Болаларнинг маънавий тарбиясида
Ўткир Хошимов асарларининг ўрни
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Юксак маънавият-енгилмас куч" китобида маъанавиятга "Маънавият-инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир",- деб баҳо берилган.
Бугунги кунда болаларда маънавий тарбия кўринишини тарбиялашда бадиий адабиётнинг ўрни беқиёсдир.
Зеро бунда Ўзбекистон Халк ёзувчиси Ўткир Ҳошимов асарлари мисолида кўриш мумкин.
Замон талабларидан келиб чиққан холда халкимиз томонидан яратилган тарихий, илмий, маънавий, адабий-бадиий меросини тарғиб килиш ва уларни ёшлар онгига сингдириш борасида барча шаклдаги ахборот-кутубхона ресурслари қатори электрон ресурслар яратишга катта эътибор берилмоқда. Ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндаси, ўткир қалам соҳиби, атоқли адиб, журналист, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ўзининг серқирра ижоди билан халқ меҳрига тушган.
Ўткир Хошимовнинг ижод йўлига назар соладиган бўлсак, ундаги сўз ҳамда ибораларнинг уйғунлигини, бир асар ёзишидан олдин албатта кузатувлар асосида ҳаққоний, рўй-рост воқеалар билан очиб беришга ҳаракат қиладиган ёзувчидир. У аввало рус, тожик, козок, қирғиз ҳаттоки бошқа тилларда ҳам ижод қилади. Унинг қиссалари, ҳикоялари кайси тилда бўлмасин доимо севиб ардоқданиб таржима қилиниб келинмокда. Ёзувчи, публицист, жамоат арбоби, бир неча Давлат мукофотларига сазовор бўлган эл ардоғидаги шахсдир.
Ёзувчининг маҳорат билан яратган меҳнати самараларини ҳозирги ўсиб келаётган баркамол, ёш, навқирон, тафаккури, салоҳияти, маънавияти, маданияти, қобилияти юксак бўлган авлодларга батафсилроқ таништириш, унинг ижоди маҳсули бўлган асарлари тўғрисида тўлиқ ахборот бериш, бу асарларни ахборот-кутубхона муассасалари фойдаланувчилари ўртасида тарғиб қилиш улар ижодига берилган баҳо бўлади. Ўткир Ҳошимов ўз замонасининг ўтган ҳамда ҳозирги замон талабини ўрганиб китобхонларнинг қалбига ҳуш келадиган ижод намуналарини яратиб келган ижодкордир.
2013 йилда май ойида у оламдан ўтди. Ўткир Ҳошимов ижодига мурожаат қиладиган бўлсак, унда тил ва тасвирнинг рангин товланишларига гувоҳ бўламиз. Атоқли адибимиз Ўткир Ҳошимов асарларида бирор нотаниш қиёфани учратмайсиз. Ўткир Ҳошимов ижодининг яна бир муҳим қирраси-ростгўйлик. Ҳаётдаги икир-чикир гапларгача рўйи-рост ёзиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Асли замондошимиз бўлган баъзи "қаҳрамон"ларнинг асл қиёфасини рўйи-рост тасвирлашнинг ўзи жасорат. Ҳошимов асар тилига катта эътибор беради. Халк жонли тили бойликларини, ҳикматли сўз ва ибораларни ўз ўрнида ишлатади. Воқеалар моҳиятини ва образлар характерини очишга бевосита хизмат қилувчи мақол ва ибораларни синчковлик билан топиб, жой-жойида қўллайди. Шу билан бирга, ўзи ҳам ҳикматли сўз, мақол ва афоризм даражасига кўтарилган сермазмун, ихчам ва чиройли жумлалар яратади.
Ёзувчининг юзлаб ҳикоялари, "Баҳор кайтмайди", "Қалбингга қулоқ сол", "Дунёнинг ишлари", "Икки карра икки — беш" қиссалари, "Нур борки, соя бор", "Икки эшик ораси", "Тушда кечган умрлар" романлари, "Дафтар ҳошиясидаги битиклар", "Қуёш тарозуси", "Сирли юлдуз", "Узун кечалар", "Ўзбеклар", "Бадбахтнинг тутқуни", "Шумлик", "Сўққабош бевагинам" сингари турли жанрларда ёзилган китоблари ўқувчилар томонидан юксак баҳоланган. "Нотаниш орол", "Саккизинчи мўъжиза" китоблари эса бевосита ижод психологиясига бағишланган ва улар адабиёт ўқитувчилари, ёш ижодкорлар, талабаларга қаламкашлик ҳунари ҳакида сабоқ беради.
Адибнинг бир қанча асарлари бўйича суратга олинган телевизион фильмлар, "Хазон бўлган баҳор", "Виждон дориси", "Инсон садоқати", "Қатағон", "Тўйлар муборак" каби драма, комедия ва трагедиялари томошабин эҳтиромини қозонган. Қатор асарлари мактаб, коллеж, лицей, олий ўқув юртлари дарсликлари ва дастурларига киритилган. "Нурли дунё", "Умр савдоси", "Баҳор соғинчи", "Ҳадикли тушлар" номли тўрт жилдли сайланмаси кўп минг нусхада нашр этилган.
"Шамол эсаверади", "Баҳор кайтмайди", "Қалбингга қулоқ сол", "Дунёнинг ишлари"дан тортиб "Икки эшик ораси", "Тушда кечган умрлар" деб номланган асарларигача бир хил жозибага эга. Адибнинг қайсики романи, қиссаю ҳикоясини мутолаа қилманг, унинг каҳрамонлари сиз учун ҳам "эски таниш"лардан бўлиб чиқаверади. Ие, бу аёл ўзимизнинг Онамиз-ку, фалончи эса - маҳалламиздаги ўша кишининг ўзгинаси, дейсиз. Наздингизда ўша таниш инсонлар - каҳрамонлар маънавий оламини янада чуқуррок англагандек, идрок этгандек бўлаверасиз. Истеъдодли устоз ёзувчимиз эса ҳаёт саҳнасидаги вокеа-ходисалар қандоқ бўлса, шундоқлигича бадиий лавҳалар воситасида тасвирлайверади. Ҳар бир каҳрамоннинг ички дунёси, ўй-фикрлари, кечинмалари аник-тиниқ, жозибали бир тарзда ёритилади. "Тушда кечган умрлар" романи севимли ёзувчимиз Ўткир Ҳошимов ижодининг ўзига хос чўққиларидан бири бўлган. Унда халкимиз бошидан кечирган синовлар, II -жаҳон уруши йилларидан тортиб, тоталитар тузум даври қатағонлари, афғон уруши оқибатлари, ўнлаб ҳамюртларимиз қалбидаги битмас жароҳатлар, яқин ўтмишда пайдо бўлган "пахта иши", "ўзбек иши" каби ғайришуурий гаплар ва унинг натижасида рўй берган фожеалар, замондошларимизнинг ажиб қисматлари, барбод бўлган орзу-умидлар, сўнган севги юлдузлари жуда қизиқарли ҳикоялар воситасида тасвирланган. Романнинг шаклу шамойили ҳам ўзига хос: кундалик дафтардан лавҳалар, суҳбатлар, тергов хужжатлари, эртаклар, хуллас, бир-бирини мазмунан тўлдириб, бойитиб борувчи ҳикоялар воситасида мақсадга эришилгандир. Ҳар жиҳатдан мукаммал чиққан роман иштиёқ билан ўқилиши шубҳасиз.
Жаҳон сўз санъатида, жумладан, ҳозирги замон ўзбек адабиётида шундай сермазмун, сержило, гўзал асарлар борки, уларни қайта-қайта ўқигингиз келади. Ҳар гал ўқиганда олам-жаҳон завқ оласиз, янги-янги маъно топасиз. Ўзбекистан халк ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асари ана шундай ажойиб санъат намуналаридан биридир. Асар ҳақида муаллифнинг ўзи "Бу китобни ёза бошлаганимга эллик йил бўлаяпти. Булар — менинг кузатувларим. Ўйларим. Бир қадар армонли, бир қадар истеҳзоли, бир қадар табассумли. Хулосаларим. Аслида уларнинг ҳар бирини алоҳида асар қилса ҳам бўлардику, майли... Илтимос, Сиз ҳам китобни шошилмасдан, ўйлаб ўкисангиз..." дсб таъкидлаган. Ўткир Ҳошимов "Битиклари"нинг "Саккизинчи мўъжиза" қисми ҳам янги фикр ва янги хулосаларга бой. У муаллифнинг бадиий адабиёт ва унинг ўзига хос хусусиятларига доир шахсий кузатувларининг маҳсули бўлиб, унда бадиий адабиёт-жаҳондаги саккизинчи мўъжиза сифатида таърифланган. Адабиётнинг куч-кудрати, тарбиявий-эстетик аҳамияти, ҳақиқий гўзал асар қандай бўлиши лозимлиги ҳақида доно сўзлар битилган. Истеъдод ва истеъдодсизлик ўртасидаги асосий фарқ кўрсатилиб, "ижод бетакрор ва эҳтимол шунинг учун ҳам маълум маънода илоҳиётга якин ҳунар", "Иккита энг холис ва бешафкат хакам-китобхон ва Вақт синовидан ўтган асар ҳақиқий асардир", "Талантсиз ёзувчи товуққа ўхшайди. Ёнғокдек тухум туғади-да, қақиллаб оламни бузади!", деб ёзилган. Шунингдек, ёзувчининг халқ ва жамият олдидаги бурчи ва масъулияти очиқ кўрсатилган. "Чинакам ижодкор бўлиш учун одамда истеъдод, билим, меҳнат, ҳаёт тажрибаси, изланиш ва албатта, виждон бўлиши керак", деб айтилган.
Ўткир Ҳошимов шундай ўткир ижодкорки, у ўқувчиларда хушчақчақ ҳис-туйғу уйғотадиган, кези келганда қаҳ-қаҳа уриб кулишга мажбур этадиган турли хажвий ҳикоялар ёзади. Қисқаси, Ўткир Ҳошимов ижоди, ўчмас битиклари инсон маънавиятини бойитишга, ақл идрокини янада ўстиришга хизмат қилади. Уларни мириқиб ўкиш, кенг тарғиб-ташвиқ этиш ғоят фойдалидир.
Ҳар гал янги китоби чиқиши билан биринчи нусҳасини Онасига тақдим этарди, "биринчи устозим Ойимга" деб ёзиб берарди.
"Табиийки, ёзилган асарларнинг ҳаммаси х,ам муваффақиятли чиққан деб бўлмайди. Мукаммал асарнинг ўзи йўқ. Чунки, ҳар қандай китобни одам ёзади. Одам эса мукаммал зот эмас. Бир нарсани айтишим мумкин. Ўзим қаттиқ ишонган, ягона ҳақиқат деб билган нарсани ёзишга ҳаракат килади. Ўкувчи анойи эмас. Жиндай ёлғонни дарҳол сезади. Китобхон назаридан қолиш эса қаламкаш учун оғир фожиа"...
Агар танланган асарлари мисолида оладиган бўлсак, ёзувчининг китобида асосан миттивойпарга бағишланган Шохрухнинг топишмоқлари, Баҳодир нега адашиб колди, Чана, Хазончинак, Фил ва Маймун, Чол билон Олмахон каби кичик хикоялар билан улар қалбига йўл топа олган адибдир.
"Хамиша бир орзу билан яшайман. Шунақа китоб ёзсангки, уни ўқиган китобхон ҳамма нарсани унутса, асар каҳрамонлари ҳаёти билан яшаса. Китобни ўқиб бўлган кўпи кечаси билан ухлолмай, тўлғониб чиқса. Орадан йиллар ўтиб асарни қайтадан қўлига олганида тағин ҳаяжонланса, янги маънолар топса. Энг катта орзум шу" ("Дафтар хошиясидаги битиклар" ).
Саҳна асарлари мамлакатимизнинг қатор театрларида, шунингдек, 60 дан ортиқ китоби турли тилларда Тожикистон, Қиргизистон, Козоғистон, Туркманистонда саҳналаштирилган. Ёзувчи қардош халклар адабиёти ва жаҳон драматургияси вакилларининг ўндан ортиқ пьесасини таржима қилгаи. Кўпгина асарлари инглиз, француз, немис, испан, турк, форс, араб, япон, ҳинд ва бошка хорижий тилларга таржима килиниб, тўплам ва вақтли нашрларда чоп этилган. "Нур борки, соя бор" булғор тилида, "Дунёнинг ишлари" Вьетнам тилида китоб бўлиб чиққан. "Тушда кечган умрлар" "Икарус" журналида (ЛКШ) босилган. "Дунёнинг ишлари", "Баҳор қайтмайди", "Нур борки, соя бор", "Икки эшик ораси" асарлари, қатор ҳикоялари мактаб, академик лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари дастури ва дарсликларига киритилган.
Мисол тариқасида оладиган бўлсак, ёзувчининг танланган асараларида миттивойларга бағишлаб мақол тарзида Шохрухнинг топишмоклари, бу топишмокларда оддий сўзлардан фойдаланиб, бошқа сўзларни эслаб колиш, пароним сўзлар алифбо тартибида берилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |