Болалар касалликлари пропедевтикаси ва умумий парвариш кафедраси касаллик тарихи лойихаси


ПЕРИФЕРИК ЛИМФА ТУГУНЛАРИНИ ТЕКШИРИШ



Download 0,81 Mb.
bet10/30
Sana06.07.2022
Hajmi0,81 Mb.
#748160
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
касаллик тарихи

ПЕРИФЕРИК ЛИМФА ТУГУНЛАРИНИ ТЕКШИРИШ.
Лимфа тугунларини текшириш усуллари қайси гуруҳ лимфа тугунларини текшираётганига боғлиқ. Переферик лимфа тугунларини текшириш қийинчилик туғдирмайди, айниқса озғин болаларда, лекин юқори малака талаб қилади. Переферик лимфа тугунларини текширишда йиғилган шикоятларга, анамнезига қараб текширилади, кўриш, пальпация, перкуссия, аускультациядан фойдаланилади.
Переферик лимфа тугунлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: энса, сурғучсимон, олдинги ва орқа бўйин, мия ости, ўмров уст ива ўмров ости, кўкрак, қўлтиқ ости, чов, тирсак, тизза ости.
Энса лимфа тугунлари. Энса суяги соҳасида жойлашган. Пальпацияда текширувчини қўлини энса суягини асосига қўйилади. Айланма харакат билан бармоқлар билан энса суягини босиш орқали аниқланади. Соғлом болаларда улар аниқланмайди.
Қулоқ олди лимфа тугунлари. Сўрғичсимон ўсимта атрофида жойлашган. Уларни аниқлаш учун сўрғичсимон ўсимта атрофини аста-секин пайпасланади. Буни учун икки қўлни бармоқларини симметрик икки томондаги сўрғичсимон ўсимтага қўйилади ва айланма ҳаракатлар билан аниқланади. Соғлом болаларда аниқланмайди.
Ияк ости лимфа тугунларини пальпация қилишда болани бошини аста пастга қаратилади. Бармоқлар билан ияк ости соҳаси пайпасланади, пастки жағ лимфа тугунлари босилади. Соғлом болаларда аниқланмайди.
Жағ ости лимфа тугунларини пальпация қилишда болани боши бироз пастга қаратилган бўлади. Тўртта бармоқлар билан ярим букилган ҳолда пастки жағ қирғоғини симметрик соҳаси пайпасланади. Одатда осон пайпасланади, нўхотсимон шаклда бўлади.
Олдинги бўйин лимфа тугунлари тўш-ўмров – сўрғичсимон мушакнинг олдинги қирғоғининг олдида жойлашган. Пальпацияда текширувчи бармоқлари букилган ҳолда сирпанувчи ҳаракат билан тугунлар пайпасланади. Соғлом болаларда аниқланмайди.
Орқа бўйин лимфа тугунлари тўш-ўмров – сўрғичсимон мушакнинг орқа қирғоқлари орасида жойлашган. Пальпацияда бармоқлар мушак толаларига параллел ҳолда пайпасланади. Соғлом болаларда аниқланмайди.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish