Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
468
эттирса, бу нарса ўзига ёқимли туюлади, ҳамда ўз хоҳиши билан бажаради ва
бекорчилик, зерикиш ҳисси бўлмайди. Шу тариқа болада ижобий ўқув
мотивацияси шаклланади.
Л.С.Выготский ва Л.В.Щерба сингари психологларнинг фикрича, чет
тилларини ўрганиш ўз она тилисини ривожланиши учун яхши таъсир кўрсатади.
Россияда ўтказилган тадқиқотларга кўра, чет тилларини ўрганиш бола
ривожланишига, унинг турли ҳаётий вазиятларга адекват муносабат билдиришига
ҳамда ўз она тилисини яхшироқ ўзлаштиришига ижобий таъсир этиши
аниқланган. Психологларнинг таъкидлашича, чет тилларини ўрганишни бошлаш
учун энг мақбул пайт 2 ёшдан 8 ёшгача бўлган даврни ўз ичига олади.
Икки тиллиликни кузатиш бўйича бир қатор тадқиқотлар амалга
оширилган бўлиб, уларнинг ичида энг кўзга кўринганларидан бири Ж.Ронжнинг
методик тадқиқотлари ҳисобланади. Бундан ташқари, сербиялик лингвист
М.Павловичнинг Парижда ўсиб серб ва француз тилларини ўзлаштирган
фарзандини, геолог Фольц эса ўзининг малай ва немис тилини ўрганган икки
ўғлини кузатишлари орқали келган хулосалари Ж.Ронж келтирган методик
тадқиқотларга мос келади.
В.Штерннинг фикрича, бола психикасида ҳар икки тил учун махсус жой,
ўзига хос установка шаклланади ва бу тилларнинг оддий механик тарзда қўшилиб
кетишига тўсқинлик қилади. Аммо шу билан бирга, тадқиқотларда
аниқланишича, болага турли тилларнинг тасодифий, тартибсиз аралашмаси
орқали таълим берилса, нутқнинг ривожланишида қийинчиликлар юзага келиши
мумкин экан. Шунинг учун ҳам педагог бу жараённи шундай тўғри ва тизимли
ташкиллаштириши керакки, бола тил ўрганишни зерикали бир дарс сифатида
эмас, балки қизиқарли машғулотдек қабул қилсин.
Болага хорижий тилни ўргатишда шуни ёдда тутиш керакки, турли
мамлакатларда тил ўргатишнинг психологик-педагогик концепцияси яқин
вақтларгача мавжуд бўлган боланинг тил ўзлаштириш назариясига асосланган.
Мазкур назарияга мувофиқ, бола тилни имитатив йўл билан катталар нутқига
тақлид қилиш орқали ўзлаштиради.
46
Айнан шу назария асосида бола иккинчи
тилни ҳам худди биринчиси сингари спонтан, қоидаларга амал қилмасдан, йиллар
давомида йўқолиб кетадиган ғаройиб имитатив қобилияти орқали ўрганади.
Байналмилал оилада катта бўлган ва болалигиданоқ икки тилда гапиришни
бошлаган болаларнинг мия фаолияти анчайин эгилувчан ва тез бўлиб, катта
когнитив қобилиятларга эга бўлади. Бу натижа Ж.Мейлер ва А.М.Ковачнинг
Триест шаҳридаги Илғор тадқиқотларнинг олий интернационал мактаби (Sissa) да
ўтказган ва «Science» журналида нашр этилган тадқиқотлари томонидан
тасдиқланган
47
. Маълум бўлишича, икки тилда сўзлашувчи оилада тарбия топган
бола когнитив жиҳатдан устунликка эга бўлиб, уларда нафақат вербал
функциялар, балки исталган фаолиятни бошқариш учун муҳим бўлган жараёнлар
46
Амонашвили Ш.А. Психологические особенности усвоения второго языка школьниками. // Иностранная
литература в школе, 1986. - №2.
47
Kovacs A.M., Mehler J. Flexible learning of multiple speech structures in bilingual infants // Science. 2009. Jul 31;
325(5940). P. 611-612
Do'stlaringiz bilan baham: |