Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   210
Фойдали насиҳатлар
1. Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангникидир.
2. “Ота-онасини ҳурмат қилган кишининг 
умри узун бўлади”.
3. “Ҳақиқий фарзанд ҳар бир соҳада ўз ота-
сининг ҳукмига бўйсунади”.
4. Ўғил доно бўлса, ота роҳат топибди.
5. Отанинг хатоси учун танбеҳ берувчи бўлма.
Ота-она ўрнини ҳеч ким босолмайди
та-она учун фарзандининг чиройли хулқи ва одо-
би муҳимдир. Одобли боланинг ота-онаси камбағал 
бўлса ҳам ҳеч айб эмас. Чунки ҳар бир нарса Яратганнинг 
хоҳиш-иродасига боғлиқ. Ота-онасининг фақирлигини айб 
санаш, буни ўзларига айтиб, тақдиридан нолиш жуда катта 
хатодир.
Эй фарзанд, сенинг ота-онанг ҳаёт экан, соғ-саломат экан, 
уларнинг қадрига ет, яшаб турганини ғанимат бил. Шуни 
унутмаки, ота-онанинг камбағаллиги айб эмас. Аслида фар-
занднинг одобсизлиги ниҳоятда катта айбдир. Одобсиз бо-
ланинг ота-онаси бой, мартабали ёки олим бўлса ҳам одам-
лар эътиборида бўлмайди. Ундай бола ота-она шаънига ис-
нод келтиради. Фарзанди туфайли обрўъ-эътибордан қолган 
ота-она касалликка чалинади, вақтидан эрта қарийди, умри 
қисқаради.
Одобли боланинг ота-онаси фақир ва камбағал бўлса ҳам 
боласи туфайли қадрли ва ҳурматли бўлади. Эл-юрт орасида 
ҳурматда, иззатда бўлган ота-онанинг соғлиғи яхши, руҳи те-
тик бўлади. Тенгдошларига нисбатан ёш кўринади, умри узая-
ди. Шунинг учун сен одобли ва яхши бола бўлишинг керак. 
Шунда ота-онангни ҳурмат этиб, уларни хурсанд қилган ва 
қадрларига етган бўласан. Зеро, ота-онанг ўрнини ҳеч ким бо-
солмайди.


– 75 –
Фарзанд ота-онадан доим қарздор
зиз болажонлар, шуни билингларки, атрофингиздаги 
болалар, ўрта ва катта ёшдаги кишилар марҳаматли 
ва шафқатли бўлишлари мумкин. Аммо ҳеч бир киши сиз-
ларга ота-онангиздек садоқатли бўлолмайди, ҳеч ким ота-
онангиздек хизмат йўлида машаққат чекмаган. Ота-онан-
гиз ҳамиша сизларнинг баркамол ва солиҳ бўлишингизни 
хоҳлайдилар.
Ота-онангиз сизларни парвариш қилишда иссиқ-совуққа 
чалинтирмай, соғ-саломат, одобли ва илмли бўлишингизда 
чеккан машаққатларини, тортган кулфатларини, ўзи емаса ҳам 
сизларга едириб-ичирганини унутманг. Ҳамиша уларнинг ро-
зилиги йўлида хизмат ва ҳурматларини жойига қўйинг. Шуни 
унутмангки, ота-онангизнинг сизлардан умиди катта. Улар 
сизларни қадрли ва ҳурматли, улуғ кишилар бўлишингизни 
ҳамиша умид билан кутиб турадилар. Шундай экан, фурсат-
ни қўлдан бой берманг. Ҳар соат ва кунни ғанимат билиб, 
ота-онангиз кўнглини кўтариш, хурсанд қилиш ҳаракатида 
бўлинг. Заиф ва нимжон вақтингизда ота-онангиз тарбиялари 
туфайли сизлар одамга айландингиз ва ўсиб вояга етдингиз. 
Шундай экан, ота-онага бунинг эвазига доим яхшилик қилиб, 
уларнинг дуоларини олиш керак.
Азиз болалар, ота-она дийдорини ғанимат билинг. Бугун 
ота-онамиз олдимизда, белимизга қувват, ғам ва хурсандчи-
лигимизга шерик бўлиб туришибди. Шундай экан, уларни 
қадрига етиш керак

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish