Aдолат назарияси
Асосчиси Стейси Адамс бўлган адолат назарияси шу нарсага асосланадики, одамлар олинган мукофотнинг сарфланган ҳаракатларга нисбатини субъектив равишда белгилайдилар ва кейин уни худди шундай ишни бажарувчи бошқа одамларнинг мукофотланиши билан солиштирадилар. Агар солиштириш номутаносиблик ѐки адолатсизликни кўрсатса, унда уларда руҳий кескинлик вужудга келади ва улар ѐмон ишлай бошлайдилар. Шунинг муносабати билан менежер бу ходимларни ундаши, кескинликни олиб ташлаши ва адолатни тиклаш учун мутаносибликни тузатиши керак. Буни иш ҳақи ва мукофотлар миқдорини ўзгартириш йўли билан қилиш мумкин.
ХУЛОСА!
Мотивациялаштириш жараёни орқали инсонларнинг барча эхтиёжлари –ижтимоий, рухий, гигиеник, физиолоик, социал ва бoшқалар қондирилади. Натижада ходимлар, ишчиларнинг ўз ишига бўлган масъулияти, қизиқиши ортади. Уларда ўз иш жойига нисбатан вужудга келган мухаббат бевосита ташкилотнинг иш кўламини оширади. Муваффақият ва бизнес жараёни ривожланиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |