Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар



Download 1,35 Mb.
bet138/139
Sana16.03.2022
Hajmi1,35 Mb.
#493496
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139
Bog'liq
Болалар хирургияси

Эписпадияда - уретранинг нуқсонли ривожланиши бўлиб, унинг дорзал (олдинги) юзаси анча-мунча масофада очилиб ётади ва худди тарновга ўхшайди, бу қисмидаги шиллиқ парда пушти рангли бўлиб кўриниб туради. Эписпадия 40-50 минг туғилган чақалоқдан 1 тасида учрайди, ўғил болаларда қизларга нисбатан 7 марта кўпроқ учрайди. Эписпадиянинг қуйидаги 3 тури тафовут қилинади, ўғил болаларда бошча, тана ва тотал турлари, қизларда-клиторик, субсимфизар ва тотал турлари. Тотал (тўлиқ) тури доимо сийдик тутолмаслиги билан кечади.
Клиник манзараси: Эписпадиянинг бошча турида уретранинг ташқи тешиги тожсимон эгатнинг ташқи томонида жойлашади, тана турида эса уретра тешиги пастроқда жойлашиб, жинсий олат калтароқ бўлади. Бемор сийдиги ушлайди, лекин сийган пайтида сийдик ҳар томонга сачрайди. Тотал эписпадия- энг оғир тури бўлиб, уретра бутунлай очилиб қолади ва унинг тешиги қов остида бўлади. Қовуқ сфинктери ҳам иккига булинган, шунга кўра бемор сийдикни мутлақо тута олмайди. Жинсий олат унга ривожланмаган бўлади ва юқорига кориннинг олдинги девори томонига тортилиб туради. Қов суяклари ҳам бир-бири билан туташмайди. Простата бези яхши ривожланмаган бўлади. Чека кертма иккига бўлиниб, фартук сингари осилиб туради. Тотал эписпадияда кўпинча крипторхизм чов чурраси ҳам бўлади.
Бу анамолия камдан-кам бўлсада, қизларда ҳам учрайди. Клиторик турида, жинсий аъзолар нормал ривожланган, сийдик тутолмаслиги бўлмайди, уретранинг ташқи тешиги клитордан юқорироқда жойлашган Субсимфизар турида, уретра қовуқ буйинчасигача очиқ ва воронкадек кўринади. Клитор, катта ва кичик уят лаблар ҳам ёриқ сифатида кўринади. Бемор баъзан сийдигини тута олмайди. Эписпадияни тотал турида уретра бутунлай ёрилгандай кўринади, сфинктер ҳам ёриқ бўлгани учун сийдикни бутунлай тута олмайди.
Уретрани ташқи тешиги кенгайган, ташқи жинсий аъзолар ва қов суяклари қушилиш жойи ёрилган. Симфиз йўқ . Диагноз гениталийларга қараб қўйилади. У қийин эмас.
Даволаш фақат жарроҳлик йўли билан. Эписпадияни бошча ва тана турлари 3-4 ёшда, ва тотал тури 6-8 ёшда операция қилинади. Бошча ва тана турларида -уретропластика, тотал турида В.М.Державин усулида сфинктеропластика ва кейинчалик (8-10 ёшда) уретропластика қилинади. В.М.Державин операциясини моҳияти қовуқни очмасдан, Льетодиев учбурчаги мушакларидан сфинктер ясаш. Қовуқни ҳажми 50 мл. дан кам бўлса бу операция қилинмайди. Бу ҳолларда сийдикни ичакка йуналтириш операцияси бажарилади.



Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish