БОЛАЛАРДА ВИРУСЛИ ПНЕВМОНИЯ БАЖАРДИ:315-С гУрух ШАРИПОВ ЖАВОХИР ПНЕВМОНИЯ ТАЪРИФИ - Пневмония ўпканинг турли этиологиядаги ўткир ўчоқли инфекцион-яллиғланиши бўлиб, бунда яллиғланиш жараёни респиратор қисмларга тарқалади ва альвеолалар ичида экссудат пайдо бўлади.
- Пневмониянинг ташҳисот мезонига типик клиник белгилардан ташқари кўкрак қафаси рентгенограммасида ўчоқли ёки сегментар характерли инфильтратив ўзгаришларнинг мавжудлиги киради.
Пневмонияга мойил гурухлар - Ижтимоий шароити оғир бўлган;
- Нотўғри овқатлантириш,
- сунъий овқатлантириш
- Парваришдаги камчиликлар
- Гипотрофия
- Рахит
- Конституция аномалиялари
- Перинатал патология
- Нафас олиш аъзолари ва юрак нуқсонлари
- Сурункали инфекция ўчоқлари (катта ёшдаги болаларда)
Болаларда нафас йўлларининг анатомо-физиологик хусусиятлари - Бронх йўлларининг торлиги
- Мушак қаватининг суст ривожланганлиги
- Қон ва лимфа томирларининг яхши ривожланганлиги
Этиологияси - Пневмококклар-65-85 %
- Тилла ранг стафиллококклар
- Гемофил таёқча
- Грам манфий флора
- Замбуруғлар
- Микоплазмалар
- Пневмоцисталар.
Инфекция тушиш йўллари - Аэроген ёки бронхоген
- Гематоген (септик холат)
- Лимфоген (истъес
но кўринишида) Нафас етишмовчилиги ривожланиши механизмлари - Вентиляцион - ўпкадаги патологик жараен хажмига боғлиқ
- Диффузион - альвеоляр-ўпка паренхимаси шиши ва инфильтрация даражасига боғлиқ
- Перфузион - тақсимлаш-ўпка тўқимаси гипо-ва гипервентиляция даражасига боғлиқ
- Рестриктив - ўпканинг плеврал асоратлари билан боғлиқ
Модда алмашинуви бузилиши асослари - Токсемия
- Яллиғланиш жараёни
- Гипоксемия
- Капиллярлар ўтказувчанлиги ортиши
- Томирлар тонуси бузилиши
ПНЕВМОНИЯНИНГ ТАСНИФИ Келиб чиқиши бўйича: - Уй пневмонияси
- Касалхона пневмонияси
- Перинатал
- Иммунитет танқислигидаги пневмония
Морфологик кўриниши бўйича: - Ўчоқли
- Сегментар
- Ўчоқлар қўшилиши
- Крупоз
- Интерстициал
Кечиши бўйича: Кечиши бўйича: - Ўткир
- Чўзилган
Асоратлар бўлишига қараб: - Асоратланмаган
- Асоратланган (токсикоз, инфекцион –токсик карахтлик, синпневмоник плеврит, метапневмоник плеврит, катталар туридаги респиратор дистресс синдром, ўпка деструкцияси, ДВС-синдром
ПНЕВМОНИЯНИНГ УМУМИЙ БЕЛГИЛАРИ - Нафас олишда ёрдамчи мушакларнинг иштирок этиши (обструкциясиз)
- Хансираш:
- 2 ойгача бўлган болаларда минутига 60 тадан ортиқ; - 2 ойдан 1 ёшгача бўлган болаларда 50 дан ортиқ; - 1 ёшдан катта болаларда 40 дан ортиқ. - тана ҳароратининг 3 кундан ортиқ 38,5 С дан катта бўлиши;
- Тахикардия, тери рангининг оқариши, иштахасизлик;
- кўкрак қафаси рентгенограммасида ўчоқли ёки сегментар характерли инфильтратив ўзгаришларнинг мавжудлиги
ЎТКИР ПНЕВМОНИЯНИ КЛИНИК ТАШҲИСЛАШ АЛГОРИТМИ
Кўрув бошланиши
Т°>38°>3 кун
ва/ёки
ҳансираш
ва/ёки
қовурғалар оралиғи
нинг тортилиши
(обструкциясиз)
Локал белгилар
Перкутор товуш
нинг қисқариши
ва/ёки
Сустлашган ёки
бронхиал нафас
ва/ёки
локал хириллаш
лар
Нам хириллаш-
ларнинг асиммет-
риклиги
Токсикоз белгилари
Кўкрак қафасини рентгенологик текшириш ёки
даволашни бошлаш
ЎРВИ
АНТИБИОТИК ВОСИТАЛАР
ДОРИЛАР
|
1-чи қатордаги
|
2-чи қатордаги
|
ПЕНИЦИЛЛИНЛАР
ТЕТРАЦИКЛИНЛАР
АМИНОГЛИКОЗИДЛАР
МАКРОЛИДЛАР
ЦЕФАЛОСПОРИНЛАР
БОШҚА ГУРУҲДАГИ ДОРИЛАР
|
Пенициллин, ампициллин, амоксициллин, ФМ-пенициллин, аугментин, ампиокс, уназин
Тетрациклин, доксициллин, метациллин
Гентамицин, канамицин, стрептомицин
Эритромицин, олеандомицин
Орал цефалоспоринлар
Линкомицин, левомицетин, котримаксазол, фуразолидон, изониазид
|
Оксациллин, карбенициллин, пиперациллин, имипенам
Сизамицин, амикацин, тобрамицин, нетилмицин
Азитромицин, рокситромицин,
цефалоспоринлар
Клиндамицин, ванкомицин, рифампицин
| АНТИБИОТИК САМАРАСИНИ АНИҚЛАШ МЕЗОНЛАРИ - Тўлиқ самара –асоратсиз шаклда 24-48 соат ичида ва асоратли пневмонияда 3-4 кунда тана ҳароратининг 38,8 С дан пастга тушиши, бола аҳволининг яхшиланиши, ўпкадаги жараён активлигининг ортмаслиги.
- Қисман самара – клиник аҳволнинг яхшиланиши фонида фебрил тана ҳароратининг сақланиши ва салбий рентгенологик динамиканинг йўқлиги – бу ўпка деструкциясида кузатилади. Бу ҳолда антибиотикни алмаштириш талаб қилинмайди.
- Самарасиз – умумий аҳволнинг ёмонлашуви, фебрил тана ҳароратининг сақланиши. Ўпкада ёки плеврада патологик жараённинг ортиши. Бундай ҳолларда антибиотик зудлик билан алмаштирилади.
ГОСПИТАЛИЗАЦИЯГА КЎРСАТМАЛАР - 6 ойгача бўлган болалар;
- Пневмониянинг асоратланган кечиши;
- Гипоксия ва яққол дегидратация белгилари бўлган болалар;
- Оғир преморбид фони бор болалар;
- Уйда даволанишга шароити бўлмаганлар;
- Уй шароитида даволанаётган болада 36-48 соат ичида антибактериал даводан самара бўлмаса
Do'stlaringiz bilan baham: |