1
БОБУР АНЪАНАЛАРИ АНВАР ОБИДЖОН ИЖОДИДА
Баҳром Мухторалиев, ФарДУ, 2 курс магистранти
Анъана ва новаторлик масаласи доимо адабиѐтшуносликнинг диққат
эътиборида бўладиган муҳим йўналишлардан биридир. Жумладан,
Бобурнинг ижодида анъанавий тарзда қўлланган турли образ, детал, тасвир
усуллари замонавий болалар ижодкорлари вакиллари етакчиларидан бири
Анвар Обиджон асарларида ҳам фаол қўлланиб келинмоқда.
Ўзбек адабиѐтида гул, гулзор каби детал ва тимсоллар ѐрдамида ўзига
хос бадиий олам яратган ижодкорларни саналганда, Бобур биринчилардан
бўлиб тилга олинади. “Гул – Бобур ғазал ва фардларида асосий мотивлардан
бири. Истиора, ташбиҳ, иртижо воситасида таърифланади”
1
. Бобур ўз
қизларига ҳам Гулбадан бегим, Гулранг бегим, Гулъузор бегим каби
исмларни берган. Бобурнинг гулзор, гул турларини яхши билиши, боғлар
яратиш билан боғлиқ анъаналар ҳам унинг асарларида акс этган.
Анвар Обиджон ҳам болаларга ҳикоялар яратишда Бобур тутган
йўлдан бориб, ўзи яратганнинг образга Гулихон номини берган. Асарда
гулзор яратиш орқали болани гўзалликка, бунѐдкорликка, эзгуликка
ўргатишни мақсад қилган
2
. Шунингдек, Анвар Обиджон Бобур изидан бориб,
турли изланишлар олиб борганини асар тилини содда ва равон
шакллантирганида кузатишимиз мумкин.
“Гулихон ойнаванд айвонда нонушта қилиб бўлиб, ташқарига чиқди-ю,
тўғри гулзорча томонга чопқилади. Бу – ўз-ўзининг гулзорчаси. Бувиси эрта
баҳорда ариқча ѐқасидан ерни супрадеккина жойини кетмонда юмшатиб
берди. Гулихон гул уруғларини сепиб, ѐғоч сопли қуштирноқда уларни
тупроққа аралаштирди”. Ҳикоя экспозициясидаги мазкур парчада
“Бобурнома”да кўп учрайдиган айвон детали беорилган. Бу эса ҳар иккала
1
Заҳриддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси. – Тошкент: Шарқ, 2014, - Б.212.
2
Анвар Обиджон. Кезаргон Бойчечак. Қисса ва ҳикоялар. –Тошкент: Чўлпон, 2016. – Б.5-11.
2
ижодкорнинг асаридаги умумий миллий детал саналса, образга Гулихон
исмининг берилгани эса қизчанинг гулдек нозик ва гўзал эканлигига
ишорадир. Қизчанинг гулзор яратишга бўлган уриниши эса бу анъана
миллатимизда болаларнинг кичик ѐшидан сингдиришини англатади.
Бобурда ҳам ўғли Ҳумоюнга қилган насиҳатларида гулзор, боғлар яратишга
ундаш борлигини эътиборга олсак, мазкур анъана ҳам халқимиз турмуш
тарзига узоқ йиллик синов ва анъана натижасида сингиб борганини тушуниш
қийин эмас.
Бобур ҳам ўз вақтида ўзбек тилининг софлиги учун, уни турли арабий
ва форсий сўзлардан имкон қадар тозалашга интилган. Келтирилган парчада
ҳам Анвар Обиджон ўзбек тилида паншаха тарзида форс-тожик тилидан
кириб ўрнашиб қолган сўзнинг ўзбекча муқобили қуштирноқни қўллайдики,
бу болаларда ўзбекча сўзни қўллаш кўникмасини шаклланишига ѐрдам
беради.
Ҳикоянинг кейинги қисмида Анвар Обиджон пейзаж орқали ҳикоя
моҳиятига чуқурроқ кириб боради: “Мана, кунлар зувиллаб ўтиб, печакгул-у
сапсарлар, чиннигул-у пистакўзлар ранго-ранг бўлиб очилди. Узоқдан
қарасанг, атлас рўмолчанинг ўзгинаси”
3
.
Мазкур парчада ѐзувчи
Гулихоннинг маънавий олами, у яратган гулзорнинг таърифини берган.
Лекин уни эккан, буни эккан эди, бугун очилди, дея санамаганда пейзаж
усули орқали воқеани ривожлантирган. Бу усул ҳам “Бобурнома”да кўп
қўлланган усуллардан саналади. Масалан, “Яна Ҳиндистонда тавре гуллар
бордур: бири жосундур. Баъзи ҳиндустоний қарғал дейдур ... Гулбундин бир
нима баландракдур, ранги анор гулидан ҳануз сабзроқтур, улуғлиги қизил
гулча бўлғай, вале қизил гул ғунча бўлғондан сўнг очилур. Бу жосунким,
очилди-ўртасидин яна ҳам ушбу баргидин ингичка бўлуб, танадек бир эллик
узаб яна ушбу жосун барглари очиладур”
4
. Демак, Бобурнинг гўзаллик билан
боғлиқ анъанаси замонавий адабиѐтимизда самарали давом эттирилмоқда.
3
Юқоридаги манба, ўша саҳифа.
4
Бобурнома. –Тошкент: Юлдузча, 1989, 264 б.
3
Бобур ҳам ўз вақтида турли сатира ва юмористик усуллар, ҳазил-
мутойибадан унумли фойдаланган:: “Ҳаѐти замон алғов-далғовлари ичида
ўтганига қарамай, “Бобурнома” саҳифаларида ва Бобур лирикасида унинг
ўзига хос юмори, ҳазил-мутойибага мойиллигини кўриш мумкин. Шундай
лавҳалардан бири аччиқ тарвуз (ҳанзал) билан боғлиқ. Дарвиш Муҳаммад
(Сарбон) ҳанзални кўрган эмас эди. Мен дедимким, Ҳиндистоннинг
ҳиндувонасидур, бир карж кесиб бердим. Рағбат билан (астойдил) тишлади.
Оқшомғача аччиқлиғи оғзидан кетмади
5
.
Анвар Обиджон ижодининг асосий қисмини ҳазиломуз, сатира ва
юморига бой асарлари ташкил этади. Масалан, “Қияликда” деган кичкина
шеърини олайлик:
Йиқилди-ю Норқўзи,
Қўлдан тушди тарвузи.
Пастга чопар тарвузи,
Ишламасдан “тормоз”и
6
.
Норқўзининг йиқилиш ҳолати бир қарашда кулгили тасвирланган.
Бироқ, унга янги мазмун юклаган. Кулгили ҳолат остида одамнинг баъзан ўз
мақсадини унутиб, йўлдан адашиб, ҳаѐтда кулгига қолиш мумкинлиги
ҳақидаги насиҳат бор. Шоир мумтоз адабиѐтимизда мавжуд бўлган қатор
анъанавий усул ва воситалар ѐрдамида янгича мазмунни ифодалаган. Бунда
Алишер Навоий, Бобур каби буюк ижодкорларимизнинг анъаналарини ўзига
тарзда қўллаб янги бадиий асар яратган. Демак, Бобур анъаналари болалар
адабиѐтида, айниқса, Анвар Обиджон самарали қўлланиб келинаѐтгани ҳам
катта воқеадир.
5
Заҳриддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси. – Тошкент: Шарқ, 2014, - Б.154.
6
Аnvar Obodjon. O„g„irlangan pahlavon. Toshkennt: Cho„lpon. 2006 –B.54.
Do'stlaringiz bilan baham: |