Бобоев А. Ч. Бухмти “Иқтисодиёт” кафедраси доценти Ёдгорова З. М 20-10 мндт гурух магистранти



Download 31,01 Kb.
Sana07.03.2022
Hajmi31,01 Kb.
#485459
Bog'liq
зарнигор макола 22


Хорижий инвестицияларнинг моҳияти, унга таъсир қилувчи омиллар ҳамда унинг имкониятлари.
Бобоев А.Ч. - БухМТИ “Иқтисодиёт” кафедраси доценти
Ёдгорова З. - М 20-10 МНДТ гурух магистранти
Аннотация: Ушбу мақолада хорижий инвестицияларнинг моҳияти, унга таъсир қилувчи омиллар, фаол инвестиция сиёсатини юритиш шунингдек, хорижий инвестицияларни мамлактга жалб қилиш йўналиши бўйича таклифлар берилган.
Таянч сўзлар: инвестиция, хорижий инвестиция, хорижий инвестицияга таъсир қилувчи омиллар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, инвестиция сиёсати, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, инвестициявий жозибадорликни ошириш.

Ривожланаётган мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлаш, корхоналар фаолияти барқарорлигини таъминлаш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириб боришнинг асосий омилларидан бири инвестиция фаолиятини жадал ривожлантиришдир. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, давлатлар иқтисодиётининг турли соҳаларига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, улардан мақсадли фойдаланиш реал иқтисодиётда муҳим аҳамиятга эга.


Инвестиция фаолиятини амалга ошириш ва ривожлантириб бориш учун инвестиция тушунчасининг моҳиятини билиш, унинг кўринишлари ва бу фаолиятга боғлиқ бўлган асосий тушунчалар мазмунини англаб олиш зарур.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикаси иқтисодчи олимлари томонидан инвестицияга қуйидагича, яъни немис тилидаги “инвеститион” ва лотин тилидаги “инвестере” сўзларидан олинган бўлиб, луғавий “кийинтирмоқ” маъносини, шунингдек, ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида мамлакат ёки чет элларда иқтисодиётнинг турли тармоқларига узоқ муддатли капитал киритиш (қўйиш)ни англатади1”.
Мамлакатимиз қонунчилигида “инвестициялар - иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар” деб кўрсатилган2.
Инвестиция деганда инвесторларнинг фойда олиш, шахсий мақсадлари ва ижобий ижтимоий самарага эришиш учун иқтисодиётнинг турли соҳаларида тадбиркорлик ҳамда бошқа фаолият кўринишларидаги объектларга капитал қўйиш шаклида сарфлайдиган жами харажатлар йиғиндиси тушунилади3.
Умуман, инвестиция инвесторларнинг ижобий самарага эришиш учун миллий иқтисодиёт ёки хорижда тадбиркорлик фаолиятидаги объектларга киритадиган моддий ва интеллектуал бойликлари ҳисобланади4.
Бир давлатдан бошқа давлатга даромад олиш учун йўналтирилган ҳар қандай шаклдаги мулкни тўла қонли хорижий инвестиция дейишимиз мумкин. Аммо шундай мулк шакллари борки, биз уларни хорижий инвестиция дея олмаймиз. Масалан, элчихона чет давлат мулки ҳисобланади, ёки хорижий фуқаро шахсий уй сотиб олса, бу хорижий шахс мулки ҳисобланади, лекин хорижий инвестиция бўла олмайди.
Хорижий инвестициялар - бу чет эл инвесторлари томонидан юқори даражада даромад олиш, самарага эришиш мақсадида бошқа давлат иқтисодиётининг, тадбиркорлик ва бошқа фаолиятларига сафарбар этадиган барча мулкий, молиявий, интеллектуал бойликлардир.
Хорижий инвестициялар ички инвестициялардан фарқли ҳолда ташқи молиялаштириш манбаига киради. Хорижий инвестициялар қўшма корхоналар ташкил этиш, хорижий инвесторларга тўлиқ тегишли бўлган корхоналарни яратиш, хусусийлаштиришда қатнашиш, хорижий шериклар билан банк тузиш, қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиши, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш хуқуқига эга бўлишда, эркин иқтисодий ҳудудларда фаолият олиб боришда жуда катта ва муҳим аҳамиятга эгадир.
Халқаро статистика маълумотларига кўра, минтақалар бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларидаги умумий инвестицияларнинг 31,3 фоизни, Европа давлатларида 29,1 фоиз, Шимолий Америка давлатларида 24,8 фоизни ташкил этади.
Инвестициялар замонавий техника ва технологиялар билан қуролланиш, илмий-техник, ишлаб чиқариш ва ақлий имкониятларини тиклашнинг асосий воситадир. Айнан хорижий инвестициялар орқали миллий иқтисодиёт ривожланиб, ишлаб чиқариш замонавий, рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашиб боради. Бу эса ўз навбатида янги иш ўринларининг ташкил этилиши ва мамлакатдаги мавжуд иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг ҳал бўлишига олиб келади.
Хорижий инвестицияга таъсир этувчи омилларни 2 га бўлиш мумкин:
1.Иқтисодий омиллар;
2.Сиёсий омиллар.
Иқтисодий омилларга:
-ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсиш суръатларининг бир маромда ушлаб турилиши;
-жаҳон ва алоҳида мамлакатлар иқтисодиётидаги чуқур таркибий силжишларнинг амалга оширилиши (айниқса, фан-техника тараққиёти ютуқлари ва жаҳон хизматлар бозори тараққиёти таъсири остида олиб борилиши);
-ишлаб чиқаришни халқаро ихтисослашуви ва кооперациялашувининг чуқурлашуви;
-жаҳон иқтисодиётини трансмиллийлаштирилишини ўсиб бориши;
-ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви ва интеграция жараёнларининг чуқурлашиб бориши;
-халқаро иқтисодий муносабатларнинг фаол ривожланиши ва бошқа омиллар киради.
Маълумки, ҳар қандай мамлакатда инвестиция фаолияти, биринчи навбатда, сиёсий барқарорликка боғлиқ. Худди шу омил инвесторнинг ўз фаолиятини тош тарозига солиш, бир лаҳзалик нафни эмас, узоқ муддатли инвестиция режаларини амалга оширишга имконият яратади. Ўзбекистондаги асосий инвестиция муҳитининг хусусияти ҳам шуки, Республика Марказий Осиё минтақасидаги барқарор мамлакат ҳисобланади.
Хорижий инвестицияга таъсир этувчи сиёсий омилларга:
-капитал экспорти (импорти)ни эркинлаштириш (ЭИХ), оффшор ҳудудлари ва бошқалар);
-ривожланаётган мамлакатларда индустирлаштириш сиёсатини олиб бориш;
-иқтисодий ислоҳотларни олиб бориш (давлат корхоналарини хусусийлаштириш, хусусий секторни ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш);
-бандлик даражасини ушлаб туриш сиёсатини олиб бориш ва бошқалар.
Инвестицияларнинг ўсиш суръатлари кўп омилларга боғлик. Авваламбор инвестициялар хажми олинган даромадни истеъмол ва жамғармага тақсимланишига боғлиқ. Аҳолини ўртача даромади паст бўлган ҳолда уларнинг асосий қисми (70-80 фоиз) истеъмолга сарфланади.
Аҳоли даромадларининг ўсиб бориши жамғаришга юбориладиган қисмнинг ортиб боришига сабаб бўлади. Умумий даромадда жамғариш улушининг ортиб бориши инвестициялар хажмининг ўсишига олиб келади ва аксинча. Аммо бу шарт аҳолининг давлатга ишончи юқори бўлганда, давлат фуқароларнинг инвестицион фаоллигини таъминлаганда ҳамда кафолатлаганда бажарилади.
Инвестициялар хажмига кутилаётган даромад нормаси ҳам таъсир кўрсатади, чунки кўрилаётган фойда инвестициялашга ундайди. Кутилаётган фойда нормаси қанчалик юқори бўлса, инвестициялаш хажми шунчалик юқори бўлади ва аксинча.
Инвестициялар хажмига ссуда фоизи ставкаси катта таъсир кўрсатади, чунки инвестициялаш жараёнида қарзга олинган маблағларидан ҳам фойдаланилади. Агар кутилаётган соф фойда нормаси ўртача ссуда фоизи ставкасидан юқори бўлса, бу қўйилмалар инвестор учун даромадлидир. Шунинг учун ўртача фоиз ставкасини ўсиши инвестициялаш жараёнини сусайишига олиб келади.
Инвестициялар хажмига кутилаётган инфляция суръатлари ҳам ўз таъсирини ўтказади. Бу кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, инвесторнинг келажакдаги фойдаси шунчалик қадрсизланади ва инвестицияларни рағбатлантирувчи омиллар қискариб боради.
Валюта курсининг тебранишлари, кўпинча импорт ва экспорт оқимларида нохуш самараларга олиб келади, чунки кутилаётган фойда ва харажатларга нисбатан ноаниқликни келтириб чиқаради. Валюта курсининг кутилмаган ўзгаришлари товарларни сотиб олиш ёки етказиб беришга доир режаларни ўзгартириб юбориши мумкин. Валюта курсларининг тебранишлари давлатнинг ташқи савдосига ноаниқлик киритади, натижада шаклланган савдо-алмаштириш битимлари тамойилини бузади, иш фаоллигини сустлаштиради.
Валюта курсининг бир ёқлама тебранишлари савдо ва тўлов балансини беқарорлаштиради. Мамлакат валютасининг алмаштириш курсини узоқ муддатда пасайиб бориши ёки унинг девальвациясида товарлар импорти борган сари қимматлашиб боради ҳамда маблағ билан таъминланиши учун экспортни кўчайтиришни талаб қилади.
Тўлов балансидаги узоқ давом этадиган номақбул тамойиллар шароитида валюта курсини ўзгартирмай тутиб туришда олтин-валюта заҳираларининг заифлашиши хавфи туғилади. Шунинг учун кўпчилик миллий валюта тизимлари унинг «аралаш» ёки тартибга солинадиган тоифасини тавсия қилади. Ҳукумат ва Марказий Банк ўз валюталари курсини қатъий белгиламай, уларнинг талаб ва таклифнинг эркин таъсирига учрашига имкон беради.
Иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақияти асосан хорижий инвестицияларни жалб қилишга боғлиқ бўлса ҳам, сармоялар ҳаракати бўйича эркин айирбошлаш қобилиятини жорий этаётган мамлакатга сармояларнинг «қочиши» хавфи таҳдид қилади. Сузувчи валюта курси мавжуд тизимларда сармояларнинг четга чиқиб кетиши миллий валютанинг алмашинув курсини анча пасайтириб юборади. Валюта курси белгиланган мамлакатларда сармояларнинг четга чиқиб кетиши чет эл валютасини резервларини йўқотиш эҳтимолини, валюта курси ва ички ставка фоизлари динамикасининг барқарорлашувини, пул массасининг кўпайиб-камайишини келтириб чиқаради ва шу тариқа макроиқтисодий барқарорликка эришишни анча қийинлаштиради.
Демак, валюта курси ҳам хорижий инвестициялар ҳаракатига юқори даражада таъсир қилади. Миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан қадрсизланиши (девальвация) хорижий инвестицияларининг мамлакатга кириб келишини кучайтиради ҳамда маҳаллий тадбиркорларнинг хориждаги инвестиция фаолиятини камайишига сабаб бўлади. Бунинг тескари вазияти яъни миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан қадрининг ошиши (ревальвация) хорижий инвестицияларининг миллий иқтисодиётга кириб келишини камайтиради ва маҳаллий тадбиркорларнинг хориждаги инвестиция фаолиятларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Инвестиция сиёсати - давлат иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми сифатида белгиланган стратегик мақсадларга эришиш ҳамда иқтисодий сиёсатнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли истиқбол учун белгиланган вазифаларни бажаришга хизмат қилади. Инвестиция фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига сармоя киритишига асосланади.
Бу сармоя қўшимча қиймат ва иқтисодий ўсишни ҳосил қилади. “Бугун биз шиддат билан ўзгариб бораётган замонда яшамоқдамиз. Дунё миқёсида манфаатлар кураши, рақобат тобора авж олиб, халқаро вазият кескинлашиб бормоқда”5. Бу эса Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда ўз ўрнига эга бўлиши ва уни янада юксалтириб бориши осон бўлмаслигини, бунга албатта, вақт, аниқ мақсадли ўрта ва узоқ муддатли ислоҳотлар ҳамда инвестициялар талаб этилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик тўғрисида»ги, «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 19 июндаги ПФ-5087-сонли «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 5 сентябрдаги ПФ-5177-сонли «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш хорижий инвестицияларнинг жозибадорлигини оширишга хизмат қилмоқда6.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция - бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юрагидир. Хорижий инвестицияларни жалб этмай, айниқса, етакчи тармоқларда чет эл инвестициялари иштирокини кенгайтирмай туриб, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва модернизациялаш, корхоналарни замонавий техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин эмас.
Мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этилиши унинг иқтисодий имкониятларининг кенгайишини тезлаштириб, барча соҳаларда ички имкониятлар ва резервларни ишга солиш, янги техника ва технологияларни, экспортбоп товарларни ўзлаштиришга, уларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали давлатимиз иқтисодий қудратини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
2020 йилда Ўзбекистон Республикасида инвестицион фаолликни пасайгани кузатилиб, асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар хажмини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш сурьати 91,8 % ни ташкил этди. Шунингдек, 202,0 трлн. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, уларнинг 65,4 % и ёки 132,0 трлн. сўми жалб этилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган бўлса, корхона, ташкилот ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан 34,6 % ёки 70,0 трлн. сўм молиялаштирилди.
Жами инвестициялар ҳажмида, марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестицияларнинг улуши, 2020 йилнинг мос давридаги улушига нибатан 8,0 % пунктга камайиб, 19,5 % ни ёки 39 310,2 млрд. сўмни ташкил этди.
Мос равишда, марказлашмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан 162 289,9 млрд. сўм ёки жами инвестицияларнинг 80,5 % инвестициялари ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 8,0 % пунктга кўпайди.
2020 йилда корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестициялар – 51 911,3 млрд. сўм ёки жами асосий капиталга инвестицияларнинг 25,7 % ини ташкил этди. Аҳоли маблағлари ҳисобидан жами асосий капиталга инвестицияларнинг 8,9 % и ёки 18 077,8 млрд. сўми ўзлаштирилди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 28 740,5 млрд. сўмни ташкил этди ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 % пунктга камайиб, 14,2 % ни ташкил этди7.
Пандемия шароитида Янги Ўзбекистон жадал иқтисодий ўзгаришларни бошдан кечирди ва халқаро ҳамжамиятда бизнес ва инвестициялар учун турли хил тўсиқларини бартараф этишда очиқлик, янгиланиш ва қатъиятлилик рамзларидан бири сифатида тобора кўпроқ намоён бўлмоқда.
Жаҳон амалиёти ва тажрибаси шуни кўрсатадики, бизнеснинг инвестиция ва инновацион фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни энди оддий воситалар билан, яъни имтиёзлар бериш ёки янги декларатив меъёрларни нашр этиш билан ҳал қилишнинг имкони йўқ.
Хусусий инвестицияларни фаоллаштириш учун тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш талаб этилади. Бизнес билан доимий мулоқот, муайян секторларнинг ривожланишига тўсқинлик қиладиган тўсиқларни аниқлаш ва қуйидаги йўналишлар бўйича фаол иш олиб бориш керак:
-иқтисодий ўсишнинг бир маромдаги юқори ва барқарор суръатларини сақлаб қолиш учун мамлакат иқтисодиётининг барқарор ва рақобатбардош, банк тизими активларининг катта қисми хусусий инвесторлар қўлида бўлган моделини шакллантириш зарур;
-инвестициявий жозибадорликни ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бири бўлган инфратузилмага йўналтирилган инвестицияларининг жадал ўсишини таъминлаш мақсадида давлат-хусусий шериклик ва лойиҳаларни молиялаштириш воситаларини ривожлантириш орқали инвестициявий фаолиятни рағбатлантириш;
-рақамлаштириш ва давлат хизматларини масофавий тақдим этиш орқали инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда бюрократик тўсиқлар ва чекловларни тўлиқ бартараф этиш учун инвесторлар ва давлат ўртасидаги муносабатлар оптималлаштириш;
-ҳар бир ҳудуд ва туманнинг ўзига хос ишлаб чиқариш салоҳияти, нисбий устунликлари ва ўсиш заҳираларини ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли ҳудудий инвестиция стратегияларини шакллантириш;
-келгусида технологик ютуқларга эришиш нуқтасига айланиши ва кейинги 20-30 йил давомида мамлакат ишлаб чиқариш қувватларини ривожланиши учун замин яратиши мумкин бўлган Ўзбекистоннинг энг истиқболли соҳаларига йўналтирилган инвестиция сиёсати стратегияси ишлаб чиқиш зарур.
-эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, эркин иқтисодий зоналарда ихтисослашувни, инвестиция лойиҳаларини танлаш мезонларини, тақдим этиладиган имтиёзлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий турларини жорий этиш.



1 А. Ўлмасов, Н. Тўхлиев “Бозор иқтисодиёти” Т. Қомуслар бош таҳририяти, 1991 йил, 41-бет.

2 Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонуни 24.12. 1998 йил 2-модда.

3 Г.П. Подшиваленко, Н.И. Лахметкина, М.В. Макарова “Инвестиции: учебное пособие” М.: КНОРУС, 2006, стр. 7.

4 А.Ч.Бобоев “Ҳудудларда хорижий инвестицияларни жалб қилиш самарадорлиги” Интернаука” научный журнал, № 9 (91), март 2019 г.

5 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // http: // uza/uz/oz/politics.

6 Бобоев А.Ч., Акромова О.Қ. “Инновацион тадбиркорликни ривожлантиришда инвестициявий жозибадорликни ошириш” “фан ва технологиялар тараққиёти” журнали, 266-271 бет

7 Ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари, 2020 йил



Download 31,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish