Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Дифференциал 
диагнози

Фурункул 
касаллигини 
карбункул, 
псевдофурункулёз, абсцесс, флегмона, гидраденит ва специфик касалликлар 
ҳисобига ривожланадиган гранулёмалардан фарқлаш лозим. 
Давоси.
Беморларни даволаш комплекс равишда йирингли инфекцияни 
даволашнинг қоидалари асосида олиб борилади. Бунда макроорганизмга 
таъсир қилишнинг роли жуда каттадир. Антибиотиклар, сульфаниламид ва 
десенсибилизацияловчи дорилар, витаминлар буюрилади.
Маҳаллий даво касаллик босқичига қараб ўтказилади. Инфильтрация 
босқичида консерватив даво қўлланилади Касалликнинг абсцессга ўтиш 
босқичида беморлар оператив йўл билан даволанади.
 
Фурункулёз
Тананинг турли соҳаларида жойлашган бир нечта соч халтачалари ва 
уларга очиладиган ёғ безларининг атроф тўқималари билан биргаликда 
йирингли яллиғланишига фурункулёз дейилади.


110 
Этиопатогенези
. Фурункулёзни ҳам тилларанг стафилококк ва 
стафилококк ассоциациялари чақиради. Фурункулёз системали касаллик 
бўлиб, тананинг ҳар жойида бир нечта фурункуллар чиқиши билан 
характерланади.
Клиникаси.
Фурункулёзда ҳам 2 та босқич: инфильтрация ва абсцессга 
ўтиш босқичлари тафовут қилинади.. Беморларнинг умумий аҳволи ўртача 
оғирликда бўлади. Уларда сурункали иммунтанқислик ҳолати (иммунологик 
текширишларда) ва анемия аниқланади. Касалликнинг юз ва бўйинда 
учраши хавфли бўлиб, бунда баъзан фурункул касаллигида бўлгани каби 
асоратларни келтириб чиқаради.
Дифференциал диагнози.
Фурункулёз касаллигини псевдофурункулёз, 
абсцесс, флегмона, гидраденит, специфик касалликлар ҳисобига вужудга 
келадиган гранулёмалардан фарқлаш керак. 
Давоси.
Фурункулёз билан оғриган беморларни даволаш йирингли 
касалликларни даволашнинг 3 та қоидасидан ва касалликнинг босқичидан 
келиб чиққан ҳолда комплекс равишда олиб борилади (фурункулнинг 
давосига қаранг).
Карбункул 
Тананинг маълум бир соҳасида ёнма-ён жойлашган бир нечта соч 
халтачалари ва уларга очиладиган ёғ безларининг атроф тўқималари билан 
биргаликда ўткир йирингли яллиғланишига ҳамда уларнинг қўшилиб 
кетишига карбункул дейилади. 
Этиопатогенези.
Касалликни кўпинча тилла ранг стафилококк чақиради, 
лекин айрим ҳолатларда уни стафилококк ассоциациялари ҳамда соч 
фолликулаларига кириб олган стрептококкнинг ўзи ҳам қўзғатиши мумкин. 
Карбункул одатда битта бўлади ва кўпроқ катта ёшли одамларда учрайди. 
Касаллик асосан бўйиннинг орқа қисми, энса, курак, бел ва лаб соҳаларида 
жойлашади. 
Клиникаси.
Карбункулда ҳам инфильтрация ва абсцессга ўтиш 
босқичлари фарқланади. Карбункул касаллигида беморларнинг аҳволи оғир, 
тана ҳарорати юқори бўлиб, уларда ҳушдан кетиш, алаҳсираш, кучли бош 
оғриғи, уйқусизлик, қалтираш, иштаҳасизлик, кўнгил айниши ва қусиш 
кузатилади. Касаллик юз ва юқори лабда учраганда бу клиник белгилар 
янада яққолроқ юзага чиқади. Қандли диабет билан оғриган ва семириб 
кетган беморларда ушбу хасталик оғир кечади.
Касалликнинг энг хавфли асоратларига авж олиб борувчи тромбофлебит, 
йирингли менингит, сепсис, флегмона, лимфангит ва лимфаденитлар киради.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish