Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий


Гирдобсимон кўкрак қафаси



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Гирдобсимон кўкрак қафаси
. Гирдобсимон кўкрак қафаси қовурғалар 
тоғай қисмининг тўш суягига бирикиш жойи пастга тушиб кетиши билан 
ифодаланади. Деформациянинг ташқи чегараси қовурғалар суяк бўлими 
ҳисобланади. 
Этиологияси 
ва 
касалликнинг 
ривожланиши. 
Бу 
нуқсоннинг 
ривожланиши охиригача ўрганилмаган. Туғма нуқсон сабаби ҳам инкор 
этилмайди. Бу деформацияга қовурға токай ва тўш суягининг 
хондродистрофияси, тўш-диафрагма бойламининг қисқариши, қовурға-
тоғайнинг ҳаддан ташқари ўсиб кетиши, Марфан синдроми ва бошқалар сабаб 
бўлади. 
Гирдобсимон кўкрак қафасининг уч шакли мавжуд: симметрик, 
асимметрик ва ясси симметрик. Ясси симметрик чуқурлик марказида 
жойлашиб, кўкрак қафасининг иккала томонида бир хилда тақсимланган 
бўлади. Симметрик бўлмаган шакли тўш суягининг марказидан ўтказилган 
чизиқцан кўкрак қафасининг иккала томонига тенг тақсимланмайди. 
Деформациянинг ясси шакли оғир ҳисобланиб, бунда кўкрак қафасининг 
юзаси хийла босилган бўлади. 
Клиник-рентгенологик 
кўрсатмаларга 
асосланиб, 
гирдобсимон 
деформация уч даражага бўлинади. Биринчи даражаси кўп бўлмаган чуқурлик 
(2 см гача) ва кўкрак қафаси аъзоларининг иш фаолияти бузилмаслиги билан 
ифодаланади. Иккинчи даражасида чуқурлик анча кўп, кўкрак қафаси 
аъзоларининг иш фаолияти бузилиши (тез чарчаш, нафас етишмовчилиги, 


140 
юракнинг тез уриши, ўйин ёки оғир меҳнат пайтларида), тез-тез юқори нафас 
йўлларининг яллиғланиши, пневмония кузатилади. Учинчи даражада 
деформация аниқроқ, қоматнинг бузилиши билан кўкрак қафаси, баъзида 
умуртқа поғонасининг ён томонга қийшайиши, кўкрак қафасининг нафас 
олишида ҳам иштирок этиши ва кўкрак аъзолари вазифасининг бузилиши 
аниқ бўлиб, ташқи нафаснинг издан чиқиши, юрак етишмовчилиги билан 
ифодаланади. 
Кўкрак қафасининг деформацияси эмизикли болаларда ҳам кузатилиши 
мумкин. Унинг бошланғич белгилари нафас олиш парадокси, нафас олганда 
тўш ва қовурғаларнинг чўкиши ҳисобланади. Бу ёшдаги болаларда юқори 
нафас йўлларининг қизариши ва зотилжам касаллигига мойиллик бўлади. 
Боланинг ёши катталашиши билан деярли 50 фоизида деформация кўпаяди ва 
тўш қовурғаларнинг чўкиши кузатилади. Боғча ва мактабгача бўлган ёшда 
деформация аниқ тус олади, боланинг кўриниши ва қомати ўзгаради, кўкрак 
кифози кучаяди. 
Гирдобсимон кўкрак қафасининг III даражасида бола жисмоний ўсишдан 
орқада қолади, тез чарчаш, тери қопламларининг оқариши, нафас сиқилиши 
ва юракнинг тез уриши кузатилади. Рентгенологик текшириш деформация 
даражасини ва юрак сурилишини аниқлашга ёрдам беради. Тез-тез 
бронхларнинг яллиғланишида ва зотилжамда беморларда учрайдиган 
сурункали зотилжам касаллигининг олдини олиш учун бронхоскопик ва 
бронхофафик текширишлар ўтказилади. 
Давоси
: гирдобсимон кўкрак қафаси фақат жарроҳлик йўли билан 
даволанади. Деформация даражаси ва кўкрак қафаси аъзо-ларининг иш 
фаолияти бузилиши жарроҳлик муолажасига кўрсатма бўла олади. 
Деформациянинг III даражаси операцияга тўғридан-тўғри кўрсатмадир. 
Деформациянинг II даражасида аъзолар фаолияти бузилишидагина 
жарроҳдик муолажасига зарурат туғилади. Жарроҳдик муолажаси 3 ёшдан 
ошган беморларда ўтказилади. Муолажа деформацияга учраган қовурғанинг 
тоғай қисмини сегментар олиб ташлаш, тўш остеотомияси ва тўш-диафрагма 
бой-ламини кесишдан иборат. Бу муҳим омил бўлиб, тўш ва қовурға-ларни 
бир хил ҳолатда ушлаб туриш билан тугалланади, бошқа хилдаги 
торакопяастик шу усул билангина бир-биридан фарққилади. Мустаҳкамлаш 
учун ташқи тортиб турувчи иплар ишлатилади ва бу ип Маршев аппаратига 
бириктирилади. (Г. А. Баиров). 
Ички лойиҳага сим, металл ясси пластинка ҳамда суяк бўлак-лари 
ишлатилади. Кесилган тўш ва қовурғаларни бир хил меъёрда ушлаб туриш 
учун понасимон резекция қилинган қисми тикиб қўйилади (Н. И. Кондрашин) 
ёки бошқа усулларда тўшни гиперкоррекцияда ушлаб туриш тавсия 
қилинади. Тўш-қовурға йиғиндисини ушлаб туриш учун ўзгармас магнитлар 
қўлланилмоқда (В. И. Гераськин). Бундатўш ости соҳасига металл пластинка 


141 
қўйи-лади ва ташқаридан магнит ўрнатилган корсет кийдирилади. Тортиб 
туриш муддати 1—1,5 ой. Тўш ости соҳасидан пластинка ярим йилдан кейин 
олиб ташланади. 
Кўкрак қафасининг қайиқсимон деформацияси. Бу кўпгина ҳолларда 
қовурға ва тўш суякларининг туғма ривожланиш нуқсони ҳисобланади. Баъзи 
муаллифларнинг фикрича, диафрагманинг тўш қисми нуқсонли ривожланиши 
ҳисобига юпқалашган, мускул толалари кам, бу пайтда қовурға қисми бироз 
гипертрофияланган бўлиб, қовурғаларни ичкарига тортади, шу билан тўцши 
одцинга итаради. Баъзан касалликнинг наслий келиб чиқиши кузатилади. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish