Божхона Институти " Божхона иши"


Замонавий мотивация назариялари



Download 0,77 Mb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#175769
1   2   3
Bog'liq
MOTIVATSIYA REFERATY

Замонавий мотивация назариялари:

  1. Абрахам Маслоу

  2. Дэвид МакКлелланд

  3. Фредрих Герцберг

  4. Портер Лоуер

  5. Стейси Адамс

Маслаунинг эхтиёжлар табақаси назарияси
Одамлар қондирилмаган эхтиёжларини қондиришга интилувчи очкўз махлуқотлардир!
А.Маслоу




Физиологик ва ўзини химоя қилишга бўлган эхтиёжлар

  • Муассасада бу ходимнинг иш хаққи олиш, мехнат таътили, пенция таъминоти, танаффуслар , яхши иш шароити, иш жойини ёритиш, иситиш ва шунга ўхшаш истаклар.

  • Ўзини ҳимоя қилишга бўлган эхтиёжлари муассасада ходимнинг эгаллаган лавозимини ва мукофотларини сақлаш , ўзини хавфдан , жарохатлардан ва бошқа йўқотишлардан сақлаш кабилардир.

Социал эхтиёжлар

  • Ходимни дўстлик, бошқаларга ёқиш, мухаббат ва тегишлилик ҳиссиёти.

  • Бу эхтиёжлар муассасада расмий ва норасмий бўлинмаларни ташкил этиш, турли хил хамкорлик қилиш шаклларини ривожлантириш ва бошқаларни ўз ичига олади.

Ҳурмат қозонишга бўлган эхтиёж

  • Ходимни бошқаларнинг хурматига сазовор бўлишга бўлган хиссиёти-бу унинг репутацияси, унвонлари, жамоадаги ўрни билан белгиланади.

  • Бу мақсадлар хурмат белгиси унвонларини олиш, мақташ, қўшимча мажбурият, хизмат поғонасини ўсиши ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин.

Мавқени юқори кўрсатишга бўлган эхтиёж:

  • Ходимни қолган ходимларга нисбатан билими, малакаси ва бошқа имкониятларини устун эканлигини ўзи ва бошқалар тан олишларига бўлган эхтиёж.

  • Бунинг учун ходимга қўшимча мажбурият ва хуқуқ берилиш илмий изланишни талаб этадиган вазифа топшириш, қолган ходимларни ўқитиш, мактаб яратиш имкониятини бериш лозим.

Юқори даражада эхтиёжларни қондириш услублари:

  • Социал эхтиёжларни қондириш услублари:

  • Ходимларга мулоқотда иштирок этадиган иш таклиф этиш;

  • Иш жойида ягона командани ташкил этиш;

  • Шаклланган норасмий гурухни бузмасликка харакат қилиш керак.

Хурмат қилишга бўлган талаб эхтиёжини қондириш услублари:

  • Ходимларга аниқ иш таклиф этиш керак.

  • Иш натижалар билан рағбатлантиришни боғлаш керак.

  • Ходимларга қўшимча хуқуқ ва мажбуриятлар юклаш;

  • Хизмат мавқеини ошириш;

  • Ходимларни ўқитиш ва қайта ўқитиш.

Маслоу концепциясидан амалий хулосалар қуйидагилардир:


- юқори босқичлар эҳтиѐжлари бирламчи эҳтиѐжлар(биринчи икки босқичдагилар) қаноатлантирилганлигига қадар ундовлар бўлишлари мумкин эмас;
- эҳтиѐжларнинг босқичлари қанчалик юқори бўлса, улар одамларнинг шунчалик камроқ сони учун фаол фаолиятга ундовлар бўладилар;
- қаноатлантирилмаган эҳтиѐжлар ходимларни рағбатлантирмайдилар, қаноатлантирилганлари эса таъсир этишни тўхтатади, шунинг учун уларнинг ўрнини қаноатлантирилмаганлар эгаллайдилар;
- қандайдир битта эҳтиѐжни қаноатлантирилиши юқорироқ босқичдаги эҳтиѐжни автоматик равишда ишга тушишига олиб келади.
Мак Клелланд назарияси:
Мак Клелланд назариясида ундовланаѐтган одамнинг учта эҳтиѐжлари кўриб чиқилади: муваффақиятга эҳтиѐж, қўйилган мақсадларга эришишга аввалига қараганда самаралироқ интилиш;
даҳлдорликка эҳтиѐж, у атрофдагилар билан яхши муносабатларни қидириб топиш ва ўрнатиш, улардан ѐрдам олиш орқали амалга оширилади. Уларни қаноатлантириш учун эгаларига кенг алоқалар, ахборотлар билан таъминланиши ва бошқалар зарур;
ҳукмронликка эҳтиѐж (маъмурий, обрў, иқтидор ва ҳ.к), у одамлар ҳулқига таъсир кўрсатиш, уларнинг ҳаракатлари учун жавобгарликни ўзига олишга интилишдан иборатдир.
Фредрих Герцберг назарияси:
Ф . Герцбергнинг назариясига кўра, эҳтиѐжлар гигиеник омиллар ва мотивацияга бўлинадилар. Гигиеник омиллар (иш ҳақи, шароитлар, муносабатлар, ишдаги тартиб ва хавфсизлик, мавқе) мотивация бўлмайдилар, чунки улар одамни фақат нормал шароитлар билан таъминлайдилар ва ҳақиқатдан ҳам қаноатланишга олиб келмайдилар. А. Маслоу ва Мак Клелланд бўйича юқори босқич эҳтиѐжларига таҳминан мос келувчи мотивация одамнинг ҳулқига фаол таъсир кўрсатади. Қўл остидагиларни самаралироқ ундаш учун раҳбарнинг ўзи ишнинг моҳиятига кириб бориши керак.
Ташқи (гигиеник) омиллар

  • Фирма ва рахбарият сиёсати.

  • Ишлаш шароитлари

  • Иш хаққи

  • Рахбар билан муносабатназорат даражаси.

Мотивацион омиллар-



  • Хизмат поғонасининг ўсиши;

  • Иш натижаларини бахолаш

  • Юқори жавоюгарлик

  • Ижодий ва хизмат малакасининг ўсиши.

Ф.Герцбергнинг мотивлаштириш назариясининг асоси:

  • Боисий тозаланиш (иш хаққи, шароитлар, ишчилар билан муносабат, мехнат хавсизлиги, назорат даражаси ва б.)

  • Қониқиш келтирувчи мехнат.

  • Руҳан соғлом бўлиш.


Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish