боб. ЎЗбекистон республикасининг бюджет тузилиши, бюджет тизими 4


Назария ва амалиёт нуқтаи назаридан жамланган бюджет



Download 0,54 Mb.
bet8/11
Sana27.05.2022
Hajmi0,54 Mb.
#611875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
БЮДЖЕТ ТАҚЧИЛЛИГИ (2)

Назария ва амалиёт нуқтаи назаридан жамланган бюджет – тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик ҳудудидаги барча даражадаги бюджетларнинг, давлат бюджет тизимининг жамланмасидир. Шунингдек, у бюджет кўрсаткичларининг статистик жамланмаси ҳам бўлиб, даромадлар ва харажатлар бўйича, маблағлар келиб тушиши бўйича ва уларнинг мамлакат ҳудудлари ва бюджет тизими бўйича фойдаланиш учун йўналтирилишига доир алоҳида ажратилган маълумотларни тавсифлайди. Жамланган бюджетларнинг кўрсаткичларидан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:
• бюджетни режалаштиришда, масалан, умумдавлат солиқларидан маҳаллий бюджетларга чегирмалар меъёрларини ва дотациялар ҳажмини аниқлашда;
• мамлакат ва алоҳида ҳудудларда яшовчи аҳоли таъминланганлигининг турли шаклларини тавсифловчи кўрсаткичларни ҳисоблашда, масалан, бир одамга тиббий хизмат, таълим хизмати учун бюджет харажатлари, киши бошига тўғри келувчи ўртача бюджет даромадлари, булар алоҳида ҳудудлардаги ҳолатни қиёсий таҳлил қилиш мезони ҳисобланади;
• мамлакатнинг ва унинг алоҳида ҳудудларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш прогнозларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ истиқболли молиявий режалаштиришда. Бюджетни прогнозлаштиришдаги иқтисодий-математик моделларни ишлаб чиқишда, шу жумладан, молиявий ресурсларни, ҳудуднинг бюджет таъминотини ҳисоблашни амалга ошириш жамланган бюджет маълумотларисиз мумкин эмас. Бу маълумотлар - жамланган бюджетларнинг даромадлар ҳажми билан ўзгарувчан ҳисобланган ЯИМ, миллий даромад,
саноатнинг, қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти ва бошқалардир. Давлат бюджети республика парламенти – Олий Мажлис томонидан тасдиқланади ва қонун кучига эга бўлади.


2 БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ҲАРАЖАТЛАРИ

2.1. Ўзбекистон Республикаси бюджетининг даромадлари шаклланиши ва унинг таркиби


Бюджет даромадлари – бу давлат бюджет тизимнинг бюджетларига қонун ҳужжатларида белгиланган беғаразлик ва қайтариб бермаслик тартибида келиб тушадиган пул маблағлари. Бюджет даромадлари солиқ ва солиқсиз даромадлардан иборат, шунингдек уларга беғараз пул ўтказмалари ҳам киради. Солиқ – бу (давлат / маҳаллий) бюджетга мажбурий бадал бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. Солиқлар, ўз моддий мазмунига кўра, миллий даромаднинг хўжалик субъектларидан ва аҳолидан умумдавлат эҳтиёжлари учун ундириладиган қисмидир.
Солиқли даромадларнинг асосий манбаси янгидан яратилган қиймат ва уни бирламчи тақсимлаш натижасида олинган даромадлар (фойда, иш ҳақи, қўшилган қиймат, ссуда фоизи, рента, дивидендлар ва бошқалар), шунингдек жамғармалардир.
Солиқлар қуйидаги белгиларга қараб таснифланиши мумкин:
– ҳокимият органларининг ваколат даражасига кўра (давлат, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / федерал, федерация субъектлари ва маҳаллий солиқлар ва йиғимлар);
– зиммага юкланишига кўра (тўғри ва эгри солиқлар);
– тўланиш манбасига кўра (товар нархининг ошиши, маҳсулот таннархининг ошиши, молиявий натижалар, соф фойдага нисбатан солиқлар);
– ундирилиш даврийлигига кўра (мунтазам ва номунтазам солиқлар);
– солиқ солиш объектига кўра (даромад, капитал, ер, хўжалик обороти, алоҳида товарлар);
– солиқ тўловчиларга кўра (жисмоний шахслар томонидан тўланадиган солиқлар, юридик шахслар томонидан тўланадиган солиқлар, шунингдек аралаш – жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўланадиган солиқлар);
– бошқа солиқлар.
Бюджетнинг солиқсиз даромадлари асосан давлатнинг иқтисодий фаолияти ва бюджет тизимининг турли даражаларида олинган даромадлар қайта тақсимланиши натижасида пайдо бўлади. Кўпгина солиқсиз даромадлар доимий фискал хусусиятга эга эмас ва уларнинг қатъий белгиланган ставкаси йўқ.
Бюджетнинг солиқсиз даромадлари қуйидаги белгиларга кўра
таснифланади:
– ҳудудий белги, бюджетнинг белгиланган даражасига ўтказиш;
– жалб қилиш ва шакллантириш (мажбурий ва ихтиёрий);
– солиқсиз тушумларни шакллантирувчи, тўловларни ундириш учун асос яратиш (давлат мулкини сотишдан келиб чиққан даромад).
Бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатлар бюджетининг даромадларида солиқлар устувор ўринга эгадир. Ҳозир дунёда солиқлар бюджет тушумларининг 80-90 фоизни ташкил этади ва Ўзбекистонда ҳам бундан эмас. Ўзбекистонда солиқ деганда, Солиқ кодексига мувофиқ, муайян миқдорларда ундириладиган, мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз зиммага юкланишига кўра (тўғри ва эгри солиқлар) ҳокимият органларининг ваколат даражасига кўра (давлат, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / федерал, федерация субъектлари ва маҳаллий солиқлар ва йиғимлар); тўланиш манбасига кўра (товар нархининг ошиши, маҳсулот таннархининг ошиши, молиявий натижалар, соф фойдага нисбатан солиқлар); ундирилиш даврийлигига кўра (мунтазам ва номунтазам солиқлар); солиқ тўловчиларга кўра (жисмоний шахслар томонидан тўланадиган солиқлар, юридик шахслар томонидан тўланадиган солиқлар, шунингдек аралаш – жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўланадиган солиқлар); солиқ солиш объектига кўра (даромад, капитал, ер, хўжалик обороти, алоҳида товарлар).
Солиқларнинг
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари, агар Солиқ кодексида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловни ҳисоблаб чиқариш тартиби солиқ даври учун солиқ солинадиган базадан, ставкадан, шунингдек имтиёзлар мавжуд бўлса, шу имтиёзлардан келиб чиқиб, солиқ ва бошқа мажбурий тўлов суммасини ҳисоблаш қоидаларини белгилайди.
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Солиқ даври у тугаганидан кейин солиқ солинадиган база аниқланадиган ҳамда солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси ҳисоблаб чиқариладиган даврдир.
Солиқ даври бир неча ҳисобот даврига бўлиниши мумкин бўлиб, уларнинг якунлари бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўланиши лозим бўлган суммаларини тўлаш мажбурияти юзага келади.
Қонунчиликда назарда тутилган, бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга бериладиган афзалликлар, шу жумладан солиқ ва (ёки) бошқа мажбурий тўлов тўламаслик ёхуд уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари икки қисмдан иборат: давлат мақсадли жамғармалари ҳисобга олинмаган даромадлар ва давлат мақсадли жамғармалари даромадлари. Булар қуйидаги умумбелгиланган солиқлардан иборат:
1. юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
2. жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
3. қўшилган қиймат солиғи;
4. акциз солиғи;
5. ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
6. сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
7. мол-мулк солиғи;
8. ер солиғи;
9. ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
10. жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси
ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар:
1. ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар (ягона ижтимоий тўлов; фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар);
2. Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар (Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар; Республика йўл жамғармасига йиғимлар);
3. давлат божи;
4. божхона тўловлари;
5. айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги
хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.
Ўзбекистонда корхоналарнинг алоҳида тоифалари учун солиқ солишнинг махсус тартиби белгиланган бўлиб, улар солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутади.
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби – солиқ солишнинг айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун белгиланадиган ҳамда айрим турдаги солиқларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлашнинг, шунингдек улар юзасидан солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг махсус қоидалари қўлланилишини назарда тутувчи алоҳида тартиби. Соддалаштирилган тартибда тўланадиган солиқларга қуйидагилар киради:
• ягона солиқ тўлови;
• ягона ер солиғи;
• тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган
солиқ.
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидагиларга нисбатан қўлланилади: микрофирмалар ва кичик корхоналар; савдо ва умумий овқатланиш корхоналари; тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турлари Билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар.

5 РАСМ. Ўзбекистон Республикаси давлат бюдетининг асосий параметрлари.

Давлат бюджетининг даромадлари мажбурий ёки ихтиёрий тарзда (шаклда) мобилизация (жалб) қилиниши мумкин. Бунда даромадларни мажбурий шаклда мобилизация (жалб) қилиш ҳал қи-лувчи ролни ўйнайди. Ихтиёрий шаклдаги тўловларга давлат облигацияларини ва пул-буюм лотереяларини реализация қилиш-дан олинган тушумлар киради. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришдаги мажбурийлик юридик ва жисмоний шахслар томонидан маълум бир маблағлар белгиланган муддатларда бюд-жетга ўтказилиши зарурлигини англатади. У ёки бу тўловни қонун томонидан мажбурий деб эътироф этилиши тўланмаган суммалар-нинг мажбурий ундирилишини кўзда тутади. Бу ҳолат бюджетнинг ижроси учун жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, маблағларни тўлиқ ва ўз вақтида бюджетга мобилизация қилишга (жалб этишга) йўналтирилган.


Субъектларнинг даромадлари Давлат бюджети ихтиёрига икки хил методларни қўллаш эвазига олиниши мумкин:
1) солиқли методлар;
2) носолиқли методлар.
Солиқли методлар учун маблағларнинг давлат бюджети фойдасига аниқ белгиланган миқдорларда ва олдиндан ўрнатилган муддатларда ундирилиши характерлидир. Солиқларнинг ундирили-ши мамлакат ялпи ички (миллий) маҳсулоти ва миллий даро-мадининг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши билан боғлиқ. Улар ёрдамида хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолига тегишли бўлган маблағларнинг бир қисми давлат ихтиёрига ўтказилади. Солиқларнинг таркибига қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, даромад (фойда) со-лиғи, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва бошқа солиқлар киради.
Носолиқли даромадлар давлатга тегишли бўлган корхона ва ташкилотлардан олинадиган тўловлардир.
Давлат мулкига айланадиган ва қайтарилишини талаб этмай-диган маблағлар ҳам Давлат бюджетининг даромадлари бўлиши мумкин. Бироқ айрим тўловлар давлатнинг ихтиёрига вақтинчалик фойданиш учун ўтказилиши ҳам мумкин. Бундай ҳолда давлат олинган маблағларни сарф этса-да, у бу маблағларни белгиланган муддатларда ва тўлиқ равишда қайтаришга мажбур. Ана шундай бюджет даромадларининг кўринишларидан бири давлат облигация-ларини реализация қилишдан олинган тушумлар ҳисобланади. Давлат бюджетининг даромадларига улар шартли равишда, фақат шу йилнинг бюджети даромадлари нуқтаи-назаридан киритилиши мумкин.
Давлат бюджети даромадларининг деярли барчаси сарфланиш нуқтаи-назаридан олдиндан мўлжалланган мақсадларга эга эмас. Улар умумий фондга туширилади ва одатдаги молиялаштириш тартибида фойдаланилади. Бюджет даромадларининг фақат баъзи бирларигина олдинган белгиланган мақсадлар учун мўлжалланган. Уларнинг таркибига ижтимоий суғурта бадалларини киритиш мумкин.
Давлат бюджети даромадлари 200 трлн сўм ёки ЯИМнинг 23,8%и миқдорида белгиланди. Улардан солиқ тушумлари 68,5 трлн сўм, шу жумладан фойда солиғи – 43,7 трлн сўм, айланмадан олинадиган солиқ – 2,7 трлн сўм, ЖШДС – 22 трлн сўмни ташкил этади.
Билвосита солиқлар бўйича даромад суммаси 73,2 трлн сўм, шу жумладан ҚҚС – 53,3 трлн сўм, аксиз солиғи – 15 трлн сўм, божхона божи – 4,8 трлн сўмни ташкил этади.
Ресурк ва мол-мулк солиғи 25,7 трлн сўмни ташкил қилади.
Консолидациялашган бюджет харажатлари 280, 13 трлн сўмни ташкил этади. Давлат бюджети харажатлари 188, 91 трлн сўм, давлат мақсадли жамғармалари харажатлари – 58, 18 трлн сўм, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг сарфланиши – 7, 73 трлн сўм миқдорида прогнозлаштирилмоқда.
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларининг сарфланиши 14, 61 трлн сўм, ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар эса – 10,7 трлн сўмни ташкил этади.
Бюджетни шакллантиришда барча туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг тасдиқланган харажатларининг 5%и жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Бундан ташқари, маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг камида 30%и жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
2022 йил учун бюджет ва қонун маблағларни белгиланган йўналишда сарфлашда натижадорликни ошириш, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатларини кенгайтириш, бюджет барқарорлигини таъминлаш, бюджет қамровини ошириш ва бюджет маблағларининг тақсимланиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича таклифларни ўз ичига олади.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish