Назорат саволлари:
1. Мамлакатнинг экспорт сиёсати ва уни асосий максадлари.
2. Импорт сиёсатини асосий максадлари нимага каратилган?
3. Инвестиция сиёсати ва уни экспорт-импорт сиесатлари билан ўзаро боғликлиги.
4. Валюта сиёсатини асосий вазифалари.
5. Ўзбекистонда валюта сиёсатининг ҳукукий асослари.
6. Ташки иктисодий сиесатни шаклланишини белгиловчи асосий омиллар.
7. Божхона сиёсати ва уни мамлакат иктисодий хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамияти.
8. Ўзбекистон Республикасини божхона сиёсатини шаклланиш боскичлари.
9. Иктисодий сиёсат деганда нимани тушунасиз?
10. Импорт товарларини урнини босувчи товарларни ишлаб чикаришни ижобий томонлари нимада?
Асосий адабиетлар.
1. И.А.Каримов – Ўзбекистон ХХI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари, тараккиет кафолатлари. Т: Ўзбекистон, 1997 й
2. А.П.Киреев – Международная экономика. М: Международнўй отношения, 1999 г
3. Международнўе экономические отношения, Учебник, под ред. И.Фоминского, М., Экономист, 2004 г
4. В.И.Фомичев – Международная торговля. М: Инфра- М, 2001 г
5. В.К.Ломакин – Мировая экономика, П-изд., учебник, М., ЮНИТИ, 2004 г.
қўшимча адабиетлар.
Ўзбекистон Республикаси «Ташки иктисодий фаолият тўғрисида» ги қонуни. Т: Иктисодиет ва ҳукук дунеси, 2001 й
И.В.Малкова – Мировая экономика, В вопросах и ответах. М., Проспект, 2004 г.
Н.Сиражиддинов, А.Абдураззаков – ВТО: создание, принципў и процедурў вступления. Ж: Экономическое обозрение №6 (46), 2003 г
4. Таможенное дело, Учебник, 2004 г. www.professiya. ru./textbook - condetailhtml? 13/12-6 K.
5. www.tdiu.uz. ТДИУ вебсайти
6. www.customs.uz. Давлат Божхона кўмитаси вебсайти
7. www.bilimdon.uz. Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги вебсайти
8. www.customs.ru. Россия Божхона Академияси вебсайти
5.3. ТИФ ни ташкил этиш, бошкариш ва тартибга солиш давлат сиёсати.
Бозор ислохатлари Янги стратегиясининг асосий йуналишларидан бири, ташки иктисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солишни оптималлаштириш хисобланади. Мамлакатнинг иктисодий мустахкамланиши, баркарор ривожланиши, унинг жахон хужалиги тизимига муваффакиятли интеграциялашуви куп жихатдан давлатнинг барча куринишидаги ташки иктисодий сиёсатни (ТИС) эркинлаштиришга боглик.
Ташки иктисодий фаолиятни (ТИФ) окилона тартибга солиш иктисодий ривожланишда давлат стратегиясининг музим таркибий кисми хисобланади. Бу эса уз навбатида мамлакатнинг узига хос ички ва ташки шароитларини инобатга олган холда, жахон бозорининг салбий узгаришларидан химоя килувчи, унда эгалланган мавкеларни саклаб коли шва кенгайтиришни таъминловчи оптимал даражада протекционизм ва эркин савдо сиёсати кулланилишини таказо этади.
Утиш даври иктисодиётини бошидан кечираётган мамлакат иктисодий алокаларини кенгайтириш учун узини эркин бозор гирдобига ташлаб куя олмайди. Бундай шароитда давлатнинг ривожлантириш кафолати сифатида фаол катнашувига зарурият тугилади. Бозор муносабатларига утишнинг илк боскияларида ташки иктисодий алокаларнинг (ТИА) давлат томнидан тартибга солиниши айникса мухимдир. Бу эса биринчи навбатда ташки савдони ва ташки иктисодий фаолиятни бошка шаклларини тартибга солиш механизмларини узгарувчан ички ва ташки шароитларга мунтазам мослаштириб боришни, яъни окилона ташки иктисодий сиёсат юргизишни талаб этади.
ТИС мохиятини куриб чикишдан олдин Ушбу тушунча мазмунини аниклаштириб олиш зарур.
ТИА ларни давлат томонидан тартибга солиш – бозор муносабатлари шаклланиши шароитида сиёсий ва ижтимоий иктисодий ислохатлар самараси ва динамикасини ошириш максадида , мамлакат ички ва ташки иктисодий манфаатларини химоя килишга каратилган , жумладан ташки иктисодий мувозанатни таъминлаш, экспорт ва импорт таркибида прогрессив силжишларни рагбатлантириш, хорижий капиталлар окимини кучайтиришга йунатирилган ваколатли давлат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган конунчилик, ижроия ва назорат килиш йуналишидаги чора тадбирлар тизимидир.
Бу ташки иктисодий сиёсатнинг энг умуимй таърифидир. Ушбу тарифни аниклаштириш учун ташки иктисодий сиёсат давлат ички ва ташки сиёсатининг таркибий кисми эканлиги таъкидлаш жоиздир.
Биринчидан утиш даври шароитида ташки иктисодий сиёсат янги иктисодий уклад шаклланишининг мухим омили, иктисодий хаётнинг бозор муносабатларига монанд илгор шаклларини барпо этишнинг воситаси хисобланади ва катъий марказлаштирилга режали иктисодиётнинг нодинамик, котиб колган шаклларидан кескин фарк килади. У иктисодий маъмурий чора тадбирлардан фойдаланиб, ички иктисодий сиёсатнинг куйидаги бир катор асосий вазифаларини хал этишга йуналтирилган:
Миллий иктисодиётнинг хар томонлама ривожланишини рагбатлантириш, унинг ракобатдошлигини таъминлаш;
Ички бозорни химоя килиш;
Таркибий кайта узгаришлар амалга оширилишига кумаклашиш;
Мамлакат худудларидаги ресурслардан фойдаланиш ва хаказолар.
Иккинчидан, пухта уйланган ва мувозанатли ташки иктисодий сиёсат давлат ташки сиёсатининг ажралмас кисми сифатида мамлакатнинг ташки иктисодий манфаатларини таъминлаш ва амалга ошириш максадларига хизмат килади, миллйииктисодиётни жахон бозорларидан химоя килишга, унинг жахон хужалилгига уйгунлашиши учун фаол кумаклашишга йуналтирилгандир.
Узбекистон Республикасининг ташки иктисодий сиёсат жахондаги сиёсий ва ижтимоий – иктисодий шарт – шароитлар нисбатан тез узгараётганлигини хисобга олиб, жушкин, харакатчан, мослашувчан булиши зарур. Айни вактда, республикамиз жахон хужалигига кушилаётган бир шароитда, гап иктисодий суверенитет, ватан иктисодиётини рагбатлантириш, мамлакатнинг туб манфаатларига риоя килиш тугрисида борар экан, бунинг учун етарлича баркарор булиши талаб этилади. Бунган ташки иктисодий сиёсат уз ривожланишининг илмий асосланган концепсиясига таянганидагина эришиш мумкин.
Шундай килиб ташки иктисодий сиёсат – бу давлатнинг ташки иктисодий алокаларини тартибга соли шоркали мамлакатнинг ишлаб чикариш омиллари халкаро таксимотида катнашуви самарасини оширишга каратилган муайян харакатлар мажмуидир. Унинг асосий куринишлари ташки савдо сиёсати (алохида экспорт ваимпорт сиёсатини уз ичига олади), ташки сармоялар сиёсати, валюта муносабатларини тартибга солиш сиёсатидан иборат. Бундан ташкари алохида олинган давлатлар ва минтакалар Билан ташки иктисодий операцияларни жугрофий жихатдан мувозанлаштириш масалаларини хам ТИС хал этадики, бу холл уз навбатида, мамлакатнинг иктисодий хавфсизлигини таъминлаш Билан богланган.
ТИФни эркинлаштириш деганда, энг аввало ТИА катнашувчиларининг эркинлиги ва иктисодий мустакиллигини ошириш, ташки савдони тартибга солиш маъмурий услубларининг маълум кадар кискариши, мавжуд тусиква говларнинг бартараф килиниши тушунилади. Бу мутлако мукаррар, ички иктисодий муносабатлар эркинлашувининг мантикий натижаларидир. Самарали бозор мезанизми факатгина жахон бозор муносабатлари Билан узвий алокада ташкил килинган булиши мумкин. Яна бунда энг мухими турли мамлакатлар иктисодий ва хукукий шаклларининг маълум даражада ухшашлигидир. ТИС ни эркинлаштириш ислохатларни амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради, утиш даври иктисодиёти масалалари ечимимни тезлаштиради.
Бундай эркинлаштиришнинг асосий шакллари- хорижий инвестицияларнинг мамлакатга кириб келишини кенгайтириш, ТИА ларнинг давлат томонидан марказлашган холда бошкарилишига бархам бериш, импорт килиш жараёнидаги ортикча тусикларни олиб ташклаш, экспортни ривожланишини фаоллаштириш, миллий валютанинг к4онвертация килинишини таъминлашдир.
Бу шакллар жахон тажрибаси курсатганидек, амалдаги бозор механизмларини кучайтиради. Бирок улар тулик холда хатто ривожланган бозор иктисодиётида хам кулланмайди. Миллий ишлаб чикаришни химоя килган холда, давлат маълум чекланишларни урнатади, божхона тарифларидан кенг фойдаланади, турли хил таъкикларни киритади ва хаказолар. Бозор механизми энди шаклланаётган, мавжуд ишлаб чикариш тизими бозор шароитларига хали тулик мослашмаган утиш даври иктисодиётда давлатнинг роли янада мухимдир.
Шунинг учун утиш даври иктисодиётида ТИА ни эркинлаштириш сиёсати ички миллий ишлаб чикаришни ривожлантиришга зарар келтирмагаани холда, мамлакатда бозор муносабатларининг тезкор ривожланишини ва унинг жахон хужалигига уйгун кушилишини макбул даражада таъминлаши зарур.
Молиявий капитал бозорининг очиклик даражаси алохида масала сифатида куриб чикилиши мумкин. Шак-шубхасиз очиклик даражаси биринчи навбатда инвестицияларни бевосита жалб килишни таъминлаши зарур. Бирок портфел инвестициялар шунингдек урта ва киска муддатли кредитларни жалб этиш анча мураккаб масала. Якинда кузатилган Жанубий – Шаркий Осиё мамлакатларидаги молиявий тенглик шуни курсатадики, мамлакатдан кпиталларни бирданига чкиб кетиш жараёни юз берганда киска муддатли капиталлар эркин харакати иктисод ривожланишига салбий таъсир курсатиши мумкин. Шу Билан бирга, кредит ва фонд ресурслари эркин харакатининг мушкуллаштирилиши, табиийки, миллий хужалик имкониятларини чеклайди.
Валюта бозорининг эркинлаштирилиши миллий валютанинг конвертация килиниши, авваламбор жорий операциялар буйича конвертация килинишини таъминлашни билдиради. Унинг таъминланганлиги – ТИА Лар ривожланиши учун жиддий тусикдир. Валюта бозорининг тулик либераллашуви , албатта капитал хисоби буйича конвертация килиниши хам кузда тутади. Бирок молиявий тизим самараси паст булган мамлакатлар валютанинг тулик конвертация килинишига шошилмасликлари максадга мувофикдир.
Узбекистон мустакилликка эришган дастлабки йилларида ТИФ ни амалга оширишда на зарурий институтларга, на етарли мутахассисларга, на самарали урнатилган алокаларга эга эди. Шунинг учун бошлангич боскичда уз ТИС ни ишлаб чикиш ва юргизишда ката кийинчиликларга дуч келди.
Боскичма – боскич амалга оширилаётган эркинлаштириш натижасида Узбекистон ташки савдо режими халкаро амалаиёт меъёрларига ва талабларига борган сари якинлашмокда: лицензиялаштириладиган товарлар руйхати кискарди; микдорий чеклашлар борган сари тарифлар асосида тартибга солинмокда; эркин конвертация килинаган валюта узи ишлаб чикарган ракобатдош тайёр махсулотларни экспорт килувчи корхоналар учун, шунингдек хорижий инвестицияларни ишлаб чикариш сохаси, айникса ката экспорт салохиятига эга булган тармокларга жалб килишни рагбатлантирувчи имтиёзлар тизими узлуксиз равишда такомиллашиб бомокда. Инвестицион куйилмаларни сугурта килиш тизими ривожланиб бормокда, молиялаштиришнинг энг мураккаб схемаларини куллаш асосида инвестицион лойихаларни амалга ошириш учун зарур булган молиявий инфратузилмалар шаклланмокда.
Бирок мамлакатнинг ташки иктисодий имкониятларидан тулик фойдаланишга тусик булаётган салбий холатлар хали хам сакланиб колмокда.
Бозор иктисодиёти шароитида давлат мамлакат иктисодий ҳавфсизлигини таъминлаш ва умуммиллий манфаатларни ҳимоя килиш максадида ташки иктисодий фаолиятни (ТИФ) тартибга солади. Ташки иктисодий фаолиятни тартибга солиш бўйича давлат органларини фаолияти барча мамлакатларда амалга оширилади, лекин унинг кўлами, шакллари ва усуллари, аник максадлари ва масалалари ҳар бир мамлакат томонидан, давлатнинг ташки ва ички сиёсатидан, жаҳон хўжалигида тутган мавкеидан келиб чиккан ҳолда белгиланади.
Ташки иктисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш, туркумланиши бўйича иктисодий ва маъмурий, тариф ва нотариф гуруҳларга бўлинувчи усуллар ёрдамида амалга оширилади.
ТИФни давлат томонидан тартибга солишни иктисодий усуллари, яъни савдо сиёсатининг иктисодий воситалари – божхона божлари, соликлар (кўшилган киймат солиғи, акциз солиғи ва бошкалар) ва божхона йиғимларини кўллашга асосланадилар.
Бу воситаларни кўллаш оркали давлат ташки иктисодий фаолият субъектларини иктисодий манфаатларига, уларнинг ҳак-ҳукукларини таъминлаган ҳолда таъсир кўрсатади. Бу усуллар мазмун-моҳиятига кўра бозор муносабатларининг табиатига мос келади, шунинг учун ҳам ҳозирги шароитда ТИФни тартибга солишда асосий аҳамиятга эгадир.
ТИФни давлат томонидан тартибга солишнинг маъмурий усуллари ўз ичига давлат коидаларини, нормаларини, манн этишларни олади. Булар оркали давлат ТИФ субъектларига бевосита таъсир ўтказади, жамият манфаатлари йўлида уларни фаолиятларини ҳар хил томонларини чеклаб кўяди. Кўп ҳолларда маъмурий усуллар бозор муносабатларини мазмун-моҳиятига зид келади ва шунинг учун ҳам ҳозирги кунда уларни кўллаш кўлами аста-секин камайиб бораяпти.
Ҳозирги кунда халкаро меҳнат таксимотининг ривожланиши, халкаро савдони глобаллашуви ТИФни давлат томонидан тартибга солишда иктисодий усулларни кенг кўламда кўллашни такозо этаяпти. Бозор иктисодиёти ва ТИФни эркинлаштириш шароитида божхона тўловлари оркали давлат маълум товарларни олиб кириш ва олиб чикилишини рағбатлантириши ёки уларни чегаралаши, маҳаллий товар ишлаб чикарувчиларнинг товарларини ва уларни чет эл ракобатчиларининг худди шундай товарларини бир хил иктисодий шароитларга кўйиши, ташки иктисодий фаолият соҳасида аник иктисодий, илмий-техникавий, экологик, молия-пул сиёсатини амалга ошириши, ташки иктисодий фаолият субъектларининг фаолиятини умумдавлат, маҳаллий манфаатларга каратиши мумкин.
Божхона тўловларини ундириш, яъни ўз иктисодий фаолиятини амалга ошириш оркали божхона органлари бюджет даромадларини ошириш, махаллий ишлаб чикарувчиларини ва ички бозорни чет эл ракобатчиларидан ҳимоя килиш, мамлакат иктисодий манфаатларини муҳофаза килиш каби вазифаларни бажарадилар. Умуман олганда мамлакат иктисодий хавфсизлигини таъминлаш – бу божхона органларини асосий вазифаларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси ожхона кодексини 103-моддасига асосан тооварлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси оркали олиб ўтишда ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошка ҳолларда уларга нисбатан божхона тўловлари калланилади:
Бож;
кўшилган киймат солиғи;
акциз солиғи;
лицензия берганлик учун йиғим;
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис деган малака аттестатини берганлик учун йиғим;
божхона расмийлаштиришуви учун божхона йиғими;
товарларни сакланганлик учун божхона йиғими;
товарларни божхона кузатувига олганлик учун божхона йиғими;
дастлабки карорни кабул килганлик учун ҳак (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 204-карорининг 1–иловасида кўрсатилган йиғимлар турлари);
Жисмоний шахслардан ундириладиган йиғимлар;
Жисмоний шахслар томонидан тижорат максадида олиб келинаётган товарлардан ягона божхона тўловлари.
Божхона тўловларидан бож – бу божхона чегараси оркали олиб ўтилаётган товарлардан божхона органлари томонидан ундириладигантўлов туридир. Бож баҳо категориялари каторига тааллуклидир. Бу эса ҳар бир товар бўйича божхона асослилигини белгилашда индивидуал ёндошиш лозим. Бунда уларни маҳаллий ва жаҳон микёсидаги ишлаб чикариш ҳаражатлари ва баҳолар билан мувофиклаштириш (истеъмол хусусиятларини, параметрларини ва товарларни сифатини, бошкаларни ҳисобга олиш) лозим.
Тарихда олиб кириш божларини белгилашда, яъни XIX аср охири ва ХХ аср бошларида фискал ёндошув биринчи ўринда эди: божлар юкори даражада белгиланиб, уларга давлат бюджетининг асосий манбаи сифатида каралган. Кейинчалик давлат даромадларини шаклланишидаги уларнинг аҳамияти камая бориб, биринчи ўринга божхона божларини тартибга солиш функциялари илгари сурилди. Божхона божларининг бу функцияси импорт товарларини олиб киришни чегаралаш ёки ман этиш билангина чегараланмади. Товар гуруҳлари ва айрим олинган маҳсулотлар бўйича божхона божларининг ставкаларини дифференциаллашга бўлган эҳтиёж оша бошлади. Божхона божлари ставкаларини дифференциаллашга бу товарлар импортига бўлган эҳтиёжни, миллий ва жаҳон баҳолари ва даражаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилди.
Божхона божларининг ставкаларини камайтиришга ва уларни товарлар гуруҳлари, аник белгиланган буюмлар бўйича табакалаштиришга бўлган конуният объектив омиллар билан белгиланган эди. Булардан бири халкаро меҳнат таксимотини ривожланиши протекционизмни юмшатишни такозо килди. Шунинг учун ҳам божхона божларини шакллантиришда уларнинг иктисодий табиатини ва функцияларини ҳисобга олиш лозим, чунки улар божларни кўллашни тамойиллари ва усулларини белгилайдилар.
Божхона тўловларининг яна бир тури бу - кўшилган киймат солиғидир. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳакидаги конунларида белгиланган божхона режимларига мувофик Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт килинадиган товарлар кўшилган киймат солиғи (ққС) га тортиладиган манба ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт килинадиган товарларга нисбатан кўшилган киймат солиғини ҳисоблаб чикариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 2002 йил 15 апрелда 1124-ракам билан рўйҳатга олинган йўрикнома амалиётга жорий килинди.
Мазкур йўрикнома Ўзбекистон Республикасининг Солик ва Божхона кодексларига асосан ишлаб чикилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт килинадиган товарларга нисбатан кўшилган киймат солиғини ҳисоблаб чикариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни импорт килаётган жисмоний ёки юридик шахслар кўшилган киймат солиғини тўловчилар ҳисобланади. қўшилган киймат солиғини бевосита декларант ёки исталган манфаатдор шахс, агар конун ҳужжатларида ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлса тўлаши мумкин. Импорт килинаётган товарлар учун - ққС 20 фоиз ставкада ундирилади.
қўшилган киймат солиғи солинадиган манба бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг божхона конунларига биноан белгиланган божхона режимларига мувофик Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт килинадиган товарлар (шу жумладан, МДҲ мамлакатларидан импорт килинадиган товарлар) ҳисобланади.
Мазкур Йўрикномада товар деганда истеъмолга мўлжалланган ва кийматга эга ҳамма нарса (ишлар, хизматлардан ташкари) (ускуналар, маҳсулотлар, хом аше, материаллар, электр, иссиклик ва энергиянинг бошка турлари, транспорт воситалари ва товар-моддий бойликлар) тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт килинадиган товарлар бўйича кўшилган киймат солиғини ҳисоблаб чикариш учун асос бўлиб божхона конунларига мувофик белгиланадиган божхона киймати ҳисобланади.
Товарлар импорти бўйича солик солинадиган айланма манба ҳажмига божхона киймати билан бир каторда божхона божи суммаси ва акциз солиғи суммаси (акциз солиғи тўланадиган товарлар бўйича) киритилади.
ққС куйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |