тарихий географияси билан шуғулланувчи олим И.Н.Хлопин “Катта Хоразм”нинг йирик сиёсий бирлашма сифатида Аҳамонийлардан олдинги даврда мавжуд бўлганлиги ва Акеснинг Тажан-Херируд дарёси билан бир эканлиги ҳақидаги фикрларни асоссиз деб ҳисоблайди. Олимнинг таъкидлашича, “Аҳамонийлардан олдинги даврда Ўрта Осиё ҳудудида халқларнинг хоразмийлар бошчилигида хеч қандай илк давлат бирлашмалари йўқ эди”. Шу билан бирга у Аҳамонийлардан олдинги даврда Ўрта Осиёнинг жанубида, “бир неча унча катта бўлмаган марказлар” мавжуд бўлган бўлиши мумкинлигини эътироф этади.
Ўрта Осиё жанубидаги дехқончилик маданияти ва илк шаҳарлар бўйича мутахассис ҳисобланган А.А.Асқаров сўнгги йилларда Қадимги Хоразм масалаларига ўз эътиборини қаратди. Олимнинг эътироф этишича, Хоразм воҳасининг қадимги даври ўзига хос хусусиятларга эга. Бу ҳудудий кенглик Амударёнинг қуйи ҳавзаси ҳисобланиб, Ўрта Осиёнинг бу йирик дарёси бир неча юз йиллар давомида юқори оқимлардан қуйига унумдор лойқа оқизиб келиб, жанубий Орол бўйларида суғорма деҳқончилик маданиятининг ривожланиши учун замин яратган. Аммо, бу замин энг қадимги даврларда аждодларимиз томонидан ўзлаштирилиб, суғорма деҳқончилик маданиятининг Марғиёна ва Бақтрия сингари макони бўла олмади.
Археологик манбаларнинг маълумот беришича, илк темир даврига келиб Хоразм ҳудудларида пайдо бўлган Амиробод маданияти даврида жанубий Хоразм аҳолиси Амударё қуйи ҳавзасининг ўзанлари бўйлаб барпо этилган кенг ва саёз каналлар ёрдамида зироатчиликка қулай жойларда деҳқончилик қила бошлайдилар ҳамда ўтроқ ҳаёт аста-секин уларнинг турмуш тарзига айлана бошлайди. Аммо, Амударёнинг қуйи ҳавзалари, унинг тўқайзор ва қамишзор кенг майдонлари, серунум яйловлари чорвачилик хўжалигининг тараққий этиши учун жуда қулай эди. Шунинг учун ҳам қадимги Хоразмда Қуйи Сирдарё сак-чорвадорларнинг Қуйисой маданияти кенг ривожланган.
Юнон географи Страбон хоразмийларнинг аждодлари массагетларга бориб тақалиши ҳақида маълумотлар беради. С.П.Толстовнинг фикрича, Хоразм тарихининг массагетларгача бўлган даврида бу заминда Сувёрган ва Тозабоғёб маданиятлари аралашувидан таркиб топган Қовунчи (Қаунди) қабилалари яшар эдилар. Улар миллоддан аввалги II минг йилликнинг сўнгги чорагида қадимги Хоразмнинг массагет номи остида юритилган кўчманчи қабилаларининг асосини ташкил этган.
Археологик маълумотлар, ёзма манбалар ва уларни этногеографик таҳлилларидан хулоса чиқарган А.А.Асқаров, хоразмийларнинг дастлабки ватани Бақтриядан жунубда, ҳозирги Ҳирот водийсида бўлганлигини эътироф этади. Олимнинг таъкидлашича, Аҳамоний подшолари тазйиқ ўтказиш орқали шарқий Эрон қабилаларидан йилига катта бож олиш мақсадида Ҳилменд тоғ дараларидан оқиб чиқадиган сойларга тўғонлар қурдириб, сув йўлларини қадимги Ҳилменд, ҳозирги Ҳирот водийсига-хоразимийлар юртига буриб юборганлар. Натижада, водийда кўл ҳосил бўлиб, хорасмийлар ноиложликдан ватанларини тарк этиб, Амударёнинг қуйи ҳавзаларига кўчишга мажбур бўлганлар. А.Асқаровнинг хулосаларига кўра, Амударёнинг қуйи ҳавзаларида узоқ асрлар давомида Аму сувлари оқизиб келган лойқа ётқизиқлари туфайли ҳосил бўлган деҳқончиликка қулай, текис ва унумдор ерлар ҳамда ҳавза ирмоқлари сувларидан деҳқончиликда фойдаланишнинг қулайлиги, зироатчиликда бой тажрибага эга бўлган хорасмий қабилаларининг янги жойга мослашишини тезлаштирган.
Қадимги Хоразм хўжалик тартибининг тузилиши жанубий ҳудудлардаги суғориш тизимини эслатса-да, ўлчамлари жиҳатдан анча кичик. М.А.Итинанинг фикрича, бу даврда уруғдошларнинг қишлоқлари бўлиши мумкин бўлган манзилгоҳларнинг майдонлари кенгайганлиги кузатилади. Бу манзилгоҳларда катта оилалар яшаган бўлиб, улар бир вақтнинг ўзида хўжалик вазифалари, жумладан, суғориш тармоқларини сақлаш ва ривожлантириш билан шуғулланганлар.
Сўнгги бронза даврида ҳам қадимги Хоразм хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири чорвачилик хўжалиги эди. Бу даврга оид маконлардан жуда кўплаб турли ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари топиб ўрганилган. Чорвачилик хўжалигида от асосий ўринда бўлиб улардан юк ташиш ва сафарга чиқишда фойдаланилган. Айрим манзилгоҳлардан от анжомларининг топилиши шу жараёндан далолат беради. Бу ўринда таъкидлаш жоизки, олимлар орасида массагет қабилалари тотемларида от культи марказий ўринда туриши ҳақидаги фикрлар ҳам бор.
Ўтроқ деҳқончилик қабилаларининг чорвачилиги уй чорвачилиги хусусиятига эга эди. Тадқиқотлар натижаларига кўра, мил. авв. I минг йилликнинг бошларига келиб Орол бўйидаги хўжалиги асосини деҳқончилик ва чорвачилик ташкил этган қабилалар ўртасида фарқлар шакллана бошлайди. Мил. авв. VII-VI асрларга келиб эса, улар маданияти ўртасидаги фарқланиш яққол кўзга ташланади.
Фикримизча, айнан мана шу даврдан бошлаб, Шарқий Орол бўйида ярим кўчманчи чорвадор хўжалик маданий шакли устунлик қилган бўлса, Амударёнинг жанубий ўзанларида эса юқори даражадаги сунъий суғоришга асосланган ўтроқ деҳқончилик хўжаликларининг аҳамияти ортиб боради.
Мил. авв. I минг йилликнинг иккинчи чорагига келиб Орол бўйида ҳунармандчилик ажралиб чиқишининг дастлабки белгилари кузатилади. Ортиқча маҳсулотнинг кўпайиши эса мулкий ва ижтимоий табақаланиш учун имкониятлар яратади.
Мил. авв. I минг йилликнинг ўрталарига келиб қадимги Хоразм ҳудудларида суғорма деҳқончиликнинг тараққий этиши ва ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши натижасида ибтидоий жамоа муносабатлари ўрнига давлатчилик тизими шакллана бошлайди. Ушбу тизимнинг шаклланишида қадимги шаҳарларнинг аҳамияти ниҳоятда катта бўлди. Тадқиқотлар натижаларига кўра, қадимги Хоразм шаҳарларининг режавий услублари – ички ва ташқи тузилиши, ҳимоя иншоотлари, табиий жойлашуви нуқтаи назаридан кўп ҳолларда бир-бири билан ўхшашлик топади. Тадқиқотчилар томонидан эътироф этилган Хоразмнинг энг қадимги шаҳар-қалъаларидан бири бўлган Кўзалиқирнинг қуйи маданий қатламларини С.П.Толстов мил.авв VII-VI асрлар билан, В. Массон эса мил. авв. V-IV асрлар бошлари билан белгилаган эди.Сўнги тадқиқотларда эса Кўзалиқирда ҳаёт бутун мил.аввVI ва V асрнинг биринчи ярмида мавжуд булган деган хулосалар устунлик қилмоқда.
Кўзалиқир кўҳна шаҳри илгари таҳмин қилинганидек, “Катта хоразм” давлатининг пойтахти эмас, балки, янги тадқиқотларга кўра, мил авв VI Чирманёб деҳқончилик марказини ҳосил қилган кичик воҳанинг бош шаҳри сифатида ушбу ҳудудларнинг сиёсий-маъмурий ва диний маркази вазифасини ўтаган. Фанда Хоразм цивилизасияси ва шаҳарсозлик маданияти айнан Кўзалиқирдан бошланган, деган хулоса устунлик қилар эди. Аммо, сўнги йиллардаги тадқиқотлар воҳанинг бошланиш қисмида жойлашган Хазорасп шаҳри ҳам Кўзалиқирга замондош ёдгорлик деб ҳисоблашган асос бўлмоқда. Хусусан, Хазорасп яқинида мил. авв VI асрга оид сопол ишлаб чиқариш маркази Хумбўзтепанинг мавжудлиги кўҳна шаҳарнинг қадимийлигидан далолат беради.
Кўзалиқир қадимги Хоразмдаги дастлабки тузилиши анча аниқ бўлган, ҳимоя деворлари билан ўраб олиниб диний-топиниш хусусиятига эга бўлган меъморий ёдгорликни ўзида акс эттиради. Унинг атрофларидаги кенг майдон, афтидан кейинги қурилишларга мўлжалланган бўлиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, мил. авв. VI-V асрларга келиб Ўрта Осиё шаҳарсозлик маданиятида ибодатхоналар қурилиши муҳим бўлиб, асосий омиллардан бири ҳисобланади. Кўзалиқир Ўрта Осиёнинг бошқа шаҳарлари каби воҳанинг мустаҳкамланган ҳарбий-сиёсий ва маъмурий маркази ҳисобланиб, ривожланган суғорма деҳқончилик билан таъминланган эди.
Кўзалиқир ҳақида янада батафсилроқ тўхталадиган бўлсак, ушбу ёдгорликда ўтган асрнинг ўрталаридан бошлаб С.П.Толстов раҳбарлигидаги Хоразм экспедицияси кўплаб тадқиқот ишлари олиб борган. Оролбўйи воҳасидаги қадимги Чирманёб каналининг бирининг яқинида жойлашган ушбу ёдгорлик топилмалари мил. авв. VII асрдан V-IV асрларгача саналанган. Қадимги Хоразм тадқиқотчилари «кўҳна шаҳар» ва «қалъа» деб таърифлаган ушбу ёдгорликдаги турар жойлар асосан пахса ва хом ғиштдан қад кўтарган. Тадқиқотлар натижаларига кўра, қалъа иккита қурилиш даврини бошдан ўтказган. Мил. авв. VI-V асрларга оид пастки қатламлардаги ғиштларнинг ўлчамлари мил. авв. V-IV асрларга оид юқори қатлам ғиштларидан фарқланади. Ундан ташқари сополларнинг хусусияти ва бронза ўқ учларининг ясалишида ҳам айрим фарқларни кузатиш мумкин.
Кўзалиқирнинг марказидан йирик бино қолдиқлари очилган бўлиб, бу ерда ярим метрга яқин маданий қатлам сақланган. Ҳар иккала қурилиш даврида мавжуд бўлган ушбу бино 285 кв.метрни эгаллайди. Қатъий режавий тузилиш ва бинонинг қатъий майдони бутун мажмуага салобат бахш этган. Марказий бинонинг шимол томонидан учта миноранинг қолдиғи қазиб ўрганилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, улар диний маросимлар билан боғлиқ иншоотлардир.
Кўзалиқир тадқиқотчилар томонидан Аҳамонийларгача бўлган давр билан саналанишига қараганда Оролбўйи ҳудудларида пайдо бўлган биринчи шаҳар бўлиши мумкин. Ўрта Осиё ўтроқ аҳоли воҳаларининг Аҳамонийлар давлати таркибига киритилиши билан ҳудудларнинг ички сиёсати сатрапликлар марказларида жамланган эди. Сатрапликлар марказлари мустамлакачилик ва бошқарувнинг асоси бўлиб, бу ўринда урбанистик марказларнинг мудофааси алоҳида аҳамиятга эга бўлиб боради. Эскилари таъмирланиб, янгилари шаклланаётган ушбу мил. авв. VI-IV асрларга оид шаҳарлар мудофаасига алоҳида эътибор қаратилади. Тадқиқотлар таҳлилига кўра, Кўзалиқир ҳам айнан шу тоифага кирувчи кўҳна шаҳарлардан бири эди. Бошқача қилиб айтганда, мил. авв. I минг йилликнинг ўрталаридаги шаҳарларнинг шаклланишида сиёсий-ҳарбий омил асосий ҳисобланган. Бутун қадимги дунёда бўлганидек, Хоразмда ҳам шаҳарлар иқтисодий, сиёсий ва диний-мафкуравий марказлар ҳисобланган. Ўз вақтида С.П.Толстов таъкидлаганидек, агар Хоразмнинг энг қадимги шаҳарлари марказларида жамоат-диний иншоотлар жойлашган бўлса, милоднинг бошларига келиб шаҳарларнинг марказий қисмини қалъа эгаллайди.
Қизилқум чўлларининг ичкарисида, Жонидарё қадимги ирмоғининг ўрта оқимида Чирикработ кўҳна шаҳри харобалари жойлашган. Ёдгорлик 1946 йилда С.П.Толстов томонидан очилиб, 1948-49 йилларда унда тадқиқот ишлари олиб борилган. 1957-58 йиллардаги Ю.А.Рапопорт ва С.А.Трудновскаяларнинг тадқиқотлари туфайли ёдгорлик ҳақидаги тасаввурларнинг илмий асослаш имкониятлари янада кенгайди.
Қизилқумдаги ярим кўчманчи апасиак қабилалар иттифоқининг пойтахт шаҳри деб тахмин этилган Чирикработ кўҳна шаҳри баландлиги 15 метрли тепа устида бунёд этилган. Кўҳна шаҳар ҳудудидан турли даврларда барпо этилган ҳимоя иншоотларининг излари аниқланган. Тарҳий тузилиши тухумсимон – (овал) бўлган кўҳна шаҳар икки қатор ҳимоя деворлари билан ўраб олинган (42,6 гектар). Кўҳна шаҳар марказида (12,4 гектар) қалъа жойлашган. Кўҳна шаҳар энлилиги 40 метр, чуқурлиги 4,5 метр бўлган хандақ билан ўраб олинганлиги мудофаа ишларига алоҳида эътибор берилганлигидан далолат беради. Чирикработдан бир нечта мозор-қўрғонлар очиб тадқиқ этилган бўлиб улардаги топилмалар мил. авв. V-IV асрларга оиддир.
Хоразмдаги архаик давр маданиятининг келиб чиқиши ва ашёларининг ёшини аниқлаш мақсадида тадқиқотчи Б.И.Вайнберг махсус тадқиқотлар олиб бориб бу ҳудудлардаги дастлабки тўртбурчак шаклдаги хом ғиштларнинг тарқалиши ва сополлар кўринишидаги ўзгаришлар Узбой ирмоғи ва Каспий орқали тўғридан тўғри Эрон билан алоқалар туфайли юз берган бўлиб, мил. авв. IV асрнинг иккинчи чораги ёки ўрталаридан Эрон моддий маданиятининг баъзи кўринишлари ёйилишига олиб келди деган хулоса чиқаради.
Фанда маълум бшлган “Катта Хоразм” масаласи бугунги кунда ўз ечимини топган деб бўлмайди. Аввало, ўтган асрнинг бошларида мавжуд ёзма манбаларнинг қисқа маълумотларига таянган И.Маркварт томонидан ушбу масала кўтарилган эди. У Авестодаги “Арьянам Вайжо”ни Хораз деб ҳисоблаб, Аҳамонийларга қадар Шимолий –Шарқий Эрон қабилаларининг хорасмийлар бошчилигидаги катта давлат бирлашмаси “Катта Хоразм, деган тахминни илгари сурган эди. Мазкур ғоя В.Бартольд, В.Тарнлар томонидан қабул қилиниб, С.Толстов, В.Хеннинг, Ф.Альтхайм ва И.Гершевичлар томонидан ривожлантирилди.
С.Толстов Амударёнинг қуйи ҳавзалари “Катта Хоразм” таркибига кирганлиги ҳақидаги концепцияни илгари суриб, Хоразмда мил.авв VIII-VII асрларда дастлаб қабилаларнинг ҳарбий конфедерацияси пайдо бўлиб, ундан давлат уюшмаси ўсиб чиқди деган фикрга келган бўлса, В.Массон бу фикрга қарши чиқиб, археологик материаллар таҳлили Хоразмда Аҳамонийларга қадар марказлашган давлат ташкил топганлигини тасдиқламайди, деган фикрга келди.
Археологик тадқиқотлар натижаларига таянган В.Т.Воробьева, ўтган асрнинг 70-йилларида “Катта Хоразм”нинг жанубий чегараси Амударёнинг ўрта ҳавзалари (Қўшқалъа, Одойтепа атрофлари)дан ўтган ва унинг шимолий чегаралари Амударёнинг қуйи ҳавзаларини қамраб олганлиги ҳамда қадимги Хоразм давлати “Катта Хоразм” давлат конфедерациясининг таркибига кирганлиги ҳақидаги ғояни илгари сурди. Б.Вайнберг ва С.Баратовлар ҳам В.Воробьева ғояларига яқин фикр билдирганлар.
Р.Фрай “Катта Хоразм” давлатининг ҳудуди Марв Ҳирот атрофларини қамраб олиб, Аҳамонийлар босқинидан сўнг бу ҳудуд аҳолиси Окс (Амударё)нинг шимолига кўчганлиги ҳақида фикр билдирган бўлса, И.Хлопин ва И.Пьянковлар Хоразмдаги аҳамонийларгача бўлган давлатчиликни инкор этадилар. А.Асқаров эса, хорасмийларнинг Тажан (герируд) ва Хильменд дарёлари ҳавзаларидан шимолга, қуйи Амударё ҳавзаларига кўчиши мил.авв VI асрда рўй берган бўлиб, “Катта Хоразм” давлати конфедерациясининг шимолий чегараси Амударёнинг ўрта чегарасигача бўлган ҳудудларни ўз ичига олганлиги ҳақидаги фикрларни илгари суради.
Юқорида эслатиб ўтганимиздек, аҳамонийларгача мавжуд бўлган Хоразм давлатининг пойтахти масаласи фанта аниқ ечимини топмаган. Х.Матякубовнинг фикрича, қадимги Хоразм давлатининг пойтахтини аниқлаш борасидаги изланишлар ўтган асрнинг 80-йилларида ўз самарасини бера бошлади ва Ақчахонқалъа қадимги Хоразм давлатининг пойтахти бўлиши мумкинлиги ҳақидаги илк фикрлар айтилди. Тадқиқотларга кўра умумий майдони 50 дан зиёд бўлган Ақчахонқалъа ички ва ташқи қалъадан иборат тўғри тўртбурчак шаклга эга. Улар алоҳида ҳимоя деворлари билан ҳураб олинган. Сўнги тадқиқотларга кўра, ушбу кўҳна шаҳарда сарой маросимлари ва диний эътиқодлар билан боғлиқ деворий расмларнинг қайд этилиши, улар орасида шоҳона кийимда бошига ьож кийган ҳукмдор суратининг мавжудлиги, шоҳ бошига илоҳий қуш (Ҳумо) қўниб турганлиги Ақчахонқалъа қадимги Хоразм давлатининг пойтахт шаҳри эканлигининг рамзий белгиси сифатида эътироф этилди.
Фикримизча, Хоразм қадимги шаҳар маданияти ва давлатчилигининг шаклланишида бутун Ўрта Осиё ҳудудларида бўлгани каби ташқи таъсир ва маданий алоқаларни инкор этмаган ҳолда, бу ҳудудларда ўтроқ деҳқончиликка ўтиш, суғориш тартибининг шаклланиши, ўтроқ аҳоли хўжаликларининг тараққий этиши кейинги даврлардаги давлатчилик анъаналари шаклланиши учун асос бўлганлигини таъкидлаш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, бутун Ўрта Осиё минтақасида бўлгани каби қадимги Хоразм шаҳар маданияти ва давлатчилиги асослари ҳисобланган илғор хўжалик тизими юритиш, суғориш тармоқларини сақлаш ва ривожлантириш, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ кабилар – ўзаро тарихий-маданий алоқалар билан боғлиқ эди. Бу жараёнлар айниқса, мил.авв.VI-V асрларда анча тараққий этган бўлиб, бу ҳолат Хоразм давлатчилигининг ўзига ҳос хусусиятларида ҳам намоён бўлади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мил.авв. V-IV асрларда Хоразм ва унга қўшни бўлган ҳудудларни урбанизация жараёнлари қамраб олган эди. Натижада бу ҳудудларда тарихий-маданий деҳқончилик воҳалари пайдо бўлади ва улар илк давлатчиликнинг асоси эди. Мил.авв. VI асрдан бошлаб эса ҳозирги Хоразм воҳасида давлатчилик шаклланиб у қадимги Шарқ цивилизацияси марказларидан бирга айланиб борди.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish