Болаларни огоҳлантиринг: 020 йилда мактаб ўқувчилари амал қилиши зарур бўлган хавфсизлик қоидаси



Download 20 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi20 Kb.
#113711
Bog'liq
Болаларни огоҳл


Болаларни огоҳлантиринг: 2020 йилда мактаб ўқувчилари амал қилиши зарур бўлган 8 хавфсизлик қоидаси
9 сентября 2020
Коронавирус ўз шартларини қўймоқда. Таълим хавфсиз шаклда бўлиши учун, ўқув йили олдидан болага мактабда нималар қилиш кераклиги ва тақиқланган нарсалар ҳақида тушунтиринг. Дарвоқе, уларнинг аксарияти нафақат 2020 йилда, балки ҳар доим долзарб.
Янги қоидаларни қандай тушунтириш керак?
Янги ҳақиқат ва унинг талаблари ҳатто катталарни ҳам ташвишга солмоқда. Шунинг учун болаларга қоидаларни тушунтиришда эҳтиёт бўлинг. Агар нотўғри усул танланса, бола қаттиқ қўрқиб қолиши ва умуман мактабга боришни хоҳламаслиги хавфи бор. 
Жараён муаммосиз ва осон ўтиши учун: 
Чўчитманг. Мактабни қўрқинчли махлуқлар яшайдиган кулба сифатида тасвирламанг. У ерда хавф борлигини, аммо бу кўчадаги, дўкон ёки меҳмонга боришдан кўра анча бехавотир эканини тушунтиринг. Агар эътибор ва эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилинса, ундан омон қолиш мумкинлиги ҳақида қўшимча қилинг.
Тушунарли сўзлардан фойдаланинг. Суҳбатни тиббиёт талабалари учун мўлжалланган маърузага айлантирманг. Эсингизда бўлсин, сиз бола билан гаплашяпсиз ва у «ҳаво томчилари» ёки «нафас йўли инфекциялари» каби оддий ибораларни ҳам тушунмаслиги мумкин. 
Шахсий намуна кўрсатинг. Боланинг ниқоб кийиб, қўлларини тез-тез ювиб туришини истасангиз, буни аввало ўзингиз бажаринг. Сиз асосий ўрнаксиз. 
Барча саволларга жавоб беринг. Боланинг қизиқишига мулойим муносабатда бўлинг ва унинг барча «Нима?», «Қандай қилиб?» «Нима учун?» каби сўроқларига батафсил жавоб беришга ҳаракат қилинг.
Бола амал қилиши зарур бўлган қоидалар
1. Масофа сақлаш
Коронавирусни юқтиришнинг иккита асосий усули мавжуд: ҳаво-томчилари (яъни ҳаво орқали) ва алоқа (одамга ёки нарсаларнинг юзасига тегиш орқали). Шу сабабли, болаларнинг қучоқлашиши, ўпишлари ва бир-бирларига жуда яқин ўйнашлари ҳозирча ярамайди. 
3. Тушликдан олдин қўлларни ювиш
Коронавирусдан ташқари, терида бошқа зарарли микроорганизмлар ҳам бўлиши мумкин. Фарзандингиздан ҳар овқатланишдан олдин қўлларини совун ва сув билан яхшилаб ювишини сўранг. Уйда, ўқув йили аввалида, албатта, мастер-класс ўтказинг ва қўллар қандай қилиб тўғри ювилишини кўрсатинг.
Айтганча, нафақат овқатланишдан олдин, балки ҳожатхонага ҳар боришдан кейин ҳам қўлларни дезинфекция қилиш керак.
4. Мактабга кетишдан аввал ҳарорат текшируви
Машқ қилиш, тишларни ювиш, ҳароратни ўлчаш. Ушбу содда ҳаракатлар фарзандингизнинг кундалик эрталабки одатлари қаторида мустаҳкам ўрин эгаллаши керак. Агар ҳарорат меъёрдан бир оз юқорироқ бўлса, уйда қолиш керак. Албатта, бу коронавирус ёки бошқа касалликнинг аломати эмас, балки оддий ортиқча қизиш бўлиши мумкин. Аммо боланинг хавфсизлиги ва синфдошларининг соғлиғи учун таваккалга бормаган яхшироқдир. 
Бундан ташқари, ҳаммаси жойида эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун мактабдан уйга қайтиб ҳам ҳарорат ўлчаниши мумкин.
5. Ўқитувчига қулоқ тутиш
Ҳар бир мактабда янги ўқув йили учун хавфсизлик қоидалари турлича бўлади. Масалан, бошқа синфлар билан алоқаларни чеклаш ёки камайтириш, танаффус пайтида йўлакларда юрмаслик, янги жадвал бўйича тушлик қилиш. Агар ўқитувчи бу ҳақда сўраса, бунга барча амал қилиши керак. 
Тақиқланган ҳаракатлар
1. Касалликни яшириш
Фарзандингиз ўзини ёмон ҳис қила бошлаши билан бу ҳақда дарров хабар бериши кераклигини тушунтиринг. Бурун оқиши, йўтал, бош оғриғи, ҳолсизлик, диарея, мушак оғриғи - булар коронавируснинг эҳтимолий аломатларидир. Агар бола тузалмаса, у уйда бўлиши керак: бу у ва бошқа болалар учун энг хавфсиз йўл. 
2. Ручкани тишлаш ва қўлларни юзга теккизиш
Вирус буюм юзаларида ёки кафтда узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин. Юзга тегиниш ёки айниқса бирор нарсани тилга теккизиш орқали бола инфекцияни юқтириб олиши мумкин.
3. Ваҳимага тушиш
Фарзандингизга мактабга қайтишдан ташвишланиш одатий эканини тушунтириш муҳим, аммо у билан ишлаш керак. Сизнинг вазифангиз унга янги ҳаёт тарзига мослашишда ёрдам беришдир:
Мактаб ҳақида суҳбатлашинг, бу қандай ажойиб бўлганлигини эслатиб қўйинг. 
Фарзандингиз жадвалига мактаб пайтидаги одатий ҳаракатларни киритинг: эрта туриш, биргаликда нонушта қилиш, янги маълумотларни ўрганиш. Ушбу машғулотларни қизиқарли тарзда олиб боринг ва шахсан иштирок этинг. 
Фарзандингизни қўллаб-қувватланг, у учун дўстона ва кўнгилчан муносабатда бўлинг.
Қаршиева Назокат тайёрлади
Download 20 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish