Гўдакнинг бир ёшгача давридаги психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича қатор тадқиқотлар мавжуд. Шулар орасида Н.Л.Фигурин, М.П.Денисова, М.Ю.Кистяковская, А.Валлон, Д.Б.Эльконин, Е.А.Аркин, С.Фаянс, Ш.Бюлер, Ф.И.Фрадкиналарнинг асарлари алоҳида аҳамиятга моликдир. - Гўдакнинг бир ёшгача давридаги психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича қатор тадқиқотлар мавжуд. Шулар орасида Н.Л.Фигурин, М.П.Денисова, М.Ю.Кистяковская, А.Валлон, Д.Б.Эльконин, Е.А.Аркин, С.Фаянс, Ш.Бюлер, Ф.И.Фрадкиналарнинг асарлари алоҳида аҳамиятга моликдир.
- С.Фаянс тажрибасида гўдакка чиройли ва жозибадор ўйинчоқлар 9 см масофадан кўрсатилганда у бутун вужуди билан уларга интилган, кейинчалик оралиқ 60 см бўлганида боланинг интилиши, қўл чўзиши, сустлашган, ва ниҳоят, улар 100 см дан кўрсатилганда болада интилиши, чўзилиши, ихтиёрсиз ҳаракати мутлақо сўнган.
. У ўйинчоқ билан бир қаторда турган катта кишига ҳам ана шундай бефарқ қараган. Масофа қанчалик қисқарса, боланинг унга интилиши, қизиқиши шунчалик кучайиб боришини кузатиш мумкин. Юқоридаги тажриба материаллари асосида, шундай хулоса чиқариш мумкин: катталар гўдак қатнашаётган фаолиятни жонлантирадилар. Гўдакни қуршаб турган жисмлар борган сари унинг нигоҳини ўзига тортиб, мафтун қилиб, қўзғатувчи вазифасини бажариб, боланинг қидириш, мўлжал олиш, чамалаш фаолиятини кучайтиришга хизмат қилади. - . У ўйинчоқ билан бир қаторда турган катта кишига ҳам ана шундай бефарқ қараган. Масофа қанчалик қисқарса, боланинг унга интилиши, қизиқиши шунчалик кучайиб боришини кузатиш мумкин. Юқоридаги тажриба материаллари асосида, шундай хулоса чиқариш мумкин: катталар гўдак қатнашаётган фаолиятни жонлантирадилар. Гўдакни қуршаб турган жисмлар борган сари унинг нигоҳини ўзига тортиб, мафтун қилиб, қўзғатувчи вазифасини бажариб, боланинг қидириш, мўлжал олиш, чамалаш фаолиятини кучайтиришга хизмат қилади.
Тадқиқотчи А.В.Ярмоленко ярим ёшлик гўдакларда жозибали нарсаларнинг ўзаро қиёсий таснифини тадқиқ қилган. Муаллиф олган маълумотларга қараганда, гўдак беҳисоб жисмлар орасида инсонни (катта ёшли одамларни) тобора аниқроқ, равшанроқ ажрата бошлаган. Шу билан бирга ҳаракатсиз кўрув қўзғатувчисига диққатни тўплаш 26 секунддан 37 секундгача, ҳаракат қилмаётган одамга боланинг тикилиши 34 секунддан 111 секундгача, ҳаракатдаги кўрув қўзғатувчисига қараши, 41 секунддан 78 секундгача, ҳаракатдаги инсонга эътибор бериши 49 секунддан 186 секундгача ортган. - Тадқиқотчи А.В.Ярмоленко ярим ёшлик гўдакларда жозибали нарсаларнинг ўзаро қиёсий таснифини тадқиқ қилган. Муаллиф олган маълумотларга қараганда, гўдак беҳисоб жисмлар орасида инсонни (катта ёшли одамларни) тобора аниқроқ, равшанроқ ажрата бошлаган. Шу билан бирга ҳаракатсиз кўрув қўзғатувчисига диққатни тўплаш 26 секунддан 37 секундгача, ҳаракат қилмаётган одамга боланинг тикилиши 34 секунддан 111 секундгача, ҳаракатдаги кўрув қўзғатувчисига қараши, 41 секунддан 78 секундгача, ҳаракатдаги инсонга эътибор бериши 49 секунддан 186 секундгача ортган.
Do'stlaringiz bilan baham: |