Божхона иши фанидан д а р с л и к



Download 1,62 Mb.
bet16/64
Sana13.06.2022
Hajmi1,62 Mb.
#665095
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   64
Bog'liq
2 5436192591047561074

Товар борадиган (истеъмол килинадиган) мамлакат деганда товар истеъмол килиш, фойдаланиш ёки кейинчалик ишлов бериш учун мўлжалланган юклаш пайтида пировард мамлакат сифатида маълум бўлган мамлакат тушунилади.
Товарнинг келиб чикиши (ишлаб чикарилган) мамлакат сифатида товарлар ишлаб чикарилган ёки ишлов берилган мамлакат тушунилади.
Савдо килувчи мамлакат деганда, кайси давлатга тегишлилигидан катъий назар товарни сотган ёки сотиб олган савдо килувчи шахс ҳудудида турган мамлакатни тушуниш зарур
Бутловчи асбоб – ускуналар етказиб берилишини ҳисобга олиш кодлар кўрсатилган ҳолда божхона юк декларацияси бўйича алоҳида асбоб – ускуналар ҳиобига ўхшаш юритилади.
Сув, темирйўл, автомобиль, ҳавода ташишлар бўйича экспорт ва импорт ҳисоби куйидагича юритилади:

  • экспорт бўйича – чегара божхонасидаги божхона юк декларацияси штемпелида кўйилган чегара оркали чикаришга рухсатнома санаси бўйича;

  • импорт бўйича – ички истеъмол учун юкни чикаришга божхона юк декларациясидаги божхона рухсатномаси санаси бўйича;

  • кувурлар оркали етказиб бериладиган товарлар, шунингдек электр энергияси экспорти ёки импорти санаси сифатида кувур ёки электр кувури чегара ёки бошка назорат таксимлаш пунктларида тузилган кабул килиш – топшириш далолатномасидаги сана кабул килинади;

  • товарларни почта оркали жўнатишда – почта квитанцияси санаси бўйича.

Божхона статистикаси, ташки савдо статистикасидан ташкари, шунингдек махсус божхона статистикасини ҳам ўз ичига олади. У куйидаги бўлимлардан иборатдир:

  1. божхона юк декларациялари базаси ташки савдо божхона статистикаси билан ҳисобга олинадиган божхона режими бўйича товарлар олиб чикилиши ва олиб киритилишини тавсифлайди;

  2. божхона тўловлари ТИФ даромадларини шакллантиришда божхона тўловлари микдорини тавсифлайди. Бунда ҳисоб божхона тўловлари турлари бўйича юритилади: импорт бож, кўшилган киймат солиғи, акциз солиғи, йиғимларнинг бошка турлари

  3. микдор ва киймат ифодасида экспорт товарлари ҳисоби бўйича валюта назорати, валюта тушуми муддатлари ва суммаларини, импорт товарлар ҳисобини ҳар бир контракт бўйича накд хорижий валютани ҳисобга олган ҳолда;

  4. мусодара килинган товарлар ташки савдо оборотида, шунингдек жисмоний шахслар томонидан такроран божхона коидалари бузилиши ва контрабанда ҳоллари, мусодара килинган ашёлар кийматини, ундирилган жарималар суммасини тавсифлайди;

  5. халкаро почта жўнатмалари Ўзбекистондан чикарилган ва Ўзбекистонга кўйилган жўнатмалар ва бошка почта жўнатмалари ҳисобини ифодалайди;

  6. халкаро ташишлар божхона чегарасидан ўтувчи транспорт воситалари ҳисобини акс эттиради;

  7. йўловчилар обороти Ўзбекистон Республикаси чегараси оркали ўтган жисмоний шахслар ҳисобини акс эттиради.

Божхона статистикасидан ташкари, юкорида айтилганидек, ташки иктисодий алокалар статистикаси ўз ичига хизматлар билан савдо килиш статистикасини ҳам олади.
Хизматлар - англанадиган ашёлардан фарк килувчи «маҳсулотлар»дир. Улар транспорт, коммуникацион, курилиш, суғурта, молия, компьют ер ва ахборот хизматларини, реклама, бухгалтерия ҳисоби, бошкарув маслаҳатларини ва бошкаларни камраб олади. Битишув тузишда томонлар ўзаро келишган бозор нархи хизматлар кийматини белгилаш учун асос ҳисобланади. Ташки савдода хизматлар ҳисоби билан давлат статистика органлари шуғулланади.
Халкаро амалиётда олди – сотти битишувлари товар етказиб беришнинг ҳар хил тижорат шартларида содир этилади. Халкаро савдо палатаси томонидан белгиланган савдо атамаларини талкин этишнинг халкаро коидалари («Инкотермс – 90») асосида товарни бир мамлакатдан бошкасига етказиб бериш бўйича сотувчи ва харидор ўртасида пайдо бўлувчи кўплаб ҳолатлар кўриб чикиладиган иктисодий адабиёт етарли микдорда мавжуд. Бунда, товарларнинг статистика киймати ҳисоб – китобида фойдаланиладиган ягона базис товарларни етказиб беришнинг тижорат шартларига боғлик нархларни ягона кайта ҳисоблаб чикиш услубияти билан боғлик масалалар караб чикилмайди. Ягона базис кайта ҳисоблаб чикиш сотувчи томонидан харидорга такдим этилган ҳисобварак - фактура (инвойс)га у контрактда кайд этилган товарни етказиб беришнинг тижорат шартларига мувофик кўрадиган харажатларинигина киритади. Ушбу харажатлар асосида валютада ифодаланган товарларнинг декларацияланадиган туркумининг ҳакикий киймати шаклланади.
Ташки иктисодий битишувларда товарлар етказиб беришнинг ҳар хил тижорат шартларини ҳамда товар нархи шаклланишининг шу билан боғлик турли принципларини ҳисобга олган ҳолда товар айланиши бўйича йиғма маълумотлар олиш учун товарлар киймати бўйича маълумотларни шунчаки жамлаш нотўғри бўлган бўлур эди, чунки ушбу киймат баҳолари турлича бўлиб, ўзига нарх тузилмасини шакллантиришнинг ҳар хил жиҳатларини киритади. Бир хил товар харид килиш жойида бир хил нархга (масалан, сотувчининг омборидан харид килишда), жўнатиш портида бошка нархга (баландрок), келиш портида учинчи бир нархга (янада баландрок) эга бўлади,чунки товар ишлаб чикарувчидан истеъмолчига томон бориши давомида унинг киймати етказиб бериш, суғурта ва бошка устама харажатлар киймати ҳисобига ошиб боради.
Ташки савдо оборотининг киймат баҳоланишида киёсий маълумотларни олиш учун товар кийматини ягона базисга келтириш зарур:

  • экспорт килинадиган товарларни – экспорт килувчи мамлакатнинг ФКБ (франко – кема – борти) ёки ФРЧ (франко - чегара) шартлари негизида (етказиб бериш жойи);

  • импорт килинадиган товарларни – импорт килувчи мамлакат чегараси қСФ (киймат, суғурта ва фрахт) ёки ТСТ (ташиш ва суғурта етказиб бериш жойигача тўланган) шартлари негизида.

ФКБ (бортда эркин) тоифаси – сотиш шартидир. Унга мувофик товар нархига унинг киймати ҳамда етказиб бериш ва товарни кема бортига юклаш харажатлари киритилади.
қСФ (киймат, суғурта ва фрахт) тоифаси – товарни сотиш шартидир. Унга мувофик товар нархига унинг киймати ҳамда товарни суғурталаш ва импорт килувчи мамлакат портигача етказиб бериш харажатлари киритилади.
қСФ шартларида сотилган товарлар экспорт бўйича ФКБ шартлари бўйича ҳисобга олинади. Ушбу ҳолда нархлар нархдан товарни бориш жойигача транспортда ташиш ва суғурта бўйича харажатлар чикариб ташланиши йўли билан ФКБда кайта ҳисобланади.
ФКБ шартларида сотиб олинган товарлар импорт бўйича қСФ шартларига кўра ҳисобга олинади. Ушбу ҳолда товарнинг киймати бошка мамлакат ҳудуди бўйлаб товарларни транспортда ташиш ва суғурта бўйича харажатлар кўшилиши йўли билан қСФ шартларида кайта ҳисобланади.
Товарлар етказиб беришнинг тижорат шартларини бир хилда талкин килиш максадида Халкаро савдо палатаси томонидан «Савдо атамаларини талкин килишнинг халкаро коидалари» (Инкотермс) ишлаб чикилган. Инкотермс биринчи марта 1936 йилда ташки савдода энг кўп учрайдиган атамаларни талкин килишнинг халкаро коидалари жамини белгилаш максадида ишлаб чикилган эди. Сўнгра 1953, 1967, 1980 йилларда унга ўзгартириш ва кўшимчалар киритилган. Ҳозирги вактда «Инкотермс» 1990 йилги таҳрирда амал килади. «
Инкотермс»нинг ҳар бир шарти жавобгарликнинг барча турлари харидорга юкланишидан бошлаббарча жавобгарликни сотувчи тортадиган вазиятларгача бўлган шартларни ўз ичига олувчи сотувчи ва харидор ўртасидаги таваккалчиликлар, харажатлар ва жавобгарликнинг алоҳида таксимланишини англатади.
Товарни етказиб беришни тижорат шартлари, шунингдек базис шартлар ҳам деб аталади, чунки улар товарни экспорт килувчи сотувчидан импорт килувчи харидорга етказиб бериш билан боғлик харажатларни ким кўтаришига боғлик равишда товар битишувининг базис (асос бўлувчи) нархини белгилайди.
Битишув нархига товарни етказиб беришнинг тижорат шарти (шартнома) бўйича ўз мажбуриятларига мувофик сотувчи зиммасига оладиган ҳамда уларни ҳисобварак - фактурага киритадиган харажатлар киритилади.
Божхона ишини юритишнинг халкаро коидаларига ўтилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида контрактларни «Инкотермс - 90» коидаларига мос келувчи етказиб беришнинг тижорат шартлари ўн уч тури асосида тузиш мумкин. Ушбу таснифлагич шундан иборатки, барча ўн уч атама ҳарф билан белгиланишида E, F, C, D лотин ҳарфларидан бири билан бошланади. Уларни умумий таснифга эга бўлган тўрт гуруҳ бўйича таснифланган.
EXW (EX WORKS) - «заводдан» - EXB
«Заводдан» деган сўз товар ўз корхонасида (масалан, заводда, фабрикада, омборда ва ҳоказоларда) харидор ихтиёрига берилган пайтда етказиб бериш бўйча сотувчи ўз мажбуриятини бажарганлигини англатади. Хусусан, сотувчи харидор томонидан берилган транспорт воситасига товар юкланганлиги учун ёки агар ўзгача ҳол кайд этилмаган бўлса, экспорт бож тўланганлиги учун жавоб бермайди. Харидор товар сотувчи корхонасидан етказиб бериш жойигача етказиб бериш билан боғлик бирча харажатлар ва таваккалчиликларни кўтаради.

Атамаларнинг етказиб бериш Гуруҳнинг кискача тавсифи


белгиланиши нинг тижорат
лотин, рус шартлари
1 – ГУРУҲ – Е ГУРУҲИ

EXW EXB заводдан Жўнатиш гуруҳи. Сотувчи товарни бевосита юклаш жойида сотади. Экспорт килувчи мамлакат юклаш жойидан бошлаб


харидор товарни ўз омборига етказиш бўйича барча харажатларни кўтаради. Экспорт ва импорт расмиятчиликларини харидор тўлайди.

2 – ГУРУҲ – F – ГУРУҲИ


FCA ФРП франко - ташувчи Экспорт килувчи чегарасидан бошлаб импорт килувчи чегарасигача асосий ташиш харидор томонидан тўланади.
FAC ФАС Кема борти бўйлаб
франко
FOB ФОБ Кема бортида франко Ушбу гуруҳда сотувчи товарни ташувчига харидорнинг кўрсатмаларига мувофик беришга мажбурдир. Ташиш шартномасини тузиш ва ташувчини кўрсатиш харидорнинг вазифасига киради. Ушбу гуруҳда экспорт расмиятчиликларини сотувчи тўлайди, ФАС шартларидан ташкари. Импорт расмиятчиликларини харидор тўлайди.
қуйида F гуруҳи шартларининг кискача тавсифи келтирилади.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish