Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий


-Мавзу: Кўкрак қафаси ва ўпканинг нуқсонли ривожланишлари ва



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

4-Мавзу: Кўкрак қафаси ва ўпканинг нуқсонли ривожланишлари ва 


71 
касалликлари. Қизилўнгачнинг туғма ва орттирилган касалликлари. 
Диафрагмал чурралар.
Дифференциал диагностикаси ва даволаш 
усуллари 
 
Кўкрак қафасининг туғма деформациялари 
Гирдобсимон кўкрак қафаси
. Гирдобсимон кўкрак қафаси қовурғалар 
тоғай қисмининг тўш суягига бирикиш жойи пастга тушиб кетиши билан 
ифодаланади. Деформациянинг ташқи чегараси қовурғалар суяк бўлими 
ҳисобланади. 
Этиологияси ва касалликнинг ривожланиши. Бу 
нуқсоннинг ри-вожланиши охиригача ўрганилмаган. Туғма 
нуқсон сабаби ҳам инкор этилмайди. Бу деформацияга 
қовурға токай ва тўш суяги-нинг хондродистрофияси, тўш-
диафрагма бойламининг қисқари-ши, қовурға-тоғайнинг 
ҳаддан ташқари ўсиб кетиши, Марфан син-дроми ва 
бошқалар сабаб бўлади. 
Гирдобсимон кўкрак қафасининг уч шакли мавжуд: 
симмет-рик, асимметрик ва ясси симметрик. Ясси 
симметрик чуқурлик марказида жойлашиб, кўкрак 
қафасининг иккала томонида бир хилда тақсимланган 
бўлади. Симметрик бўлмаган шакли тўш суя-гининг марказидан ўтказилган 
чизиқцан кўкрак қафасининг ик-кала томонига тенг тақсимланмайди. 
Деформациянинг ясси шак-ли оғир ҳисобланиб, бунда кўкрак қафасининг 
юзаси хийла босилган бўлади. 
 
Кўкрак қафасининг қайиқсимон деформацияси. 
Бу кўпгина ҳол-
ларда қовурға ва тўш суякларининг туғма ривожланиш нуқсони 
ҳисобланади. Баъзи муаллифларнинг фикрича, диафрагманинг тўш қисми 
нуқсонли ривожланиши ҳисобига юпқалашган, мускул то-лалари кам, бу 
пайтда қовурға қисми бироз гипертрофияланган бўлиб, қовурғаларни 
ичкарига тортади, шу билан тўцши одцинга итаради. Баъзан касалликнинг 
наслий келиб чиқиши кузатилади. 
Клиникаси.
Кўкрак 
қафасининг 
деформацияси одатда бола ту-ғилгандан кейин 
сезиларли бўлади. Оддинга чиқувчи тўш ва қовур-
ғани уни чеккасидан ботиб туриши (кўпинча VIII 
гача) кўкрак қафасига характерли қайиқсимон 
шаклни беради. Тўшнинг ёй-симон қийшайиши 
ўткир бўлиши мумкин. Олдинга бўртиб ту-рувчи 
ханжарсимон ўсимта яхши кўриниб туради. 
Қовурға 
ёйла-рининг 
чеккаси 
бир 
оз 


72 
кўтарилганлиги биринчи йили беморни кам безовта қилади. Бола ўсиши 
билан катталашиб, у косметик жиҳатдан нуқсон бўлиб боради.
Г. А. Баиров ва Маршов бўйича операция усулида деформация-нинг ўрта 
қисмидан кўндаланг тўлқинсимон 10—15 см
1
узунлиқца кесилади, тери ва 
тери ости, клетчаткасини иккала томонга аж-ратиб қовурға ва тўшнинг 
қайиқсимон қисми кенг очилади. 0,25% 10—20 мл новокаин эритмаси 
юборилади. Плеврал варақлар аж-ратилади. Кейин суяк усти ва ости иккала 
томондан қовурға қир-қилади. Тоғай усти қисмининг ортиғи олиб 
ташланади. Бармоқ билан текшириб туриб тўш суягининг қайиқсимон қисми 
устидан 1,5—2 см масофада резекция қилинади. Кесилган тўш ва қовурға-ни 
алоҳида капрон иплар билан, жароҳат эса қаватма-қават тики-лади. Сиқувчи 
лейкопластир боғлам қўйилади.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish