– 13 –
тиёр қил, шунда одамларнинг ёмонлигидан омон бўласан.
Аҳмоқларга қарши сукутдан кўмак қидир. Одамлар сенда йўқ
хислатни бор, деб сени мақтасалар,
бунга керилмаки, одамлар
гап-сўзи билан қуруқ бош косаси дурга айланмайди. Ўзингдан
кучлилар билан низолашма, ўзингдан заифларни ерга урма.
Бадгумонликка қалбингдан жой бермаки, у бирон-бир дўст
билан самимий яшашингга йўл бермайди.
Эй ўғлим, сўзламоқчи бўлсанг, фақат ҳикмат ва насиҳат-
лардан сўзла, айтганларингга аввал ўзинг амал қил, ўз касбинг
ва мартабангга яраша сўзла, одамларни ғазаб
пайтида сина,
дўстларингни эса бошингга кулфат ва мусибат тушганда сина,
доим мақбул ишларни амалга оширишга урин, агар гапирмоқчи
бўлсанг, далил ва ҳужжат билан гапир. Ёшликни ғанимат бил,
доно кишилар билан ҳамсуҳбат бўл. Дўстларингни ҳурмат
қил, одамларга очиқ юзлилик билан боқ.
Эй ўғлим, ота-онангни доимо ҳурмат қилиб, хизматлари-
да бўл, устоз ва муаллимларингга жону дилингдан эҳтиром
кўрсат, барча ишларда ўртача йўл тут, киримга қараб чиқим
қил, сахий бўл, меҳмонни эъзозла, унга тилингни эҳтиёт қил,
душманлардан бир лаҳза ҳам ғофил қолма, бирон сўзни айтиш-
дан олдин унинг жавобини беришни ўйла, бахил ва такаббур
кишилардан узоқ юр, қаноатни ҳақиқий бойлик деб ҳисобла.
Эй ўғлим, илм талабида бўл, қайсар ва ўжар бўлма, ўз айт-
ганингда туриб олма, ўзгалар сўзини ҳам эътиборга ол, муро-
са йўлини танла, ҳамиша одамлар ичида бўл,
улардан ажрама,
кексаларни ҳурмат қил, барчани эҳтиром билан тилга олгин,
кимнинг тузини тотган бўлсанг, унинг ҳақини адо қилишни
унутма.
Эй ўғлим, уст-бошингни тоза тут, ким билан гаплашсанг,
унинг ўзига яраша гапни гапир, тунда кишилар билан суҳбат
қурсанг, сўзни юмшоқ ва оҳиста гапир, сўзлаётган вақтингда
бир кишига қараб гапираверма, ҳаммага
назар сол, кам ейиш ва
кам ухлаш яхши кўрган амалинг бўлсин! Ўзингга нимани раво
кўрсанг, уни ўзгаларга ҳам раво кўр. Ўзинг яхши ўқимаган ва
билмаган ҳолда бировга ақл ўргатма ва устозлик қилма.
– 14 –
Эй ўғлим, сир сақлай олмайдиган кишиларга сирингни айт-
ма, ҳамма ҳам яхшилик қилади, деб ўйлама, бирон кишининг ба-
хил
эканини билсанг, ундан яхшилик чиқади, деб ўйлама, биров-
нинг иши тушиб олдингга келса, уни ноумид қилиб қайтарма,
ўзингдан катталар билан ҳазиллашма, уйда бор нарсаларингни
душман кўзидан яширин тут, ўз ака-укаларингни ҳурмат қил.
Эй ўғлим, бир кўришда
синамай туриб, бировни дўст тутма,
синалмаган одамга ишонма, ўз қадрини билмайдиган киши-
лардан яхшилик умид қилма, офтоб чиққунча ухлама, ҳадеб ку-
лаверма, бадном (номи ёки хулқи ёмон) кишиларга суҳбатдош
бўлма, кексалар ва улуғ кишилар олдига ўтиб, улардан олдин
юрма, одамлар ўзаро гаплашаётган пайтда уларнинг сўзини
бўлиб, гап солма, меҳмоннинг олдида бировга ғазабингни соч-
ма, бошингни эса қуйи солмасдан ўтир...”
Do'stlaringiz bilan baham: