Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий


Кундалик амалиётда энг қўлай ва кўп қўлланиладиган таснифи



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Кундалик амалиётда энг қўлай ва кўп қўлланиладиган таснифи: 
А. Анатомик шакли: 
(Лёнюшкин А. И., 1990) 
1.
Шиллиқ қават тушиши 
I. Тўғри ичакнинг 2-2,5 см. гача тушиши 
II. Тўғри ичакни 1/2 ва 2/3 қисми тушиши 
III. Тўғри ичак ва сигмасимон ичакни бир қисми тушиши. 
Б. Клиник шакли: 
а) компенсация- Дефекация пайтида тушиши ва ўзи тўғриланиши. 
б) субкомпенсация - Дефекация пайтида ичак тушиши ва қўл билан 
тўғриланиши сфинктер етишмовчилиги I-даража. 
в) декомпенсация - ичак йўталганда, акс урганда, кулганда, 
йиғлаганда тушади сфинктер етишмовчилиги II-III-даража 
Клиникаси ва диагностикаси.
Тўғри ичакнинг тушиши касллик 
бошланишида кўзга ташланмайди. Кейинчалик эса тушиши ривожланади. 
Унинг белгилари, тушишнинг шакли ва даражалари тушишининг 
доимийлигига боғлиқ бўлади. Тушган шиллиқ парда тўқ қизил ёки унинг 
маркази ёриқсимон юлдузчали бўлади. Маълум вақт сфинктер тонуси 
сақланган бўлади. Шунинг учун чиққан ичак кийинчилик ва оғриқ билан 
тўғриланади. Бу эса ота-онасининг шунга аҳамият беришига олиб келади. 
Чаноқ туби мушакларининг гипотонияси ривожланиши билан шиллиқ парда 
осон тўғриланади, лекин шундай осонлик билан хам чиқади. Ичакнинг 
ҳамма қаватлари тушганда тушган қисми цилиндрик ва шарсимон бўлади. 


215 
Шиллиқ парда кўкимтир рангда бўлиб, бир оз шишади ва тез қонаши 
мумкин. Касаллик қанчалик ўзок давом этса, қон кетиши шунчалик кўп 
бўлади. Баъзи ҳолларда ичак узоқ вақт тўғриланмай қолса, шиллиқ 
пардасида яра ҳосил бўлишига олиб келади. Касаллик аста-секин 
ривожланади. Касаллик бошланган даврда ичакнинг бир оз тушиши 
кузатилади ва леваторлар қисқариб, тортилиб ва қайтадан жойига киради. 
Кейинчалик узаяди ва тўғри ичакнинг чиқиши ўз-ўзидан тўғриланишининг 
иложи бўлмайди. Бу вақтда ота-онаси қўл билан тўғрилайди. Кечиктирилган 
ҳолларда ичак тушиши узайиб, дефекацияга боғлик бўлмай бироз жисмоний 
зўриқишда, босим ошганда, кулганда, аксирганда содир бўлади. Бунда 
фақатгина қўл билан тўғрилаш мумкин. Сфинктер кучсизланганлиги 
туфайли ичак ахлатни тўлиқ тута олмайди. 
Касалликнинг анатомик шакллари келиб чиқишини клиник даврлари 
билан боғлик. Демак, тўғри ичакнинг чиқиши Iа, Iб, Iв, IIб, IIв, IIIб, IIIв 
хиллари бўлади. Ичакнинг қанча кўп қисми чиқса, касаллик шунча оғир 
кечади. Кам ҳолларда тўғри ичакнинг бирдан катта қисми тушади. Бу ҳолат 
фақат катта ёшдаги болаларда оғир нарса кўтарганда ёки жароҳат 
натижасида юз бериши мумкин. Агар ташқи сфинктер қисқариши сақланган 
бўлса, тушган ичак қисилиб қолиши мумкин. Бунда бемор анал тешиги 
атровидаги кучли оғриқдан шикоят қилади. Кўрик пайтида тушган ичак 
шишган, пайпаслаганда бемор кучли оғриқ сезади. Ранги кўкимтир қора 
бўлиб жойига тўғриланмайди. Бундай ҳолатларда анал тешиги умумий 
оғриқсизлантириш остида кенгайтирилиб, ичак тўғриланади. 
Диагностикаси: чиққан тўғри ичакка ташхис қуйиш унчалик қийин эмас. 
Касаллик ҳақида ота-онаси ўзлари айтиб беради. Шунга қарамасдан врач 
тўғри ташхис қўйганлигини тасдиқлаш ва бошқа касалликларни инкор этиш 
мақсадида кўрикдан ўтказмоги лозим. Кўрик пайтида беморни чиққан 
ичагини кўрмаслиги ҳам мумкин. Касалликни билиш мақсадида беморга 
тозаловчи ҳўқна қилиниб тувакка ўтирғизиш лозим. Баъзи ҳолларда тўғри 
ичак тушишини анал тешиги орқали тушган тўғри ичак полипи ва инвагинат 
билан алмаштириш мумкин. Буни бармоқ билан кўрганда бир-биридан фарқ-
ланади. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish