БОЁВУТ ТУМАНИ ХТБ ТАСАРРУФИДАГИ “Н.ҒАНИЕВ” НОМИДАГИ
3-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИНИНГ БУЙРУҒИ
Амалдаги муайян муддатга тузилган мехнат шартномаларини бекор қилиш
хамда 2021/2022- ўқув йили учун меҳнат шартномаларини тузиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 30 ноябр 2020 йилдаги 92-сонли йиғилиш баёнининг 4-бандининг ижросини таъминлаш тўғрисидаги Сирдарё вилоят хокимлигининг 2021 йил 26 мартдаги 17-1697-сонли хати, Ўзбекистон Республикаси "Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6, 24 – моддалари асосида Халк депутатлари Боёвут туман Кенгашининг 2021 йил 02 июндаги 26/164-6-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 97-моддаси 3-қисми, 98-моддаси 1-банди талабларига мувофиқ, амалдаги муайян муддатга тузилган мехнат шартномаларини бекор қилиш хамда 2021/2022- ўқув йили учун меҳнат шартномаларини тузиш мақсадида
Б у ю р а м а н:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 30 ноябр 2020 йилдаги 92-сонли йиғилиш баёнининг 4-бандининг ижросини таъминлаш тўғрисидаги Сирдарё вилоят хокимлигининг 2021 йил 26 мартдаги 17-1697-сонли хати, Ўзбекистон Республикаси "Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6, 24 – моддалари асосида Халк депутатлари Боёвут туман Кенгашининг 2021 йил 02 июндаги 26/164-6-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, яъни ташкилот номи ўзгарганлиги муносабати билан, мулкчилик хуқуқи қайта шакллантирилганлигини инобатга олиб шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 97-моддаси 3-қисми, 98-моддаси 1-банди талабларига мувофиқ, яъни таълим муассасасида педагог ходимларнинг ўз устида ишлаш самарадорлигини ошириш хамда таълим-тарбия бериш сифатини тубдан такомиллаштириш мақсадида амалдаги муайян муддатга (2020/2021-ўқув йили учун бир йиллик муддатга) тузилган мехнат шартномалари Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 97-102-моддалари 2-бандига асосан 2021 йил 10 август холатига бекор қилинсин.
2. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Мактаб маъмурияти хамда таълим муассасасида фаолият кўрсатаётган барча педагог ва техник ходимлар ўртасидаги мехнат шартномалари Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасининг “Янги 2021/2022-ўқув йилига тайёргарликни якунлаш хамда янги ўқув йилини бошлаш чора-тадбирлари” дастурига мувофиқ, 2021 йил 25 август куни холатига Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 17-модда 2-банди, 6-боб 100-моддаси 2-бандига мувофиқ, Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 01 июлдаги 206-сонли “Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака талаблари тўғрисида”ги буйруғи талабларидан келиб чиқиб 2021/2022-ўқув йили учун алоҳида шаклда қайта тузилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, 2021/2022-ўқув йили учун тузиладиган мехнат шартномасининг “Ходимнинг мажбуриятлари” бандидаги асосий мажбуриятларга Ўзбекистон Республикаси ХТВнинг 2021 йил 01 июлдаги 206-сонли буйруғи талабларидан келиб чиққан холда тегишли тартибда ўзгартиришлар киритилсин.
4. Мехнат шартномасида томонларнинг мажбуриятлари бандларига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритилиши таълим муассасаси қошидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти билан келишилган холда хамда жамоат шартномасига зид бўлмаган шаклда тузилишига алоҳида эътибор қаратилсин.
5. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
“Н.Ғаниев” номидаги 3-сонли
Do'stlaringiz bilan baham: |