Т/р
|
Хўжалик операциясининг
мазмуни
|
Боғланувчи счётлар
|
Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар
|
дебет
|
кредит
|
1
|
Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг қарзи тўғри олиб бориш усули билан зарарга ҳисобдан чиқарилган
|
9430
|
4010-4890
|
Даъво ҳужжатлари, Хўжалик судининг ҳужжатлари, раҳбар буйруғи
|
2
|
Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг қарзи даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобидан зарарга ҳисобдан чиқарилган
|
4910
|
4010-4890
|
Даъво ҳужжатлари, Хўжалик судининг ҳужжатлари, раҳбар буйруғи
|
3
|
Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг қарзи ҳисобга қабул қилинган
|
007
|
|
Юкхат
|
4
|
Зарарга ҳисобдан чиқарилган қарз суммаларини қоплаш ҳисобига келиб тушган суммалар акс эттирилган
|
5010, 5110,
5210
|
9390
|
Кирим касса ордери, банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма
|
5
|
Тўлов келиб тушиши муносабати билан қарз ҳисобдан чиқарилган
|
|
007
|
Юкхат
|
6
|
Беш йил ўтиши муносабати билан қарз ҳисобдан чиқарилган
|
|
007
|
Юкхат
|
008 "Мажбуриятлар ва тўловларни
таъминлаш - олинган" счёти
008 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган" счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш учун олинган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Агар кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартидан келиб чиқиб аниқланади. Мазкур счётда ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланишига қараб ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир олинган таъминот бўйича юритилади.
Т/р
|
Хўжалик операциясининг
мазмуни
|
Боғланувчи счётлар
|
Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар
|
дебет
|
кредит
|
1
|
Олинган таъминот ҳисобга олинган
|
008
|
|
Кафолат шартномаси
|
2
|
Олинган мажбуриятнинг амал қилиши бекор қилинган
|
|
008
|
Кафолат шартномаси
|
3
|
Кафолат, кафиллик билан таъминланган мажбуриятнинг тўлови бўйича суммалар келиб тушган
|
5010, 5110,
5210
|
9390
|
Кирим касса ордери, банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма
|
4
|
Кафолат, кафиллик билан таъминланган мажбурият ҳисобдан чиқарилган
|
|
008
|
Юкхат
|
5
|
Тақдим этилган кафолат бўйича тўловлар акс эттирилган
|
9430
|
5110
|
Банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма
|
009 "Мажбуриятлар ва тўловларни
таъминлаш - берилган" счёти
009 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган" счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича берилган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Агар кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартидан келиб чиқиб аниқланади. Мазкур счётда ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланишига қараб ҳисобдан чиқарилади.
009 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган" счётида ташкилот томонидан берилган кафолатлар, кафиллик (жумладан, вексель бўйича аваль орқали), ўзга таъминлашлар, шунингдек векселлар бўйича фойдаланиш ҳуқуқини бериш (индоссамент) ҳисобга олинади. Мажбуриятларни таъминлаш корхона ҳисобида мажбуриятлар бўйича даъволар тақдим этиш муддати тугагунга қадар ҳисобда бўлади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир берилган таъминот бўйича юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |