умумий ўрта таълим
мактаби директори: ____________ Б.Усмонов
Боёвут тумани
2021 йил _09__сентябр
__35__- сонли
БОЁВУТ ТУМАНИ ХТБ ТАСАРРУФИДАГИ “Н.ҒАНИЕВ” НОМИДАГИ
3-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИНИНГ БУЙРУҒИ
Таълим муассасаси ўқувчиларининг 2021/2022-ўқув йилида дарсликлар ижараси
бўйича тўловлар миқдорларини шакллантириш бўйича
ишчи гурухи таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ–362-сонли «Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлартўғрисида»ги ва 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ–1875-сонли, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, молия вазирлиги, маданият ва спорт ишлари вазирлиги хамда матбуот ва ахборот агентликларининг “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш” хақидаги 20.03.2014 йилдаги 14-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2009 йил 16 декабрдаги 53, 115, ҚҚ-19, 05-04-02-сонли «Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ–362-сонли «Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлартўғрисида»ги ва 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ–1875-сонли қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2009 йил 16 декабрдаги 53, 115, ҚҚ-19, 05-04-02-сонли «Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, таълим муассасасида ўқувчиларининг 2021/2022-ўқув йилида дарсликлар ижараси бўйича тўловлар миқдорларини шакллантириш бўйича ишчи гурухи таркиби қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
1.1. Б.Усмонов – мактаб директори, ишчи гурухи рахбари
1.2. С.Тошбоева – мактаб кутубхона мудираси, ишчи гурухи раис ўринбосари
1.3. Х.Комилов – мактаб ХИБДУ – ишчи гурухи аъзоси
1.4. Э.Эшонқулов – мактаб касаба уюшмаси раиси - ишчи гурухи аъзоси
1.5. А.Ботирқулов – “А.Навоий” МФЙ раиси в.б. - ишчи гурухи аъзоси
1.6. Ш.Захриддинова - “А.Навоий” МФЙ котиби - ишчи гурухи аъзоси
2. Мактабда ўқувчиларининг 2021/2022-ўқув йилида дарсликлар ижараси бўйича тўловлар миқдорларини шакллантириш бўйича ишчи гурухи таркиби билан хамкорликда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгилансин:
2.1. 2021/2022-ўқув йилида таълим муассасасида 2-11-синфлар кесимида таълим олаётган ўқувчилар контингенти бўйича тасдиқланган маълумотларни тақдим қилиш мактаб УИБДУ Б.Сариқов зиммасига юклатилсин.
2.2. 2021/2022-ўқув йилида таълим муассасасида 2-11-синфлар кесимида таълим олаётган ўқувчилар контингенти бўйича “А.Навоий” МФЙ ва 2-прокурор секторидан ахоли орасидан ижтимоий химояга мухтож, кам таъминланган оила фарзандларини аниқлаш ва уларнинг рўйхатларини шакллантириш, ушбу ўқувчиларни кам таъминланганлик холати бўйича ижтимоий химоя реестрига киритилганлиги юзасидан маълумотлар билан таъминлаш борасида махалла билан хамкорлик ишларини йўлга қўйиш мактаб ММИБДУ Ф.Авлаева зиммасига юклатилсин.
2.3. 2021/2022-ўқув йилида таълим муассасасида 2-11-синфлар кесимида таълим олаётган ўқувчилар контингенти бўйича “А.Навоий” МФЙ ва 2-прокурор секторидан ахоли орасидан аниқланган ижтимоий химояга мухтож, кам таъминланган оила фарзандларининг тасдиқланган маълумотларини шакллантириш ва мактабнинг 2021/2022-ўқув йили бўйича ижара истиқбол режасидан озод қилиш, мактабнинг ижара бўйича истиқбол режасини шакллантириш хамда туман ХТБга топшириш вазифаси мактаб кутубхона мудираси С.Тошбоева зиммасига юклатилсин.
2.4. мактабнинг 2021/2022-ўқув йили бўйича ижара истиқбол режаси асосида синфлар кесимида мавжуд ўқувчилар контингентига асосланиб, ижара суммалари миқдорларини шакллантириш ва синф рахбарлари иштирокида қонуний асосларга кўра ижара суммаси миқдорларини йиғиш, рўйхатларини шакллантириш, ХТВнинг ижара бўйича белгиланган махсус хисоб рақамига ўтказиш, тўлов квитанциялари асосида режа бажарилишининг фоизларини хисоблаш ва туман ХТБга тегишли маълумотларни тақдим қилиб бориш вазифаси мактаб ХИБДУ Х.Комилов зиммасига юклатилсин.
2.5. Амалга оширилган ишлар юзасидан якуний хисоботларни умумлаштириш ва умумий назоратни ўз зиммамда қолдираман.
“Н.Ғаниев” номидаги 3-сонли
Do'stlaringiz bilan baham: |