Бог куча” маҳалла фуқаролар йиғини “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” баённомаси №



Download 13,88 Kb.
Sana11.06.2022
Hajmi13,88 Kb.
#653643
Bog'liq
BAYONNOMA -1


Бог - куча” маҳалла фуқаролар йиғини “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” баённомаси
.................
02.02.2022 йил “Бог куча”МФЙ
Қатнашдилар: “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясиаъзоларидан 7 киши: С, Аббосов, Г Халилов, Д Рахимова, Р Жабборова, А Дадажонов, Ш Рахимов, Ш Исоков,фуқаролар Хомидов Фозилжон,Журабоева Мухае
К У Н Т А Р Т И Б И :

Хомидов Фозилжон ва Жумабоева Мухаеларнинг оилавий низосини муҳокама қилиш ҳақида.




Э Ш И Т И Л Д И :

Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан “Бог -куча” м.ф.й. раиси С Аббосов фуқаро Хомидов Фозилжон комиссияга 07.12.21 йил куни мурожаат қилиб, уларнинг оилавий можароларини комиссияда кўриб чиқиб, тегишлича баённомани махалла ва оилани куллаб-куватлаш бўлимига беришни сўраганлигини, ушбу оилани комиссияда кўриб чиқишимиз лозимлигини айтиб ўтди.


Сўзга чиққан Хомидов Фозилжон ҳақиқатан ҳам 2020 йилнинг 17- октябр куни қонуний никоҳдан ўтиб, Журабоева Мухаега уйланганлигини, ушбу турмушларидан фарзандлари йўқлигини, доимо узаро келишмовчилик булиб М. Журабоева ота – онаси уйига кетиб қолганлигини,шундан кейин ҳам у билан ярашишга харакат қилганлигини, лекин бир-бирларига кўнгилсиз бўлганлиги учун оиласини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаганлигини, энди барибир бир оила бўлиб яшолмаслигини айтиб ўтди.
Сўзга чиққан Жураева Мухае ҳам турмуш ўртоғи Хомидов Фозилжоннинг сўзларини тасдиқлаб, унга нисбатан кўнгли бўлмаганлигини, Кайнонаси хамда онаси кариндош булганликлари, онаси касал булганлиги сабабли турмуш курганликлариЫ, эрига нисбатан илиқлик уйғонмаганлигини, шунинг учун оиласини сақлаб қолишнинг имкони йўқлигини, ҳар томонлама ўйлаб кўрганлигини айтиб ўтди.
.
Сўзга чиққан “Бог - куча” МФЙ раиси С. Аббосов, комиссия аъзоларидан Г. Халилов, Д, Рахимовалар ҳар иккала ёшга ўз маслаҳатларини беришиб, келажакда оилани сақлаб қолмаганидан афсусланишларини, оилани муқаддас билиб имкон қадар сақлаб қолиш кераклигини, ҳали ҳам ўйлаб кўришлари кераклигини, бир-бирларига кўнгилсизлик бу оилани бузилиб кетишига асосий сабаб бўлмаслигини, бу масалани чуқур ўйлаб кўриш кераклигини айтиб ўтишди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, “Бог-куча“ МФЙ “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”


Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1.Фуқаролар Хомидов Фозилжон ва Журабоева Мухаеларнинг оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилинганлиги, уларнинг оилавий можароси комиссияда кўриб чиқилганлиги инобатга олинсин.

Йиғилиш раиси: С. Аббосов


Йиғилиш котиби: Г. Халилов
Комиссия аъзолари: Д. Рахимова
Р. Жабборова
Ш. Исоков
Download 13,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish