Терроризмнинг вужудга келтирган омиллар.
1. XIX аср охири ва XX аср бошидаги сиёсий курашлар, инқилобий ҳаракатлар.
2. Мустамлакачилик сиёсати турли кўринишдаги зўровонликларни авж олдирди. Натижада бундан норози бўлган гуруҳлар мустамлакачиликлар ва улар мансуб бўлган давлатга қарши террористик ҳаракатларни авж олдирдилар.
3. Давлатлар ўртасидаги рақобатнинг кучайиб кетганлиги ривожланган мамлакатлар махфий хизмат маҳкамалари фаолиятида террорчилик ҳаракатларини амалга ошира бошладилар.
4. Мустақилликка эришган аксарият давлатларнинг иқтисодиёти оғир таназзулга, инқирозга тушиб қолди, инфляцияни жиловлаш қийин кечди. Халқнинг кўпчилик қисми ўта қашшоқлашиб қолди, минглаб майда косиблар, ҳунармандлар ва фермерлар касодга учрай бошлади. Бу эса ўз навбатида оммавий норозиликларни кучайтирди.
5. Диний давлатлар қуришни кўзлаган ўта диний экстремистик гуруҳлар ҳокимият учун курашишнинг бирдан-бир йўли террорчилик ҳаракатларини авж олдиришга қатъий бел боғладилар.
6. Кучли давлатларнинг ўзидан анча кучсиз, лекин моддий ресурсларга бой давлатлар ҳудудларида ўз манфаатларини қондиришга бўлган интилишлари ҳам кучли давлат манфаатларининг қониқишига йўл қўймаган давлатга нисбатан террористик ҳаракатларни авж олдиришига сабаб бўлмоқда.
7. Террорчиликнинг авж олишидаги асосий сабаблардан бири собиқ икки тизим ўртасидаги муросасиз кураш ҳисобланади.
Террорчиликни келтириб чиқаришнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, мафкуравий ва психологик сабаблари мавжуддир.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, террорчилик фақат ислом мамлакатларига хос эмас. У турли динлар тарқалган минтақаларнинг барчасида сиёсий курашнинг зўравонлик шакли сифатида кўзга ташланмоқда. Христиан оламида Шимолий Ирландия католиклари ва протестантлар орасида, Испанияда басклар (католиклар), Югославияда серб миллатчилари орасида (проваславлар), Ҳиндистонда сикхлар ва тамиллар, Шриланкада тамиллар орасида (индуизмнинг турли оқимлари ва нисбатан мустақил шаклларига эътиқод қилувчилар), Японияда “Аум синрикиё” оқими тарафдорлари орасида ҳам террорчилик кураш воситаси эканлигини кўрамиз.
Терроризмни ижтимоий-сиёсий ҳодиса сифатида тадқиқ қилиш унинг узоқ ўтмишга бориб тақалувчи тарихини ўрганишни тақозо этади.
Терроризмнинг келиб чиқишини ўрганиш инсоният жамиятнинг капиталистик давригача бўлган феодализм даври ва капитализмга ўтиш давридаги тарихий-сиёсий ҳодиса сифатида қарашдан иборатдир. Чунки айнан феодализмдан капитализмга ўтиш даври бир қатор Европа давлатларидаги ижтимоий инқилоблар, монархияга қарши чиқишлар, бошқарувнинг буржуа-демократик шаклларига ўтиш билан бевосита боғлиқ давр эди.
Қадим манбаларда турли хил суиқасдлар, доҳийлар ва ҳукмдорларнинг ўлдирилиши, ўлим хавфи остида бирон-бир ҳаракатни содир этиш ёки тож-тахтдан воз кечишга мажбурлашларнинг ҳозирги давр тушунчасидан келиб чиқиб терроризм сифатида таснифлаш мумкин.
Кейинги даврлардаги Россиядаги инқилобий ҳолат, Италия ва Германияда фашизм тузумининг ўрнатилиши, XX асрнинг 30-50-йилларида СССРдаги оммавий қатағонлар, “совуқ уруш” ҳолати ва Лотин Америкаси, Африка ва Осиёда мустамлакачилик тизимининг емирилиши замонавий терроризмнинг авж олишидаги асосий сабаблар деб баҳоланади. Терроризмдаги якуний босқич XX асрнинг 60-йилларидан ҳозирги кунимизгача давом этиб келаётган террористик ҳаракатлар ҳисобланади. Айнан ана шу даврда “сўл” ва “ўнг” терроризм, диний экстремизм, наркобизнес, уюшган жиноятчилик, шунингдек, элатлар ва миллатлар ўртасида зиддиятлар кенг қулоч ёйди.
Хулоса қилиб айтганда, “инқилобий силжишлар” радикаллик, яъни кескин чора-тадбирларни кўришга интилиш (диктатура), мустаб тузум террорчиларнинг авж олишига олиб келди.
Ижтимоий тараққиётдаги глобаллашув жараёнининг кучайиши халқаро терроризмнинг кучайишда қуйидаги омиллар яққол кўзга ташлана бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |