Назорат саволлари:
1. Ҳалкаро савдо ва уни асосий вазифалари.
2. Ҳалкаро савдони давлат томонидан тартибга солишни кандай шакллари сизга маълум?
3. Эркин савдо сиёсати билан протекционизм уртасидаги фарк.
4. Ўзбекистон Республикаси савдо сиёсатини ҳозирги ҳолати кандай?
5. Савдо сиёсатини асосий воситаларини санаб утинг.
6. Истеъмол ортикчалиги нима?
7. Ишлаб чикариш ортикчалиги качон юз беради?
8. Эркин савдо сиёсатини протекционизмдан афзаллиги нимада?
9. Савдо сиёсатининг асосий вазифалари нимадан иборат?
10. Республикамизнинг иктисодий сиёсати нимага каратилган?
Асосий адабиетлар.
1. И.А.Каримов – Ўзбекистон ХХI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари, тараккиет кафолатлари. Т: Ўзбекистон, 1997 й
2. В.Б.Буглай, Н.Н.Ливенцев – Международнўе экономические отношения. М: Финансў истатистика, 1996 г
3. Е.Ф.Авдокушин – Международнўе экономические отношения. М: ИВЦ «Маркетинг», 1997 г
4. В.И.Фомичев – Международная торговля. М: Инфра- М, 2001 г
5. Н.А.Миклашевская, А.В.Хлопов – Международная экономика, Ш-изд., М., Дело-сервис, 2004 г.
6. Международнўе экономические отношения, Учебник,М.,Инфра-М, 2004 г.
қўшимча адабиетлар.
1. В.К.Ломакин – Мировая экономика, П-изд. Учебник, М., ЮНИТИ, 2004 г.
2. И.И.Дюмулен – Всемирная торговая организация. М: Торгова – промўшленная палата РФ, 1997 г
3. Внешнеторговая политика: вўбор стратегии для Ўзбекистана. Ж: Экономическое обозрение №1(11), 2000 г
4. Таможенное дело, Учебник, 2004 г. www.professiya. ru./textbook - condetailhtml? 13/12-6 K.
5. www.tdiu.uz. ТДИУ вебсайти
6. www.customs.uz. Давлат Божхона кўмитаси вебсайти
7. www.customs.ru. Россия Божхона Академияси вебсайти
5.5. Ташки иктисодий фаолиятни давлат бошкарувида нотариф усуллар.
Ташки иктисодий фаолиятни, хусусан ташки савдони давлат томонидан тартибга солишда тариф усуллари билан бир каторда нотариф усуллари хам кулланилади. Ташки иктисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солишда ухтин ухтин тариф усулларига нисбатан нотариф усулларини куллашга купрок эътибор берилади. Чунки нотариф усуллар сиесий томондан куллашда кулай, истеъмолчилар учун солик буйича кушимча огирликлар тугдирмайди. Бундан ташшкари нотариф ууллари кузлаган максадга эришишда хам кулайдир.
Мисол, Бугдой импорти микдорини 2,5 млн.тонна килиб белгилашда нотариф усуллардан фойдаланиш кулайдир. Чунки шу товар буйича импорт микдорини, импорт таърифи оркали шундай килиб белгилаш учун керак булган тариф ставкасини хисоблаш куп мехнат талаб килади.
Ва нихоят нотариф усулларни куллаш хеч бир халкаро ташкилот томонидан тартибга солинммайди в абу усулни уз савдо сиесатида куллаш оркали хар бир давлат, тарифни куллашга нисбатан, узуни эркинрок хис этади. Ташки иктисодий фаолиятни тартибга солишда тариф усулларидан фойдаланиш, аникроги ташки савдони кузлаган микдорда тартибга солиш бутун жахон савдо ташкилоти томонидан тартибга солинади.
Нотариф усуллари мазмун мохиятига кура микдорий, кузга ташланмас ва молиявий чегаралаш турларига булинади.
Микдорий чегаралаш – экспорт ва импортга рухсат этилган товарларини микдори ва номенклатурасини белгилашда давлат томонидан кулланиладиган нотариф усулларини маъмурий шаклидир. Микдорий чегаралашлар бирон бир давлат хукмати карори асосида еки маълум товар савдосини ташкил этувчи халкаро келишувлар асосида кулланилиши мумкин.
Микдорий чегаралаш усулларини амалиети кенг таркалган тури квота еки контингентдир. Бу иккала тушунча бир ххил маънога эга булиб, контингент сузи одатда мавсумий характерга эга булган квотани белгилашда кулланилади.
Квота – бу экспорт еки импортни белгиланган микдорда ва суммада маълум вакт оралигида чегаралаш билан боглик булган микдорий чегаралаш чорасидир.
Квоталар таъсир йуналишлари буйича куйидаги турларга булинади:
Экспорт квоталари – бирон давлатни маълум товар экспортини умумий микдордаги улушини белгилашда, халкаро мувофиклаштирувчи келишувлар асосида киритилади. Бундан ташкари бу квоталар бирор бир давлат томонидан алохида холда, ички бозорда такчил булган товарларни олиб чикиб кетилишини олдини олиш максадида хам киритилади.
Импорт квоталари – махаллий хукумат томонидан махаллий ишлаб чикарувчиларни химоя килиш, савдо балансини мувофиклаштирш, ички бозордаги талаб ва таклифни тартибгга солиш, шуниннгдек бошка давлатлар томонидан кулланиладиган савдо буйича иктисодий тазикка жавоб максадида киритиладиган квоталар.
Камраб олиш даражаси буйича эса квоталар куйидаги турларга булинади:
Глобал квоталар – кайси давлатдан импорт килинаетганидан, кайси давлатга экспорт килинаетганидан катъий назар, маълум товар экспорт ива импорти буйича маълум даврга белгиланадиган квоталардир. Бу турдаги квоталар ички истеъмолни керак булган даражада ушлаб туриш учун кулланилади.
Индивидуал квоталар – экспорт еки импорт килаетган давлат томонидан, глобал квота доирасида, белгиланадиган квотадир. Одатда бундай квоталар узаро 2 томонлама келишувлар асосида кулланадилар. Бу квоталар узаро сиесий, иктисодий ва бошка манфаатларга эга булган давлатларга экспорт ва импорт буйича маълум афзалликлар беради.
Куп холлларда индивидуал квоталар мавсумий буладилар, яъни ички бозорни маълум товарлар буйича давлат химоясига зарурати булганда, маълум вакт оралигида кулланилади.
Микдорий нотариф усулларини яна бир тури – лицензиялашдир.
Лицензиялаш – давлат органлари томонидан, экспорт ива импортини белгиланган хажми буйича маълум даврга бериладиган, ташки иктисодий фаолиятни тартибга солувчи рухсатномадир.
Лицезиялаш квоталашни таркибий кисми булиши еки ташки иктисодий фаолиятни тартибга солишни алохида олинган давлат куроли хам булиши мумкин. 1 – холда белгиланган квота доирасида квота доирасида товарни олиб кириш ва олиб чикиш хукукини тасдикловчи хужжат булиши мумкин, 2 – холда эса у бир катор аник шахсларга эга булиши мумкин:
Бир маротаба бериладиган берилиадиган лицензия – бир савдо келишуви асосида бир йил ичида товарлар оилиб кириш ва чикиш буйича давлат томонидан бериладиган езма рухсатнома.
Бош лицензия – у еки бу турдаги товарларни чегараланмаган сондаги савдо келишувлари асосида, бир йил давомида олиб кириш ва чикиш буйича бериладиган рухсатнома.
Глобал лицензия – маълум вакт оралигида, чегараланмаган микдордаги ва кийматдагги маълум бир товарни ихтиерий давлатга олиб кириш ва чикиш буйича бериладиган рухсатнома.
Автоматик лицензия – экспортчи ва импортчи томонидан, маълум савдо операцияларини утказиш буйича рухсат суралган захоти, давлат органлари томонидан кайтарилмайдиган рухсатнома.
Лицензиялаш дунедаги жуда куп давлатлар томонидан кулланилади. Жумладан ривожланаетган давлатлар томонидан лицензиялаш импортни тартибга солишда, ривожланган давлатлар эса белгиланган квота доирасида, импортчи томонидан маълум товарни олиб кириш буйича рухсатни тасдикловчи хужжат сиифатида ишлатилади.
Импортни микдорий чегаралш нафакат импорт килаетган давлат томонидан импорт тарифи еки импорт квоталари киритилиши оркали амалга оширилиши мумкин, балки экспорт килувчи давлат томонидан «экспортни эркин равишда» доирасида маълум чора тадбирларни амалга ошириш оркали хам амалга ошириш мумкин.
«Экспортни ихтиерий равишда» чегаралаш одатда катта импортчи давлат томонидан амалга ошириладиган сиесий тазик остида амалга оширилади. Катта давлат экспорт килувчи давлатга нисбатан бир томонлама холда импортни чегаралаш оркали уни уз томонидан «уз экспортни эркин равишда» чегаралашга мажбур килади.
«Экспортни эркин равишда» чегаралаш бу, савдо буйича шериклар бир томонидан давлатлараро расмий келишув асосида еки экспортга квота урнатиш буйича норасмий келишувлар асосида экспортни микдорий чегаралаш еки жуда булмаганда уни хажмини оширмаслик тугрисида мажбурият олишидир.
Фараз килайлик, мамлакатда товарни ички таклифи Sdга, ички талаб эса Ddга тенг булсин, шу товар буйича четдан таклиф чегараланмаган ва 1 – давлатдан P1бахода S1 микдорда, 2 – давлатдан эса P2 бахода S2 микдорга тенг. Бу шароитда товарни ички ишлаб чикариш микдори Q1 истеъмол микдори эса Q7 га тенг булиб, импорт эса Q7Q1 га ва уни хаммаси 1 – давлатга тегишли, чунки 2 – давлатдан келаетган импорт товарлари 1 – давлатга нисбатан кимматдир. Фараз килайлик, импорт килаетган давлат томонидан иктисодий тазик утказилиши мумкинлиги хавфи остида 1-давлат уз хохишига кура, Q5Q3 микдордаги экспорт квотасини куллаб уз экспортини кискартиради. Бунинг окибатида ташки таклифни кискариши натижасида товарни ички бахоси P3 даражага кутарилади, ички ишлаб чикариш Q3 микдорга ошади, ички талаб эса Q5 микдога камаяди, импорт микдори эса квота микдорига тенг катталикка яъни Q5Q3 микдоргача кискаради. Импорт квотаси хоолидагидек истеъмол буйича ортикчалик aқbқcқdқeқfқgқhқiқjқkқl микдорга камаяди. Унга таксимлаш самараси aқh ни, химоя самараси bқcқI ни, даромад самараси dқeқjқk ни, истеъмол самараси fқgқl ни ташкил этади.
Бу холда даромад самараси, импорт квотасини куллаш холигидагидек махаллий импортчиларга эмас, балки чет эл экспортчиларига тегишли булади, чунки улар уз экспорт товарларини бахосини ошириш имкониятига эга буладилар. Бу импортчи томонидан импорт квотасини куллаш хавфи тугилганда, экспортчи томонидан «уз хохишига кура» экспортчиларга чеклашлар куллашга асос булади.
Импорт килаетган давла учун, экспортчи давлат томонидан «уз хохишига кура» экспортни кискартириши нафакат, хар кандай холда уринли булган, химоя ва истеъмол самарасини йукотишига, шунинг дек фойда самарасини хам йукотилиш, яъни bқccқdқeқfқgқhқiқjқkқl сигментга тенг йукотишларга олиб келади.
Расмга кура экспортчи давлат томонидан «уз хохишига кура» экспорт микдорини чеклагунга кадар импортчи давлат бир бирликка тенг микдорда товарни ишлаб чикараетган эди., 7 бирликдаги товарни истеъмол ва 6 ойлик товарни хар бирин 6 доллардан килаетган эди.
Экспортчи давлат томонидан «уз хохишига кура» 2 бирликка тенг экспорт квотасини киритилиши натижасида, импортчи давлат 3 бирликка тенг махсулот ишлаб чикариб, 5 бирликка тенг товарни истеъмол ва 2 бирлик товарларни 7 доллардан импорт кила бошлади. Импортчи давлатни иктисодий йукотишлари 4 долларни ташкил этди.
Бундан ташкари «уз хохишига кура» экспортни бир давлат томонидан кискартирилиши, худди шундай товарни бошка давлат томнидан экспортини кенгайишига олиб келади. Чунки улар билан «экспортни ихтиерий равишда кискартириш» тугрисида шартнома тузилган шунинг учун хам импортчи давлат ички бозорида буш колган сиементларни эгаллашга харакат киладилар. 1- давлат томонидан «экспортни ихтиерий равишда» чегаралангунга кадар 2- давлат импорт килинаетган товар бахоси P2 га тенг булиб, ракобатлаша олмас эди, «экспортни ихтиериш равишда» чегараланиш натижасида у бемалол ракоблаша оладиган булди, чунки P2Четланиш самарасини хакикий киймати жахон иктисоди учун тугридан-тугри йукотишлардир, чунки экспортни «экспортни ихтиерий равишда» чегаралаш натижасида ресурслардан фойдаланиш самараси паст булади.
Кушимча микдордаги товарларни, нисбатан юкори бахода булса хам, 2-давлатдан экспорт килинши импорт килувчи далат учун тула иктисодий йукотишлар кийматини камайишига олиб келади ва улар факат iқjқkқl сегментларига тенг булади.
Расмдан куриш мумкинки, 2-давлат 1-давлат томонидан киритилган 2 бирликка тенг «ихтиерий» экспорт квотасига кушимча 2 бирликка тенг ракобатбардош булган узининг экспортини кушади, чунки 2-давлатдаги товар бахоси 6,5 га булиб, у давлатдан импорт килинаетган худди шундай товарни бахоси 7 доллардани кичикдир.
Товарлар иккала давлатдан хам экспорт килинаетганда, импорт килувчи давлат 2 бирликка тенг товар ишлаб чикаради, 6 бирликдаги товарни истеъмол килади ва 4 бирликка тенг товарни импорт килади, шундан икки бирликдаги товарни 6 доллардан 1-давлатдан.
Шунга кура ва хар кандай холда химоя ва истеъмол самараларидан 2 долларни йукотилишини хисобга олган холда, 1-давлат хам ух товарларини хар бирини кийматини 6,5 долларга кутаради ва 1 доллар химоя самарасини 0,5 долларга ва даромад самарасини хам 0,5 долларга кискариши окибатида, ($0,5*2к$1) микдорида кушимча даромад олади.
Импортчи давлат томонидан 2- давлатдан «ихтиерий квота» микдоридан катта булган икки бирликдаги 1- давлатдан 6 доллардан сотиб олиш мумкин булган товарни хар бирини 6,5 доллардан сотиб олишга мажбур булиши натижасида четланиш самарси хосил булади($0,5*2к$1).
Импортчи давлатни тула иктисодий йукотишлари икки долларга кискаради($0,5*2)қ($0,5*1/2)қ($0,5*1/2)к$2.
Экспортни «ихтиерий равишшда» чегаралаш усули ички бозорда катта мавкега эга булишига эришишга каратилган булиб одатда савдо сиесати воситаси сифатида ривожланган давлатлар уртасидаги ракобат курашида кулланилади.
Ички бозорни, микдорий чегаралаш, хамда кузга куринмас усуллар билан импорт товарларидан химоя килиш билан бирга халкаро савдо амалиетида экспортни кенгайтириш усуллари хам кенг кулланилади. Бу усулларни аксарияти махаллий экспортчиларни давлат томонидан бевосита ва билвосита субсидиялар бериш оркали куллаб-кувватлашга асосланган.
Хар хил йуллар билан амалга ошириладиган молиявий экспортни тан нархини камайтириш оркали экспорт товарларини жахон бозоридаги ракобатдошлик даражасини оширишга каратилган.
Савдо сиесати сифатида экспортини молиялаштириш давлат бюжетидан, хамда давлат органлари томонидан (банклар, жамгармалар ва бошкалар) амлга оширилади. Шунингдек шахсий сектор-экспортчиларини узлари уларга хизмат курсатувчи банклар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Экспортни молиялаштиришни савдо сиесати сифатида банклар томонидан айланма капитални экспорт ва импортни жараенлари буйича тижорат операцияларини молиялаш жараенидан фарк килади.
Савдо сиесати сифатида молиялаш миллий ишлаб чикарувчиларни ва экспортчиларни манфаатларини дискриминация килишга каратилган.
Савдо сиесатининг кенг таркалган усуллари – булар субсидиялаш, кредитлаш ва демпингдир. Бу усуларнинг хар бирига алохида-алохида тавсифнома берамиз:
Субсидиялар агарда давлат махаллий ишлаб чикарувчиларни экспортини куллаб-кувватлашни лозим деб билса, у холда давлат уларга у еки бу шаклда давлат бюджетидан субсидиялар бериши мумкин.
Кредитлаш ва экспорт кредити – фирмалар экспортини давлат томонидан рагбатлантириш билан боглик булган, ташки савдо сиесатининг нотариф молия усулидир.
Демпинг – товарни экспорт бахосини шу давлатда мавжуд булган баходан камайтириш оркали уни ташки бозорга харакатини таъминловчи ташки савдо сиесатини молиявий усулидир.
Ажратилиш (туланиш) мохиятига кура субсидиялар куйидаги турларга булинади:
Тугри субсидиялар – экспортчи томонидан экспорт операцияларини амалга оширгандан сунг экспортчига уни килган харажатларни ва даромадлари орасидаги фаркка тенг маблаг ажратиш. Тугри субсидиялар махаллий ишлаб чикарувчиларга дуне бозорига чикишда ажжратиладиган дотациялардир. 60 йиллар бошидан бошлаб тугри субсидиялар объекти сифатида ривожланган давлатларнинг саноат товарлари экспорти, яъни кемалар, авиация техникаси ва бошкалар белгиланди. Лекин тугри субсидияларни куллаш ВТО коидалари буйича таъкикланган булиб, уларни куллаш савдо шериклари томонидан жавоб чораларини кулланишига олиб келади.
Билвосита – экспортчиларни махфий равишда, солик тулаш буйича имтиезлар бериш, имтиезли шартларда сугурталаш, бозор ставкаларидан кам ставкали карзлар бериш, импорт божларини кайтариб бери шва бошка чора тадбирлар оркали дотациялашдир. Субсидиялар импорт билан ракобатлаша оладиган товралар ишлаб чикарувчиларга, шунингдек экспортга товар ишлаб чикарувчиларга берилади. Иккала холда хам субсидиялар ишлаб чикарувчилар учун салбий соликдир, чунки субсидияялар уларга хукумат томонидан ишлатилиб, уларни фойдасидан чегириб ташланади.
Ички субсидия – савдо сиесатини ичида хам маскировкаланган молия усули булиб, импортга нисбатан, импорт товарлари билан ракобатлаша оладиган товарлар ишлаб чикарувчи ички корхоналарни бюджетидан молиялаш оркали, иктисодий таъзик утказишдир. Ички субсидияларни иктисодий самарасини куйидаги чизма оркали куриб чикамиз.
Субсидия берилиши натижасида икки турдаги иктисодий самара вужудга келади. Субсидияларни бир кисмини шу товарни ишлаб чикариш буйича самаралирок булган махаллий ишлаб чикарувчиларга ишлаб чикарувчи ортикчалиги куриниши «сегмент - а» тегишли булади. Химоя самараси «в- сегменти», иктисодиет учун тугридан-тугри йукотишлар шуни курсатадики, ишлаб чикариш буйича самарасиз булган корхоналар хам субсидия олгандан сунг, узлари ишлаб чикарган товарларни сотиш имконитига эга буладилар.импорт товарлари билан ракобатлаша оладиган товарлар ишлаб чикарувчиларига берилган субсидиялар оркали импортни чегараланган, иктисодий нуктаи назардан, импортни импорт еки квотаси оркали чегаралашга нисбатан афзалрок хисобланади. Чунки импорт тарифини ва квотасини киритилиши натижасига ва квотасини киритилиши натижасидаги йукотишлар, субсидиялар бериллган холдагига нисбатан, купрок хисобланади. Баъзи бир холларда хукуматлар нафакат импорт билан ракобатлаша оладиган ишлаб чикарувчиларга молиявий ердам берадилар, балки экспортга товар ишлаб чикарувчиларга хам молиявий ердам чикарувчиларга хам молиявий ердам берадилар. Экспортни субсидиялар билан таъминлаш махаллий товарларни чет эл бозорларидаги нархини пасайишига ва уларни ракобатбардошлик даражасини ошишига олиб келади.
Молиявий усулларни яна бир тури экспорт кредитларидир. Куп холларда экспортни пинхона (кузга ташланмас холда) субсидиялаш экспорт кредитлари оркали амалга оширилади.
Экспорт кредитлаш – ташки савдо сиесатини нотариф молиявий усули булиб, миллий ишлаб чикарувчилар томонидан экспортни ривожлантиришлари учун уларни давлат томонидан молиявий рагбатлантириш.
Экспорт кредитлаш бир неча шаклда булиши мумкин:
Миллий ишлаб чикарувчиларга субсидиялаштирилган кредитлар фоиз ставкалари бозор стакаларидан паст бурган, давлат банклари томонидан бериладиган кредитлар;
Чет эл импортчиларига, товарларни факат кредит берган давлат фирмаларидан сотиб олишлари билан бериладиган давлат кредитлари;
миллий экспортчиларни экспорт таваккалчиликларини сугурталаш, яъни импортчи томонидан етказиб берилган товар нархини тула олмаслигини, импортчи томонидан экспортчи олдидаги мажбуриятларини, давлат томонидан кутилмаган хатти-харакатларни амалга оширилиши натижасида бажара олмасликларини сугурталаш.
Экспорт кредитлари берилиш муддатларига кура:
киска муддатли – бир йил муддатга бериладиган кредитлар. Булар асосан хом аше ва истеъмол товарлари экспорти учун берилади:
урта муддатли – бир йилдан беш йилгача берилади ва машина ускуналар экспортини куллаб-кувввтлаш учун бурилади;
узок муддатли – беш йилдан ортик муддатга берилиб, инвестицион товарлар экспортини ва проектларни кредитлашга кулланилади.
Экспорт кредитларини бериш билан давлат органлари, давлат назоратидаги хусусий фирма ва халкаро ташкилотлар(кредитларни ва инвестицияларни сугурталаш халкаро иттифоки – Берн иттифоки) булишлари мумкин.
Ракобатни кучайиши шароитида, экспортни янада кенгайтириш максакдида субсидиялаш баъзи бир холларда ута кескин шаклга эга булиши мумкин. Бундай шаклда булишдан максад ракобатчиларни синдириш ва бозордан сикиб чикаришдир. Ана шу маънодаги субсидиялаш демпингдир.
Демпинг – товарни ташки бозорга, экспорт бахосини, экспорт килинаетган давлатлардаги нормал баходан камайтириб, харакатлантириш билан боглик булган, савдо сиесатининг нотариф молиявий усулидир.
Демпинг уз махсулотлари билан ташки бозорни эгаллаб олишга харакат килаетган, алохида фирма маблаглари хисобига, шунингдек экспортчиларга давлат томонидан бериладиган субсидиялар хисобига амалга оширилиши мумкин.
Тижорат амалиетида демпинг куйидаги турлардан бири куриниши булиши мумкин:
Спорадик демпинг – товарларни ортикча захираларини ташки бозорда арзонлаштириб сотиш. Бу хол ички ишлаб чикариш хажми бозор сигимидан ошиб кетганда содир булади. Ана шу пайтларда корхоналар олдида иккита муаммо кундаланг булиб туриб колади. Бринчидан ишлаб чикариш кувватини бир кисмидан фойдаланмаслик ва товар ишлаб чикармаслик еки иккичидан товар ишлаб чикариш ва уни ташки бозорда ички бозордаги нархидан паст нархда сотиш. Бундай демпинг асосан ривожланган давлатлар томонидан кулланилиши мумкин.
Олдиндан уйланган демпинг – атайлаб экспорт товарлари нархини пасайтириб, ташки бозорлардан ракобатчиларни сикиб чикариш ва бозорда якка хокимликка (монополияга) эга булиб колиш.
Доимий демпинг – доимо товарларни нархини туширган холда экспорт килиш.
Тескари демпинг – экспорт товарларини нархини, худди шундай товарларни ички бозордаги нархидан ошириш.
Узаро демпинг – икки давлат уртасида нархини туширган холда узаро савдо.
Демпингни холатида бозоор холати етади. Ички бозорда монопол мавкеига эга булган ишлаб чикариш корхоналари ракобатчиларни сикиб чикариш максадида товарларни арзон нархда сотадилар. Бундай холат ташки бозорларда хам кулланилади. Демак, бундан шу нарса аник буладики демпинг хар хил давлатлардаги талабни эгилувчанлигига боглик экан.
Шундай килиб ташки иктисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солишда кулланиладиган нотариф-молия усулларини урганиш шуни курсатадики, бу усулларни барчаси миллий товарларни экспортини оширишга, экспорт жараенига кумаклашишга каратилган экан. Бу усуллар мазмун мохиятидан куриниб турибдики, асосан иктисодий томондан бакувват давлатлар томонидан кулланилади.
Нотариф усулларини иктисодий мохияти, кулланиш тартибини тахлил килиб, ана энди республикамизда бу усуллардан фойдаланиш холатини урганамиз. Ташки иктисодий фаолиятни тартибга солишда микдорий чегаралаш усуллари билан бир каторда нотариф усуллари ичида кузга ташланмас протекционистик, яъни божхона фаолиятига тегишли булмаган марказий давлат ва органлар томонидан савдо йуналишида куриладиган тусиклар хам катта ахамият касб этади.
Кузга ташланмас протекционизм усулларини куллаш халкаро савдони келишилган приципларини бузилишига яккол мисолдир.
Баъзи бир хисоб-китобларга кура кузга ташланмас протекционизмни бир неча юз турлари мавжуд булиб, улар ердамида мамлакатлар бир еклама холда импорт еки экспортни чегаралашлари мумкин. Булар ичида:
Техник тусиклар – савдо сиесатини кузга ташланмас усуллари булиб, уларни хосил булиши шу билан богликки, миллий техникавий, маъмурий норма ва коидалар чет эллардан товарларни олиб кирилишига тусик куйилишига мос равишда курилган.
Техник характердаги тусикларни кенг таркалган турлари – миллий стандартларга риоя килинишини талаб этиш, импорт махсулотлари учун сифат сертификатини олиш, товарлар специфик кадоклашга ва маркировкалашга тугри келиши, маълум санитария гигиена коидаларига риоя килиш буйича чора тадбирларни куллаганлиги, мукаммал божхона расмийлаштирувига риоя килиш ва бошкалар.
Мисол, Франция хукумати Япония видео кассеталари импортини чеклаш максадида, бу товарларни барча партияларини Пуатье шахарчасида жойлашган кичик бир божхона масканидан утказишга карор килган. Ббу катта партиядаги бундай товарларни давлат божхона худудига тез олиб киришга тускинлик килган. Уша Франция Шотландия вискисини реклам килишни таъкиклаган, Буго Британия эса инглиз тетевиденияси оркали чет эл филиаллрини курсатишини таъкиклаган.
АКШга импорт килинаетган товарлар, сотулгунга кадар учмайдиган ва ювилмайдиган харфлар билан инглиз тилида маркировкаланган булишлари керак. Канадада хам шундай талаблар, лекин езувлар хам инглиз тилида, хам француз тилида булиши керак. Швецияда эса озик-овкат ва тиббиет товарларини упаковкасида товар тугрисидаги маълумот швед ва фин тилларида езилган булиши керак.
Техник тусиклар барча холларда хам протекционизм усуллари булавермайдилар. Куп холларда уларни кулланилиши ички бозорни химоя килиш максадига эмас, балки ахолини химоя килишга каратилган. Мисол учун Европа Иттифоки кирувчи давлатларда 1993 йилдан бири ахолини химоя килиш буйича курсатма амал килади. Бу курсатмага асосан ишлаб чикарувчилар бозорга факат ахолини саломатлигига зарар етказмайдиган товарлар чикаришлари лозим.
Ички соликлар ва йигимлар – савдо сиесатини кузга ташланмас усуллари булиб, улар импорт товарларини ички бозордаги нархини ошириш оркали, уларни ракобатдошлик даражасини туширишга каратилгандирлар. Импорт товарларига кулланиладиган соликлар жуда хам хилма-хилдир ва тугри соликлар (кушилган киймат солиги, акциз солиги, сотув солиги) еки эгри соликлардан (божхона расмиятчиликлари учун йигим, руйхатдан утказиш ва бошка расмиятчиликлар учун, импорт йигимлари) иборат булади.
Ички соликлар ва йигимлар дискриминацион мохиятга эга буладилар, агарда улар факат импорт товарларига кулланилиб, махаллий ишлаб чикарувчиларни товарлари бундай соликларга тортилмаса. Агарда ички соликка тортиш коидалари хам махаллий товарларга, хам импорт товарларига нисбатан бир хил булса, у холда бундай сиесатни бахо ва сифат буйича ракобат учун бир хил шароит яратиш сиесати дейилади. Куп холларда ички соликлар бахоси буйича импорт божларини микдоридан юкори буладилар ва бундан ташкари уларни ставкалари махаллий бозорни конъюнктурасига караб узгариб туради.
Махаллий компонентларни борлиги буйича талаб – давлатни савдо сиесатини кузга ташланмас усули булиб, ички бозорда сотиш учун мулжалланган махсулот таркибида махаллий ташкил этувчини булишини белгиловчи конундир. Одатда махаллий компонентларни борлиги талаб этиш усули ривожланаетган давлатлар томонидан кулланилади. Бундан максад импорт товарларидан воз кечиш учун импортни урнини босувчи товарлар ишлаб чикариш махаллий кувватини оширишдир. Ривожланган давлатлар томонидан махаллий компонентларни борлигини талаб этиш усулларидан фойдаланишдан максад, ишлаб чикаришни арзон ишчи кучига эга булган давлатларга кучиб утишини олдини олиш ва шу оркали узларидаги бандлик даражасини саклаб колишдир.
Шундай килиб ташки иктисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солишда техник тусиклардан фойдаланишини тартиб ва максадларини тахлил килиш шуни курсатадики, бу усуллар бизнинг фикримизча купрок ривожланган давлатларга хосдир. Чунки ривожланган давлатлар (бу давлатларни хаммаси асосан савдо ташкилотига аъзодир). Жахон савдо ташкилотини коидаларига риоя килган холда, уз иктисодиетларини равнаки тугрисида фикр юритишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |