Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар



Download 1,35 Mb.
bet125/139
Sana16.03.2022
Hajmi1,35 Mb.
#493496
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   139
Bog'liq
Болалар хирургияси

Кўрсатгич

У с у л






Лоури

Амбурже

Каковский- Аддис

Нечипоренко

Оқсил

78,5±10,5 мг / сут

-

-

-

Лейкоцитлар

-

1 мин 2000 гача

1 суткада 2000000 гача

1 мл 2000 гача

Эритроцитлар

-

1 мин 1000 гача

1 суткада 1000000 гача

1 мл 1000 гача

Цилиндрлар

-

-

1 суткада 2000 гача




Сийдик чўкмасида топиладиган лейкоцитларнинг махсус турлари амалий аҳамиятга эга. Уларни Штернгаймер - Мальбин ҳужайралари ва актив лейкоцитлар деб айтилади. Морфологик хусусиятига қараб лейкоцитлар қизил ёки ҳаво ранг тусга бўялади (геницианвиолет ва шафранинг сув-алкоголь аралашмаси). Қизил рангга бўяладиган лейкоцитлар ҳажми ва шакли оддий лейкоцитлардан фарқ қилмайди, унинг протоплазмаси катта донали бўлади. Оч ҳаво ранг тусга бўяладиган лейкоцитлар эса юмалоқ шаклида бўлади ва ўзининг ҳажми билан оддий сегмент ядроли лейкоцитлардан икки марта катта бўлади, уларнинг ядролари кўп дурдали, протоплазмаси эса донадор бўлиб, ўзи броун ҳаракатида бўлади. Сийдикдаги ана шу лейкоцитлар Штернгеймер - Мальбиннинг тирик ҳужайрали (уларни актив лейкоцитлар деб номланган) бўлиши сурункали пиелонефритга хосдир. Бу ҳужайралар сийдик системасида оддий лейкоцитлардан пайдо бўлади. Сийдик осмотик босими эса буйраклардаги яллиғланиш жараёни туфайли ўзгаради.


Пиурия топилганда, албатта, сийдикни бактериологик текшир-моқ шарт, бу усул яллиғланиш сабабчиси - микроб аниқланади. Ҳо-зирги вақтда антибиотиклар жуда кенг қўлланилаётгани туфайли микроблар антибиотикларнинг айрим турларига нақадар сезгир эканлигини аниқлаш (антибиотикограмма) ҳам зарур бўлиб қолди. Бактериялар хилини аниқлаш учун сийдикни турли озуқа муҳитларга экилади.
Сийдик аъзоларини текшириш усуллари қўйидагилардан иборат: асбоблар ва эндоскопик йўли (инструментал) билан, ультратовуш билан, рентгенологик, радиоизотопик ва функционал.
Болаларда урологик касалликларни диагностикаси ва даволаш учун қуйидаги инструментал усуллар қўлланилади: қовуқ катетеризацияси, уретрага буж киритиш, уретраскопия, цистоскопия, хромоцистоскопия.
Қовуқ катетеризацияси. Диагностик мақсадга ва даво тадбирлари турига қараб юмшоқ (резинадан бўлган), ярим қаттиқ (эластик материалдан бўлган) ва қаттиқ (металлдан бўлган) катетерлар ва бужлар ишлатилади. Катетер ҳамда бужларнинг калибри Шарьер шкаласига қараб белгиланади. Буж ёки катетернинг номери унинг айланасининг миллиметрдаги ифодасидир, энг ингичка асбобнинг диаметри (№1) 1/3мм га тенг, унинг айланаси эса 1 мм, энг йўғон асбобнинг диаметри (№30) 1 см тенг, унинг айланаси эса 30 мм.
Катетерлардан қовуқдан сийдикни чиқариш, уни ювиш ва ичига дори моддалар киритиш учун фойдаланилади. Бужлар эса диагностик мақсадда сийдик канали стриктурасини аниқлаш, унинг диаметрини ва қаерда эканлигини белгилаш учун ишлатилади. Бужлардан уретранинг стриктура бўлган қисмини кенгайтириш, яъни даво мақсадларида ҳам фойдаланилади.
Уретроскопия. Уретроскопия туфайли уретра шиллиқ қаватини ҳамма қисмини кўриб чиқиш ва у ерда бўлган патологик жараённи аниқлаш мумкин. Одатда қуруқ, уретроскоп (уретрани кенгайтирмасдан) ва ирригацион (уретрани сув билан кенгайтириб кўрувчи) уретроскоп ишлатилади. Уретроскоп, уретрадаги специфик ва носпецефик яллиғланиш жараённи, ўсмаларни, ёт жисмларни, уретра аномалиясини, дивертикулини ва уруғ думбоғи касалликларини аниқлаш имконини беради. Уретранинг ўткир яллиғланишида бу текширишни ўтказиш мумкин эмас. Цистоскопия урологик беморларни текшириш учун қўлланилади. Одатда кўриш цистоскопия ва катетеризация цистоскопиядан фойдаланилади. Катетеризация цистоскопи айни вақтда қовуқ ичида турли манипуляциялар қилиш ва пиелография қилиш имконини беради. Қуйидаги 3 та шарт-шароит бўлгандагина цистоскопия қилиш мумкин:
1. Цистоскоп уретрадан бемалол ўтадиган булиши лозим.
2. Қовуқ унга камида : гўдакларда - 30 мл, каттароқ -болаларда 75-100 мл суюклик сиғадиган, бинобарин, шу ҳажмда кенгаядиган бўлиши керак.
3. Бутун текширув давомида қовуқдаги суюқлик тиниқлигича қолиши керак. Цистоскопия қилиш билан қовуқдаги тошларни, шишни, яллиғланишни, дивертикулни уретернинг аномал қўйилиш жойларини, уретероцелени ва бошқаларни кўриш мумкин.
Цистоскопия қилиб юқори сийдик йўлларининг касалликларини ҳам аниқлаш мумкин. Чунки бунда уретер қўйилиш жойи ва унинг атрофидаги тўқималар ҳам ўзгарган бўлиши мумкин. Уретер тешигидан ўзгарган сийдик чиқиб турса, диагнознинг тўғрилигига шубҳа қолмайди. Масалан: уретер тешигидан қон аралаш сийдик чиқиб турса, буйрак ёки юқори сийдик йўлларида ўсма, тош ва қандайдир бошқа жараён борлигидан дарак беради. Инфекция қўшилган гидронефрозда, пиелонефритда уретер тешигидан лойқа, йирингли сийдик чиқиб туради. Беморда пионефроз бўлса, уретер тешигидан чиқиб турадиган қуюқ йиринг худди тиш пастаси тюбигидан чиққанга ўхшаб кўринади.
Уретерлар (сийдик найлари) катетеризацияси. Уретер махсус цистоскоп, яъни катетеризациялаш цистоскопи ёрдамида катетеризация қилинади. Уретерларни катетеризация қилиш билан уларнинг ўтувчанлигини аниқлаш ёки турли қисмларда қандайдир тўсиқ борлигини билса бўлади. Уретерларни катетеризация қилиб ҳар хил буйрак жомидан алоҳида-алоҳида сийдик тўплаб олиш, ҳамда ретроград пиелография қилиш ҳам мумкин.

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish