Бобур сиёсий ва ҳарбий фаолиятининг илк даври



Download 42,07 Kb.
bet1/2
Sana16.07.2022
Hajmi42,07 Kb.
#810235
  1   2
Bog'liq
Бобур юришлари--


БОБУР СИЁСИЙ ВА ҲАРБИЙ ФАОЛИЯТИНИНГ ИЛК ДАВРИ


Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳруҳ Мирзо вафотидан кейин Моварауннаҳр ва Хуросонда сиёсий кураш, таҳт учун талаш-тортишувлар бошланди. Айниқса бу ҳолат Мирзо Улуғбекдек адолатли ҳукмдор, улуғ олим қатл этилгач янада авж олиб қон тўкилишлар давомийлигига айланиб кетди. Натижада Амир Темур даврида жаҳонда шуҳрат топган салтанат тобора таназзул тарафга юз тута бошлади. Айниқса Улуғбек Мирзонинг ўз ўғли Абдулатиф томонидан қатл этилиши, яъни падаркушлик уни абадул-абад ланъат билан тилга олинишга сабаб бўлди. Аммо падаркуш ўғил ҳам олти ойдан сал ортиқроқ таҳтда ўтирдию аммо ота қарғиши боис у ҳам қатл этилиб, боши танасидан жудо этилиб, Улуғбек Мирзо мадрасаси пештоқига илинди. Барчага ибрат бўлсин дея унинг боши бир ҳафта шу ҳолатда пеш- тоқдан тушурилмаcдан боши осиғлигича қолдирилди. 1450 йил майида Самарқанд таҳтига шу воқеядан сўнг Мирзо Абдуллони ўтқаздилар. У Мирзо Улуғбекнинг жияни ҳамда куёви эди. Буҳорода эса ҳукмдорликга Мироншоҳнинг набираларидан Султон Абу Саид (отаси Султон Муҳаммад) Мирзони таҳт вориси дея эълон қилдилар. Бу эса Буҳоро билан Самарқанддаги кучларнинг зиддиятига ва таҳт учун кураш саҳифаси очилишига сабаб бўлди. Самарқандда Мирзо Улуғбек таҳтига ворис дея эълон қилинган Абдулло Мирзони Абу Саид Мирзо тарафдорлари тан олмадилар. Натижада таҳт учун жанг эшиги ланг очилган эди. Абду Саид Мирзодан ташқари Абдулло Мирзонинг яна бир қариндоши Алоуддавла Мирзо ҳам исён туғуни кўтарди. Бир вақтда Абдулло Мирзо таҳтга мустаҳкам ўрнашиб олишга улгурмаган бир вақтда Дашти Қипчок кўчманчи қабилалари ҳам унга кучли рақиб бўлиб чиқди. Шу тариқа Абдулло Мирзони таҳтдан ағдаришга интилган кучлар иттифоқи вужудга келди. Абдулло Мирзо бу кучларни тўхтатиб қолиши энди амри маҳол эди. Дашти Қипчоқ ҳони Абулхайрхон ёрдам сўраб ҳузурига борган Абу Саид Мирзо билан Тошкент, Чиноз ва Жиззах орқали Самарқандга юриш бошлайдилар. Булунғур анҳори Широз қишлоғига етканларида уларнинг йўлини тўсиш мақсадида Абдулло Мирзо қўшинини жанга ҳозирлаб саф олади. Икки ўртада қаттиқ жанг бошланиб Абулхайрхон ва Абу Саиднинг бирлашган кучлари Абдулло Мирзо қўшинини тор-мор келтиради. Жангда Абдулло Мирзо ҳалок бўлади. Бу воқеа 1451 йилда бўлиб ўтган эди. Темурийлар давлатида Ҳуросон тарафида бу вақтда Шоҳруҳ Мирзонинг набираси Абул Қосим Бобур ҳукмдорлик қилар эди. Самарқанд таҳтини Абулҳайрҳон ёрдамида қўлга олган Абусаид Ҳуросонга ҳам даъвогарлигини билдирди. Натижада Мавороунаҳр ва Хуросондаги ҳар икки Темурийзодалар ўртасида ғанимлик кундан-кунга кучая бошлайди. Айниқса 1457 йилда Абул Қосим Бобурнинг вафоти муносабати билан Хуросонни қўлга киритиш имкониятини қўлдан чиқаришини истамаган Абу Саид тезда Ҳирод сари юришини бошлайди. Абу Саид Мовороунахр ва Хуросон ҳукмдорлигини қўлга олади. Бироқ Абу Саид Мирзонинг ҳам рақиблари тинч турмадилар. Бир томонда Султон Ҳусайн унга қарши исён туғини кўтарса, Ғарбий Эрон ва Озарбайжон томондан давлатига Туркманларнинг таҳтиди тобора кучайди. Охир оқибат Туркманлар билан 1469 йилнинг баҳорида Озарбайжоннинг Муғон чўлида бўлиб отган жангида Абу Саид қўшинлари мағлубиятга учрайди. Бундан фойдаланган Султон Ҳусайн шу йилиёқ қаршиликсиз Хиротни эгаллаб ўзини Хуросон ҳукмдори дея эълон қилдиради. Султон Ҳусайн Хуросонда осойишталикни вужудга келтиришга киришади. У ота ва она тарафдан хам Темурий зодалардан эди. Мамлакатда ички ҳаётни йўлга қўйиш, иқтисодий ва маданий ҳаётни юксалтириб ҳалқ ҳаётини яҳшилашда Алишер Навоийнинг ҳизматлари мислсиз бўлди. Аксинча, Мовараунаҳрда эса бундай ҳаётга эришилмади. Амир Темур ва Мирзо Улуғбек давридаги шукуҳи сўниб таҳт талашувлар ҳалқнинг тинкасини қурита борди.
Абу Саид ҳукмронлиги даврида Мовараунаҳр ва Хуросонда нисбатан тинчлик ўрнатилди. У Мўғилистон ҳони Юнусхоннинг уч қизини уч ўғлига олиб бериб шу билан шимолдан Фарғона водийсига бўладиган хавфни бартараф қилган эди. Абу Саид Алишер Навоий ва унинг яқин қариндошларини ёқтирмас эди. Шунинг учун унинг ҳукмронлиги даврида уларга жуда оғир кунлар ҳисобланди. Алишер Навоийнинг икки тоғасини Абу Саид Мирзо қатл қилдирди. Шунга қарамасдан Алишер Навоий Абу Саидга нисбатан ҳусумат жабҳасида бўлмасдан ўз асарларида унинг ҳақида ижобий маълумотлар келтириб, “Ҳайратул-аброр” достонида “Султон Абу Саид Курагон Ҳикояти” бобини унга бағишлайди.
Султон Абу Саиддан 25 ўғил-қиз қолган. Шулардан бири Фарғона ҳукмдори Умаршайх Мирзо тўғрисида маълумотлар кенгроқ бериладики, дунёга машҳур Бобур ва бобурийлар сулоласи илдизи темурийзодалар сифатида шундан бошланади.



Download 42,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish