Bolalar nutqini o`stirish metodikasi o`quv fani reja


Луғатни ривожлантиришда уни сифат жиҳатдан такомиллаштириш дастлабки ўринга чиқади. Бу антонимия



Download 119,54 Kb.
bet13/16
Sana31.12.2021
Hajmi119,54 Kb.
#276514
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Болалар нутқини ўстириш

Луғатни ривожлантиришда уни сифат жиҳатдан такомиллаштириш дастлабки ўринга чиқади. Бу антонимия (ўткир-ўтмас, аччиқ-чучук), синонимия (ўткир - учи ўткирланган, ўткирланган), кўп маънолилик (ўткир пичоқ, аччиқ қалампир, аччиқ тил) каби ҳодисаларни тушуниш ва уларни нутқда фаол қўллашга тааллуқлидир. Болалар нарсалар, табиат ҳодисалари, инсонлар қилмишларини кўриб, улардаги ҳар хиллик ва умумийликни аниқлашни ҳамда уларни маъноси қарама-қарши ёки бир-бирига яқин бўлган сўзлар, таққослашлар, аниқ феъллар, ташбеҳ (эпитет)лар ёрдамида нутқда акс эттиришни ўрганадилар. Сўз бирикмасига синоним ёки антонимни танлаб олиш усуллари болаларга сўзларнинг кўп маънога эгалигини тушунтиради. Нарсаларнинг функцияларини таққослаш асосида умумлаштирувчи номлар (ҳайвонлар, идиш-товоқлар, транспорт ва бошқ.) шаклланади.

Нутқнинг товуш маданиятини тарбиялаш ҳам тил борлиғини энг оддий англашни шакллантириш билан ўзаро боғлиқдир. Мактабгача ёшдаги катта болалар сўзлар, товушлар, қофиялар билан фаол ўйнайдилар. Улар сўз жаранглагандаги умумий ва алоҳида жиҳатларни пайқай оладилар, артикуляцион ва акустик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган товушларни (С-Ш, С-З) фарқлай оладилар, мақол, матал ва тез айтишлардаги 4-5 та сўзда учраган товушларни сезадилар.

Мактабгача катта ёшда нутқнинг грамматик тўғрилигини шакллантириш нутққа нисбатан танқидий муносабат пайдо бўлиши ҳамда ривожланиши, аниқ ва тўғри сўзлашга интилиш билан боғлиқ. Тўғри сўзлашга интилиш грамматиканинг барча соҳалари – морфологияда (аниқ шакл ҳосил қилишда, шаклларнинг турли-туманлигини ўзлаштиришда: столлар, стуллар, қаватлар ва бошқ.), сўз ҳосил қилишда, (нон учун – нондон, туз учун туздон ва бошқ.) синтаксисда (оғзаки нутқ қурилмасини енгиб ўтиш: ва боғловчисини кўп марта қўллаш орқали гапни чўзиб юбориш, битта гапда тўғри ва билвосита нутқни аралаштириб юбориш ва бошқ.) кўзга ташланади. Нутқнинг грамматик тўғрилигига интилиш кўпроқ етти ёшли болаларга хосдир. Беш ёшли болакай ҳали ҳам грамматик шакллар устида завқ билан машқ қилади ва айнан мана шу сўз билан машқлар келажакда грамматик жиҳатдан тўғри ифодаланган нутқ учун пойдевор яратади.

Луғатни ривожлантириш, нутқнинг товуш маданиятини тарбиялаш, грамматик жиҳатдан тўғриликни шакллантириш равон нутқни тузиш усулларини (гапларни боғловчилар, лексик такрорлашлар, синонимлар ёрдамида боғлаш воситалари; тавсифлаш, баён қилиш, мулоҳаза юритиш тузилмаси) ўзлаштириш билан узвий боғлиқдир. Турли функцияларни бажариш билан боғлиқ диалогли мулоқот негизида ривожланган нутқнинг барча томонлари тил онгининг шаклланишига бевосита боғлиқ бўлади ва улар бунинг учун боланинг катталар билан муайян шаклдаги мулоқотига, тўғрироғи, нафақат ташқи олам ва бошқа одамни билишга қаратилган мулоқотга, балки тилнинг ўзини, унинг тузилиши ва фаолиятини англаб етишга қаратилган мулоқотга муҳтож бўладилар.

Нутқий ривожланишдаги индивидуал қобилиятлар киришимлиликда ҳам, тил ҳамда равон нутқни ўзлаштириш суръатларида ҳам ифодаланади. Кўпчилик болалар ўз ҳаракатларини шарҳлашни, атрофдагиларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб қилишни ёқтирадилар. Шу билан бирга бунда айрим болаларнинг нутқий ривожланиши уларнинг амалий фаолиятига мос келмайди, натижада бундай сергап бола иш бажаришда гуруҳдаги бошқа болалардан ортда қолади. Унчалик киришимли бўлмаган болалар кам гапирадилар, бироқ одатда амалий вазифаларни бошқалардан кўра тезроқ ва тўғрироқ бажарадилар.

Равон нутқнинг вужудга келиш муддатлари ва унинг маҳсулдорлиги ҳам фарқланиши мумкин. Нутқий ривожланишнинг илк хилида боланинг махсус ўқитилмасидан туриб ҳикоя қилиши 4-5 ёшларда пайдо бўлади. Болалар сеҳрли эртакларни бир-бирларига айтиб берадилар, ўйинчоқлар ёрдамида ўзлари ҳам оригинал воқеларни тўқийдилар. Агарда бола етти ёшда анъанавий таниш эртакни мустақил айтиб бера олса, ўйинчоқлар, суратларга қараб кичик оғзаки ҳикоя туза олса – бу нормал ҳолат ҳисобланади. Мактабгача ёшдаги бола нутқининг юқори даражада ривожланганлиги қуйидагиларни назарда тутади:

- бола она тилининг барча товушларини ва товуш бирикмаларини тўғри, яъни адабий тил нормаларига мувофиқ ҳолда талаффуз қилади; овозни кўтаришни (пасайтиришни) билади; аниқ талаффузга эга; фонематик қабул қилиш ва нутқни тинглаш қобилияти ривожланган; нутқдаги хатоликларни сезади ва уларни тузатади; маиший лексикага эга, мебель, пойабзал, кийим, дарахтларни англатувчи умумлаштирувчи сўзларни, нарсаларнинг айрим деталлари ва қисмларини билади; антонимлар, отларга таърифларни тўғри танлай олади; отдан сифат ясай олади (ёғоч-ёғочдан ишланган ва бошқ.); барча рангларни айтиб бера олади; турли касб кишиларининг (врач, ошпаз ва бошқ.), ҳайвонларнинг ҳаракатларини кўрсатиб бера олади (вовуллайди, миёвлайди, пишқиради ва бошқ.); нутқда равиш, сифатдош, равишдошларни қўллайди;

- нутқда барча кундалик сўзларни, айрим турланмайдиган отларни (пианино, метро, пальто) тўғри қўллайди; отларни сонда, келишикда сифат билан мослаштира олади; қаратқич келишик шаклини тўғри қўллайди; олд қўшимча, суффикс, қўшимчалар ёрдамида сўзлар ҳосил қилади; нутқда оддий (ёйиқ, йиғиқ), қўшма (боғланган қўшма гап ва эргашган қўшма гап) гаплардан, ҳар хил турланадиган феъллардан (хоҳлашмоқда, югуришмоқда, ухлашмоқда, ва бошқ.) фойдаланади; ҳикояни мустақил айтиб бера олади; матн мазмунини воқеалар кетма-кетлигига риоя қилган ҳолда ортиқча паузаларсиз айтиб беради; нутқда ифода воситаларидан фойдаланади; асосий қисмларни ўзга даражали қисмлар билан боғлай олади; нарсаларни мустақил баён қилади, ўз шахсий ҳаётида рўй берган воқеалар (ҳодисалар) ҳақида ҳикоя қилиб бера олади.

Фикр билдириш ҳажми ва нутқнинг тезкорлиги нафақат боланинг фаол луғат заҳирасини, балки унинг «ўта тезкор синтез» қила олиш қобилиятини ҳам тавсифлайди. Бундан ташқари, фикр билдириш ҳажми унинг объект билан танишлик даражасидан далолат бермоқда. Болаларнинг бирон-бир нарса, ҳодиса ҳақидаги билимлари қанчалик чуқур ва хилма-хил бўлса, уларнинг фикр билдиришлари ҳам шунчалик кенг бўлади.

Болаларнинг нутқида оддий гаплар кўпчиликни ташкил қилади. Баъзан ЭСА, ВА каби боғловчилар иштирокида тузилган ва баъзан эса уларсиз боғланган қўшма гаплар ҳам учраб туради. Билдириш хусусиятига кўра болалар ҳикояларидаги аксарият гаплар дарак гаплардир, нутқ бир хил оҳангда жаранглайди, кўпинча сўзлар ўртасидаги синтактик боғлиқлик, яъни: гапдаги сўзлар тартиби, инверсия бузилишига оид хатоликларга йўл қўйилади.

Болалар фикрларининг таҳлили шуни кўрсатдики, уларнинг нутқида аниқ маъноли отлар устунлик қилади. Нутқни отлар билан бойитиш қуйидаги шароитлар таъсирида рўй беради: бола ўзи учун қандайдир аҳамиятга эга бўлган нарсаларнинггина номларини ўзлаштириб олмоқда; унга таниш нарсалар ва шахслар ижобий таъсир кўрсатади.

Шуни таъкидлаш лозимки, болалар нутқида сифатдош ва равишдош учрамайди. Уларнинг нутқида қиёсий даража мавжуд эмас. Мактабгача ёшдаги катта болаларнинг равон нутқини тадқиқ этиш натижалари

Эртакни айтиб беришда болалар томонидан қўлланилаётган сўзлар сони 19 дан 65 тагача етди; гаплар сони эса 5-14 ни ташкил қилди. Болалар нутқда асосан, оддий, икки таркибли гаплардан фойдаланишди.

Ўзбек тилидаги нутқ маданиятини тадқиқ этиш натижалари шундан далолат бермоқдаки, ўрганилаётган болаларнинг артикуляция аппаратларида бирон-бир органик камчиликлар қайд этилмаган (қисқа қизилўнгач, дислалия – тинглаш қобилияти нормал бўлгани ҳолда товушларни талаффуз қилишнинг бузилиши ва бошқ.). 3 нафар болада яширин ринолалия (овоз тембри ва товуш талаффуз қилишнинг бузилиши) – яъни, полиплар туфайли бурундан ҳаво ўтмаслиги аниқланган; 4 нафар болада дисфония – ҳаддан ташқари баланд овозда гапириш (қўшиқ айтиш, ўйин пайтида қичқириш) натижасидаги зўриқиш сабабли овознинг заифлашиб, хириллаб қолиши кузатилди.

Болалар нутқида нутқий нафас олишнинг шаклланмаганлиги, болаларнинг нутқий нафас чиқаришни сўзланаётган жумланинг узунлигига мос равишда тақсимлай олмаганликлари туфайли паузалар кузатилди.

Лексик бузилишлар шундан иборат бўлдики, болалар керакли сўзлар ўрнига ушбу вазиятга мос келмайдиган бошқа сўзларни қўлладилар.

Грамматика соҳасидаги камчиликлар шундан иборат бўлдики, болалар гапда сўзларни нотўғри жойлаштирдилар (инверсия).

Ахборот тусига кўра болалар ҳикояларидаги аксарият гаплар дарак гаплардан иборат бўлди. Ҳикоя тузишда болалар нутқи бир хил оҳангда жаранглади (монотон), савол ёки ундов овоз билан таъкидланмайди,

Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг она (ўзбек) тилидаги равон нутқини тадқиқ қилиш натижалари оғзаки матнни сўзлаб беришда жумлалар ҳажми 4-10 та гап доирасида, ёки 13-45 та сўздан иборат бўлишини аниқлаш имконини берди. Энг кўп жумлалар ҳажми эртакни айтиб бериш, суратга қараб ҳикоя тузиш ҳиссасига тўғри келади. Болаларнинг ҳикоялари лексик жиҳатдан жуда саёз бўлиб, уларда сифат, феълнинг сифатдош ва равишдош шакллари мавжуд эмас. Ҳикоялар фақат санаб бериш билан чекланилди, уларда образли сўзлар ва ифодалар мавжуд эмас, ўз фикрларини баён этишда кетма-кетликка риоя қилинмайди. Болаларнинг нутқи ифодали эмас.

Ҳикоя қилиш чоғида болалар томонидан қўлланилган сўзлар 13-45 тани, гаплар эса 4-10 тани ташкил қилди. Болалар асосан оддий, икки таркибли гаплардан фойдаландилар.

Жаранглаётган нутққа бўлган қизиқишнинг жадал ривожланиши, тил борлиғини унинг барча – фонетик, лексик, грамматик томонларини қамраб олувчи оддий англашнинг шаклланиши мактабгача катта ёшдаги болалар эришган энг муҳим ютуқлардир.


Download 119,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish