2. Масала. Бемор 1,5 ойлик ўғил бола. Онасининг шикоятлари: ҳансираш, юрак уришининг тезлашуви, безовталик, кам сийиш. Бемор бола ўз вақтида, 3200 вазнда, 52 см бўй билан туғилган. Онаси ҳомидорликнинг II – яримида грипп касаллигини ўтказган. Бола туғилгандан эътиборан ҳеч қандай инфекция билан касалланмаган, лекин 1 ойлигида юқорида баён қилинган шикоятлар ривожланган. Аҳволи оғир, ҳуши сақланган, безовта. Тери қопламаси оқимтир – кўкиши. Ўпкасида – орқадан кўкраклар бурчагидан пастида паст нафас ва нам хириллашлар эшитилади. Юрак чегаралари: ўнгга – 1,0 – 1,5 см , чапга – 1,5 – 2,0 см шарсимон ҳолат аниқланмаган. Тонлари бўғиқ, аритмия (экстросисталия) мавжуд. II – юрак тони ўпка артерияси йўналишида кучайган (акцент) ҳолатида эшитилади. Қорни бироз дам, жигари + 3,0 см. Сийиши камайган. Оёқларида шиш олди ҳолати мавжуд.
Сизнинг дастлабги ташхисингиз қандай изоҳланади?
Даво муоложаларига қандай дори дармонлар тавсия қилинади?
3. Масала. Бемор 10 ойлик, ўғил бола. Онасининг шикоятлари: Юрак уришининг тезлашуви, ҳансираш, тез чарчаш, кам сийиш. Бемор бола 2 ҳафта илгари грипп билан касалланган. Умумий аҳволи оғир, безовта, ҳуши сақланган. Тери қопламаси оқимтир – кўкиш, безовталанса бу кўкишлик кучаяди. Ўпкасида: орқадан кураклар бурчагидан пастидан нам хириллашлар эшитилади. Юрак чегаралари кўндалангига кенгайган: ўнгга + 1 см; чапга 1,5 – 2,0 см, юрак тонлари бўғиқ, учи ва асосида систолик, функционал шовқин эшитилади. II – юрак тони тўш суягидан чапда, II – қовурға оралиғида кучайган (акцент) ҳолатида эшитилади. Қорни юмшоқ, жигари + 3,5 см, сийиши камайган. Оёқлари шиш олди ҳолати мавжуд.
Сизнинг дастлабги ташхиснингиз қандай изоҳланг?
Клиник ташхис қўйиш учун қандай қўшимча текширишлар ўтказилиши керак?
4. Масала. Бемор 10 ёшда, ўғил бола. Онасининг шикоятлири: Ҳансириш, тез чарчаш, юрак уришининг тезлашуви, ўсишдан орқада қолиш, ўпка – бронх тизимининг тез – тез шамоллашга мойиллиги, кам сийиш. Бемор бола норевматик кардит билан 2 йил илгари касалланиб даволанган ва «Д» - назорат туради. Умумий аҳволи оғир, ҳуши сақланган, безовта. Тери қопламаси оқимтир, акрационоз мавжуд. Ўпкасининг орқадан кураклар бурчагидан пастида паст нафас эшитилади, кам миқдорда нам хириллашлар мавжуд. Юрак чегаралари кескин катталашган: ўнгга + 2,5 – 3,0 см, чапга + 4,5 см. Тонлари бўғиқ, учи ва асосида систолик, функционал шовкин эшитилади. II – юрак тони ўпка артерияси йўналишда кучайган (акцент) ҳолда эшитилади. Жигари +3,0с, оёқларида шиш мавжуд.
Сизнинг дастлабги ташхисингиз қандай изоҳланади?
Қайси касалликлар билан қиёслаш керак?
5. Масала. Бемор чакалок, 15 кунлик ўғил бола. Онасининг шикоятлари: Ҳансираш, нафас олишининг тезлашуви ва чуқурлашуви, юрак уришининг тезлашуви, кам сийиш, эмишда тез чарчаш ва тери қопланмаси оғиз – бурун учбурчагининг кўкариши. Бола ўз вақтида, лекин оғир асфиксия билан туғилган. Вазни 2900 г, бўйи 47 см. Онаси ҳомиладорликни 2,5 – ойлигида ОРВИ билан касалланган. Аҳволи жуда оғир, безовта. Тери қопланмаси оқимтир кўкиш, йиғласа бу кўкишлиги кучаяди. Нафас олиши тезлашган, юзаки, қўшимча мушаклар иштирокида нафас олади. Ўпкасининг орқадан кураклар пастида паст нафас ва нам хириллашлар эшитилади. Юрак чегаралари кўндалангига кенгайган: ўнгга + 2,0 – 2,0 мм, чапга – 2,5 – 3,0 см; ренгеноскопияда юрак шарсимон кўринишида. Тонлари бўғиқ, систолик функционал шовқин юрак учи асосида эшитилади. II –тон тўш суягидан чапда, II – қовурға орилигида кескин кучайган (акцент) ҳолатида эшитилади. Қорни юмшоқ бироз дам. Жигари + 3,5 см. Оёқлари ва чов соҳасида шиш олди ҳолат мавжуд.
Сизнинг дастлабки ташхисингиз қандай изоҳланади?
Қанақа қўшимча текширишлар ўтказиш керак?
Do'stlaringiz bilan baham: |