259
йирик амалдорлар томонидан уларга ҳадя этилган ер мулкларидан ташқари
улар Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг серунум яйловларига, беҳисоб подаларга,
катта шаҳарларда жойлашган ўз ҳунармандчилик дўконларига, савдо
расталарига, тегирмонлар, ҳаммом ва карвонсаройлардан келадиган
даромадларга ҳам эга бўлганлар.
Каттадан-катта бойликларга эга бўлган Жўйбор шайхлари ўз хусусий
ерларидан ташқари вақф ерлардан келадиган даромадни ҳам назорат
қилганлар. Хожаларнинг давлат ишларидаги мавқеи шунчалик кучли эдики,
улар ҳатто, амалдорларни юқори мансабларга тайинлаш ёки четлатишда ҳам
катта таъсирга эга бўлганлар.
Шайбонийлар даврида ер эгалигининг қуйидаги асосий турлари мавжуд
эди:
1. Мулки султоний ёки мулки мамлака (манбаларда мамлакаи девон,
мамлакаи подшоҳий, замини мамлака, мамлакати султоний, мамлака
атамаларида ҳам учрайди) давлатга қарашли ерлар бўлиб, бу ерларни сотиш,
ҳадя этиш, вақфга бериш фақат хоннинг ихтиёрида бўлган.
2. Мулки холис ёки мулки хурри холис-муълум шахсларга тегишли
бўлиб, ҳукмдор томонидан давлат олдидаги хизматлари учун берилган
шахсий ерлар (суюрғол, иқтоъ, тархон, тиул ва бошқ.) Бундай ерлар ва
уларнинг эгалари дафтардор томонидан махсус дафтарга қайд этиб борилган.
3. Вақф ерлари-ҳукмдор ёки бошқа шаҳслар томонидан диний
муассасаларга мулк қилиб берилган ерлар ва суғориш иншоатлари. Бундай
ерлардан келган даромаднинг асосий қисми мутаваллилар, қозилар ва
мусулмон диндорларига тушган.
4. Қишлоқ жамоалари эгалик қиладиган ерлар.
Шайбонийлар даврида деҳқончиликка алоҳида эътибор қаратилган
бўлиб, авволо, суғориш тизимини тартибга келтириш учун қатор тадбирлар
амалга оширилган. Бу жараёнда минтақадаги йирик сув манбалари-
Зарафшон, Чирчиқ, Сирдарё, Амударё, Вахш, Мурғоб каби йирик дарёлар ва
кўплаб кичик дарёлар ҳамда кўллар, тоғ сувларининг имкониятларидан кенг
фойдаланилган. Шайбонийхон дарида, сиёсий беқарорлик йилларида,
Абдуллахон II даврида сунъий суғориш ишларининг аҳамияти йўқолмаган.
Ундан ташқари шайбонийлар даврида деҳқончиликнинг тараққиётини
таъминловчи ислоҳотлар ўтказилган. Хусусан, қаровсиз ва лалми ерларни
давлат мулкига киритиб, бундай ерларда деҳқончиликни ривожлантириш,
деҳқончилик қилишни ҳоҳлаганларга ҳар томонлама ёрдам бериш, маълум
муддат солиқлардан озод этиш, ердан олинадиган солиқларни йиғишдан
маҳаллий амалдорларнинг ўз мансабларини суистеъмол қилишларига йўл
қўймаслик учун ҳам тегишли тадбирлар амалга оширилган.
Do'stlaringiz bilan baham: