«Нутқларни эслаб қол ва ўз жойига қўйиб чиқ» методикаси.
Мазкур методика ёрдамида бола диққатининг ҳажми ташхис қилинади. Методика материали 1 – расмда кўрсатилган 8 та 4х4 ҳажмдаги катакчаларига ҳар хил миқдордаги нутқлар қўйилган квадратлар ҳамда 2 – расмда берилган 8 та 4 х 4 ҳажмли катаклари бўш бўлган катаклардан иборат. Тест мактабгача ёшдаги болаларга мўлжалланган.
Методиканинг қўлланилиши. 1 – расмдаги 8 та квадратлар қирқиб олиниб, юқорисидаги рақамига мувофиқ устма – уст жойлаштирилади. Бунда энг юқорида катакчаларидаги нуқталар сони энг кам бўлган квадрат (1 - квадрат), ҳаммадан пастда эса катакчаларида нуқталар миқдори энг кўп бўлган квадрат (8 - квадрат) жойлашади. Болага қуйидаги курсатма берилади: «Ҳозир биз сен билан ўйин ўйнаймиз. Мен сенга ҳар хил катакчаларни кўрсатаман, сен улардаги нуқталар қаерда жойлашганини яхшилаб кўриб олгин. Кейин бу нуқталарни бўш катакчаларга чизиб беришинг керак бўлади». Шундан сўнг болага 8 та квадратнинг ҳар бири 2 секунд муддат давомида кўрсатилади. Ҳар қайси намойиш этилгач, болага 2 – расмда берилган бўш квадратнинг бирига 15 секунд ичида кўрсатилган квадратдаги нуқталарни қўйиб чиқиш таклиф этилади. Мазкур амал 8 та квадратнинг ҳар бири билан бирма – бир бажарилади.
Натижаларни баҳолаш. Натижаларни ҳисоблашда бола энг куп миқдорда қайси квадратдаги нуқталарни тўғри қўйиб чиқа олгани эътиборга олинади. Эксперимент натижалари қуйидагича баҳоланади:
10 балл – бола қайсидир квадратдаги 6 – 9 та нуқтани тўғри қўйиб чиққан.
8 – 9 балл – бола қайсидир квадратдаги 4 – 5 та нуқтани тўғри қўйиб чиққан.
6 – 7 балл – бола қайсидир квадратдаги 3 та нуқтани тўғри қўйиб чиққан.
4 – 5 балл – бола қайсидир квадратдаги 2 та нуқтани тўғри қўйиб чиққан.
0 – 3 балл – бола қайсидир квадратдаги 1 та нуқтани тўғри жойлаштириб қўйган.
Умумий кўрсаткичлар: 10 балл – жуда юқори кўрсаткич; 8 – 9 балл – юқори кўрсаткич: 6 – 7 балл – ўрта кўрсаткич; 4 – балл – паст кўрсаткич; 0 – 3 балл – жуда паст кўрсаткич.
Методика манбаси: Немов Р.С.Психология: Учеб.для студ.высш.пед.учеб.заведений: В З кн. – З е изд. – М.: Гуманитар.изд.центр ВЛАДОС, 1999. – Кн. З. Психодиагностика. Введение в научное психологическое исследование с элементами математической статистики. 81 - 83 бетлар.
Ўқув мотивини баҳолаш методикаси
Мазкур методика 6 – 8 ёшдаги болаларнинг ўқув мотивацияси, мактабга бўлган муносабати, ўқиш билан боғлиқ вазиятга нисбатан эмоционал реакциясини аниқлашга қаратилган. (методика Н.Г.Лусканова томонидан таклиф этилган).
Анкета саволлари.
1. Сенга мактаб ёқадими ёки унчалик ёқмайдими?
унчалик ёқмайди.
ёқади
ҳечам ёқмайди.
2. Эрталаб уйғониб, доим хурсандчилик билан мактабга келасанми ёки кўпинча уйда қолишни истайсанми?
3. Агар ўқитувчи эртага хоҳлаганлар келиб, хоҳлаганлар келмаслиги мумкин деса, сен мактабга борармидинг?
билмадим
уйда қолардим
мактабга борардим
4. Бирор бир дарс бўлмаслиги сенга ёқадими?
ёқмайди
баъзида ёқади, баъзида ёқмайди
ёқади
5. Уй вазифаларинг йўқ бўлишини хоҳлармидинг?
хоҳлардим
хоҳламасдим
билмадим
6. Мактабда фақат танаффус бўлишини хоҳлармидинг?
билмадим
хоҳламасдим
хоҳлардим
7. Сен ота – онангга мактаб ҳакида кўп гапириб берасанми?
8. Ўқитувчинг ўрнига бошқа меҳрибонроқ ўқитувчи келишини хоҳлармидинг?
билмадим
хоҳлардим
хоҳламасдим
9. Синфда ўртоқларинг кўпми?
10. Сенга синфдошларинг ёқадими?
ёқади
унчалик ёқмайди
ёқмайди.
Эслатма: мазкур анкета индивидуал ташхис давомида ҳам, гуруҳий ташхис мақсадида ҳам қўлланилиши мумкин.
Натижаларни қайта ишлаш учун қуйидаги калитдан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |