Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

 Диагностикаси
Ушбу касалликда диагноз, асосан беморларда касаллик 
клиник белгиларини эьтибор билан йигиш ва рентгенологик текширишлар 
асосида куйилади. Контрастли ирригограммада сигмасимон ичакнинг узайиб 
, кенгайиб кетганлиги аникланади. 
 Давоси. 
1) Консерватив. Одатда ушбу касаллик консерватив 
даволанади: 


58 
а) овкатланиш тартибига эьтибор бериш; 
б) тозаловчи ва сифонли хукналар; 
в) прозерин, витамин В гурухи, физиотерапевтик
муолажалар (электростимуляция); 
г) санатор - курорт даво. 
2) Оператив. Ушбу усул айрим холатларда кулланилади. 
а) Ребейн усулидаги корин ичи; 
б) Соаве- Ленюшкин усулидаги корин-оралик
проктопластика операцияси; 
в) Проктосигмэктомия (сигмасимон ичакнинг дистал
кисми зарарланганда – радикал операция). 
 Тўғри ичак полипи. 
Полип клинико-анатомик термин бўлиб, шиллиқ 
пардадан ўсувчи хавфсиз ўсмага полип деб айтилади. Болаларда полип овқат 
ҳазм қилиш тизими найини ҳамма қисмида, шунингдек йўғон ичакни дистал 
қисмида 95 % гача учрайди. Ўгил болаларда қизларга нисбатан кўпроқ 
қузатилади. 
Тўғри ичак полипи касаллигини асосий белгиларидан бири 
беморларнинг қон аралаш ахлат қилишидир. Анамнезида беморнинг онаси 
ёки ўзи, ахлат қилиб бўлгандан кейин анал тешигидан томчилаб қон 
кетишини айтади. Бу ҳолат дефекация пайти ахлатни полип юзасини 
жароҳатлаши таъсирида келиб чиқади. Баъзи ҳолларда бемор дефекация 
пайти оғриқ бўлишидан шикоят қилишади, полип дефекация пайти пастга 
тортилиб оғриқ пайдо қилади. Анал тешиги орқали чиққан пайти шиллиқ 
парда тушишига ўхшаб кетади. 
Кўрик анал тешигини визуал кўришдан бошланиб, унда анал ёриғи, 
геморрой, тўғри ичак ангиомаси касалликларини инкор этиш керак. 
Кейинчалик бармоқ билан текширишга ўтилади. Бунинг учун бемор 
кечқурун ва эрталаб тозаловчи ҳуқна қилинади ва резина қулқоп ёрдамида 
вазелин ёғи артилиб, кўрсаткич бармоқ билан кўрилади. 80 % беморларда 
полип бармоқ билан пайпасланади. Маҳаллий ҳолатни қайд этмоқ учун 
бемор анал тешиги қов суяги томони XII ва думғўза томони VI соат билан 
иккала ёни эса III-IX соатлар билан белгиланади. Ташхисни аниқлаштириш 
мақсадида эндоскопик текиришлар: ректоскопия, ректоромоноскопия 
эндоскопист мутахасислар томонидан қилинади. Акс ҳолларда, шиллиқ 
қават бурмаларини полип билан адаштириш мумкин. 
Давоси.
Хар қандай ҳолатларда ҳам полип олиб ташланмоғи зарур. 
Аксинча бу қон кетиш хисобига боланинг нормал усишига таъсир қилади. 
Полип жойлашган ўрни ва сонига қараб бир неча оператив услублар 
мавжуд: 
1. Анал тешиги орқали бемор операциядан бир кун олдин сифонли 
ҳуқна қилингач умумий оғриқсизлантириш остида анал сфинктерлари ректал 


59 
ойна ёрдамида кенгайтирилади, полип қисқич билан ушланиб асоси 
тикилади ва кесиб ташланади. Тўғри ичакка Вешневский малҳами суркалган 
тампон қўйилиб, операция тамомланади. Бу усул 3-6 смгача чуқурликда 
бўлган полипларда қўлланилади. 
2. Эдоскопия ёрдамида, 6 см ва ундан юқорида жойлашган асоси 
ингичка полипларда қўлланилади. Полип махсус термокогулятор ёрдамида 
куйдирилади ва олиб ташланади. 
3. Колотомия. Юкорида жойлашган ва асоси кенг бўлган полипларда 
термокогуляция қилиш мақсадсиз ҳисобланиб, беморлар лапаратомия 
қилинади. Бунда жарроҳ полип жойини тезроқ топиш мақсадида ёрдамчи 
(ассисент) тўғри ичакда ректоскоп (колоноскоп) ёрдамида полип бор жой 
кўрсатиб турилади. Ичак қон томири билан кам таъминланган жойидан 
очилиб, полип олиб ташланади ва шиллиқ қават кетгули чок билан, ичакни 
жароҳати эса икки қават қилиб тикилади. 
4. Ичак резекцияси. Агар полиплар ичакни бир қисмида гуруҳ бўлиб, 
кенг асосли бўлса, лапаратомия қилиниб ўша жой резекция қилинади, 
ичаклар охирига уланади. 
Полип тўлик олиб ташланмаган ҳолатлардагина касаллик қайтланиши 
мумкин. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish