Бола ҳУҚУҚлари тўҒрисидаги конвенция



Download 146 Kb.
bet4/16
Sana18.02.2022
Hajmi146 Kb.
#456429
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯ

17-модда
Иштирокчи-давлатлар оммавий ахборот воситаларининг муҳим мавқеини эътироф этадилар ҳамда бола турли хил миллий ва халқаро манбаларнинг ахборотлари ҳамда материаллари, айниқса, ижтимоий, маънавий ва ахлоқий фаровонликка, шунингдек, боланинг соғлом, жисмоний ва руҳий ривожланишига кўмаклашишга қаратилган ахборотлардан баҳраманд бўлишини таъминлайдилар. Шу мақсадда иштирокчи-давлатлар:
оммавий ахборот воситаларини ижтимоий ва маданий йўналишдаги ҳамда 29-модда руҳидаги бола учун фойдали ахборот ва материалларни тарқатишга рағбатлантирадилар;
турли хил маданий, миллий ва халқаро манбалардан бундай ахборот ва материаллар тайёрлаш, айирбошлаш ҳамда тарқатиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни рағбатлантирадилар;
болалар адабиётини нашр этиш ва тарқатишни рағбатлантирадилар;
оммавий ахборот воситаларининг қандайдир озчиликни ташкил қилувчи гуруҳ ёки туб аҳолига мансуб боланинг тил эҳтиёжларига алоҳида эътибор беришни рағбатлантирадилар;
13- ва 18-моддаларни ҳисобга олган ҳолда боланинг фаровонлигига зарар етказадиган ахборот ва материаллардан уни ҳимоя қилишнинг тегишли тамойилларини ишлаб чиқишни рағбатлантирадилар.


18-модда
Иштирокчи-давлатлар бола тарбияланиши ва ривожланиши учун ота-онанинг умумий ва бир хил жавобгарлиги тамойили эътироф этилишини таъминлашга қаратилган барча мумкин бўлган куч-ғайратларни сафарбар этадилар. Ота-она ёки тегишли ҳолатларда қонуний васийлар боланинг тарбияланиши ва ривожланиши учун асосий жавобгар бўладилар. Боланинг энг яхши манфаатлари улар кўрсатадиган асосий ғамхўрликнинг предмети ҳисобланади.
Ушбу Конвенцияда баён қилинган ҳуқуқларнинг амалга оширилишини кафолатлаш ва кўмаклашиш мақсадида иштирокчи-давлатлар ота-она ва қонуний васийларга бола тарбияси бўйича мажбуриятларини бажаришларига тегишли ёрдам кўрсатадилар ҳамда болалар муассасалари тармоғининг ривожланишини таъминлайдилар.
Иштирокчи-давлатлар ота-онаси ишлайдиган болалар учун мўлжалланган хизматлар ҳамда болалар парвариш қилинадиган муассасалардан болаларнинг фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишларини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрадилар.



Download 146 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish