Бола билан алоқа ўрнатиш ва ихтиёрий хулқ – атворнинг ривожланиш даражасини аниқлаш методикаси



Download 4,73 Mb.
bet11/21
Sana13.07.2022
Hajmi4,73 Mb.
#789171
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
40 та методика(1) (4)

Натижаларни ҳисоблаш.
1. Текширилувчи ҳар бир карточкадаги учбурчакларни умумий матрицадан қидиришда йўл қўйган хатолар ҳисоблаб чиқилади.
Эслатма: текширилувчи тегишли карточкадаги муайян учбурчакни матрицадан топа олмаслиги ёки умумий матрицадан ушбу карточкада мавжуд бўлмаган учбурчакни топиб кўрсатиши хато бўлиб ҳисобланади.
Текширилувчи ҳар бир карточкадаги учбурчакларни умумий матрицадан қанчалик тўғри топганини аниқлаш учун унинг протоколда қайд этилганжавобларини қуйида берилган тўғри жавоблар билан солиштириш зарур:
1 – карточкадаги учбурчаклар умумий матрицада 1, 3, 8, 12, 14, 16 рақамлари остида берилган;
2 - карточкадаги учбурчаклар умумий матрицада 2, 7, 15, 18, 19, 21 рақамлари остида берилган;
3 - карточкадаги учбурчаклар умумий матрицада 4, 6, 10, 11, 17, 24 рақамлари остида берилган;
4 - карточкадаги учбурчаклар умумий матрицада 5, 9, 13, 20, 22, 23 рақамлари остида берилган;
Текширилувчи ҳар бир карточкадаги учбурчакларни топишда йўл қўйилган хатоларнинг ўртача миқдори топилади.
2. Текширилувчи ҳар бир карточкадаги учбурчакларни умумий матрицадан топиш учун сарфланган вақтнинг ўртача миқдори ҳисоблаб чиқилади (ҳар бир карточка бўйича сарфланган вақт қўшиб чиқилади ва йиғинди 4 га бўлинади).
Эслатма: Текширилувчи муайян карточкадаги учбурчакларни умумий матрицадан қидиришда тўхтаб қолгач, унга “Бўлдими, бошқа эслай олмаяпсанми?” деган савол берилади. Агар текширилувчи “ҳа” деб жавоб берса, тегишли карточка Билан оиб борилган иш тўхтаган бўлиб ҳисобланади, учбурчакларни қидириш учун сарф этилган вақт протоколга ёзиб қўйилади.
3. Оператив кўриш хотирасининг кўрсаткичи ҳисоблаб топилади. Бунда қуйидаги формула қўлланади:


В



Хс + 1
ОКХк =



ОКХк - оператив кўриш хотирасининг кўрсаткичи; В – карточкадаги учбурчакларни топишга сарфланган вақтнинг ўртача миқдори; Хс – карточкадаги учбурчакларни топишда йўл қўйилган хатоларнинг ўртача миқдори.

Методика манбаси: Немов Р.С. Психология: Учеб. Для студ.высш.пед.учеб. заведний: В З кн. – З – е изд – М.: Гуманитар.изд. центр Владос, 1999. – Кн. З: Психодиагностика. Введение в научное психологическое исследование с элементами математической статистики. 182 – 185 бетлар.


Эмпатия қобилиятини ўрганиш методикаси.

Мазкур сўровнома И. М. Юсупов томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, эмпатия қобилиятининг ривожланиш даражасини аниқлаш мақсадида қўлланади. Эмпатия инсоннинг бошқалар кечинмаларига ҳамдард бўла олиш қобилияти.


Кўрсатма: «Хурматли иштирокчи, қуйида берилган 36 та хукумга нисбатан ўз муносабатингизни билдиринг. Бунинг учун сиз баҳолашнинг қуйидаги тизимидан фойдаланишингиз лозим: 0- билмайман; 1- ёки, ҳеч қачон; 2- баъзида; 3- кўпинча; 4- деярли доим; 5- ҳа ёки ҳар доим».

  1. Менга машҳур одамларнинг ҳаёти хақидаги китоблардан кўра саргузашт китоблар ёқади.

  2. Ота- оналарнинг ғамхўрлиги катта ёшдаги болаларнинг ғашига тегади.

  3. Менга бошқа одам эришган мувоффақият ёки учраган мувоффақиятсизликнинг сабаблар хақида мулоҳаза юритиш ёқади.

  4. Мусиқий кўрсатувлар орасидан мен кўпроқ «Эстрада тароналари» кўрсатувини ёқтираман.

  5. Адолатсиз танқидлар бир неча йиллар давом этса хам, уларга чидаш керак.

  6. Касалга хатто сўз билан ёрдам бериш мумкин.

  7. Бегоналар икки киши орасидаги низога қўшилмаслиги керак.

  8. Кексайганда одам жуда инжиқ бўлиб қолади.

  9. Болалигимда ғамгин ҳикояни тинглаганимда, кўзим ўз ўзидан ёшланиб кетарди.

10. Ота –онамнинг асабийлашиши менинг ҳам кайфиятимга таъсир этади.
11. Мен танқидларга бефарқман.
12.Мен табиат манзаралари тасвирланган расмлардан кўра портретларни томоша қилишни ёқтираман.
13. Ота- онам нохақ бўлганда хам, мен уларни кечирардим.

  1. Агар от аравани тортмаса, уни хивичлаш керак.

15.Бошқа одамлар ҳаётидаги фожеалар хақида ўқиганимда бу ҳодисалар мен билан рўй бераётгандай бўлиб туюлади.
16.Ота-оналар ўз фарэандларига нисбатан нохақ муносабатда бўладилар.
17. Жанжаллашаётган болаларни ёки катталарни кўрсам мен улар ўртасига тушаман.
18. Мен ота-онамнинг ёмон кайфиятига эътибор бермайман.

  1. Мен бошқа ишларимни қолдириб, ҳайвонлар ҳатти –ҳаракатини кузатаман.

  2. Нега айрим одамлар кинофильм кўриб ва китоб ўқиб, кўз ёш тўкишини тушунмайман.

  3. Нотаниш одамларнинг юз ифодаси ва хулқ атворини кузатиш менга ёқади.

22. Болаликда мен уйга қаровсиз қолган кучук – мушукларни олиб келардим.

  1. Барча одамлар бирор сабабсиз хам бир- бирига қарши тишини қайраб туради.

  2. Бегона одамга қараб, унинг келажаги қандай бўлишини билгим келади.

  3. Болалигимда кичкинтойлар ҳеч кетимдан қолишмасди. Жарохатланган ҳайвонни кўрсам, унга қандайдир ёрдам беришга ҳаракат киламан.

  4. Одамни эътибор билан тинглашса, унинг дарди енгиллашади.

  5. Кўчада бирор қоида бузарликни кўрсам, гувохлар қаторига тушиб қолишдан ўзимни четга тортаман.

  6. Кичкиналарга мен таклиф этган фикр, иш ёки кўнгил очарлик ёқади.

  7. Хайвонлар ўз эгаларининг кайфиятини сезади деганлар, менга муболаға қилади.

  8. Муомила вазиятидан одамнинг ўзи мустақил чиқиши керак.

  9. Бола бесабаб йиғламайди. Ёшлар қарияларнинг ҳамма илтимосини ва инжиқликларини бажо келтириши керак.

  10. Нима учун айрим синфдошларим баъзида ўйчан бўлиб қолишларини билгим келарди.

  11. Каровсиз ҳайвонларни тутиш ва йўқ килиш керак.

  12. Агар дўстларим мен билан ўз шахсий муоммосини мухокама қила бошласа, гапни бошқа мавзуга буришга ҳаракат қиламан.




Download 4,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish