ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИБолалар-ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2019 йил 17 январдаги “2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастуритўғрисида”ги ПФ-5635-сонли Фармони ижросини таъминлаш, шунингдекМамлакатимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш, мавжуд спорт иншоотлари қувватидан самарали фойдаланиш ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни ташкил этишда олис ва чекка қишлоқларда спорт иншоотлари тармоғини кенгайтириш орқали жисмоний тарбия ва спортни янада оммавийлигини оширишмақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: ***
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг республика бўйича, жумладан чекка ҳудудларда болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
***
2. Республика бўйича ташкил этиладиган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари рўйхати иловагамувофиқ тасдиқлансин.
***
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларниВазирлар Маҳкамасининг “Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли
қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низом” асосидаҳал этсин.
***
4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
***
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.