БўЛҒуси муҳандислар учун педагогик жараённинг компонентлари шабароваУмида Нормуминовна



Download 18,38 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi18,38 Kb.
#130158
Bog'liq
БЎЛҒУСИ МУҲАНДИСЛАР УЧУН ПЕДАГОГИК ЖАРАЁННИНГ


БЎЛҒУСИ МУҲАНДИСЛАР УЧУН ПЕДАГОГИК ЖАРАЁННИНГ
КОМПОНЕНТЛАРИ


ШабароваУмида Нормуминовна (ҚарМИИ)
Аннотация. Мазкур мақолада педагогик жараённинг мақсад ва мазмун компонентлари ҳақида атрофлича фикр юритилган. Муҳандислик касбий фаолияти кўпқиррали бўлганлиги сабабли, турли йўналиш, ихтисослик, мутахассислик ва уларни компонент ҳамда даражалари бўлғуси муҳандис шахсига бўлган умумий талабларни аниқлаш жуда мураккабдир.
Таянч сўзлар: касбий, муҳандис, фаолият, техник, интеллект, сифат.


КОМПОНЕНТЫ БУДУЩИЕ В ИНЖЕНЕРНОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ
Аннотация. В статье приведении всесторонне рассужденыя о цельях и смысловых компонентах педагогического процесса при создание модели процесса формирования технического мышления.
Из-за многранности инженерной профессиональной деятельности, очень сложно определить общие требования к личности инженера разнообразных направлений, специальностей и компонента а также их степени.
Ключевые слова: профессиональный, инженер, деятельность, технический, интеллект, качества.

COMPONENTS OF TECHNICAL THINKING IN ENGINEERING


Annotation. The article presents a comprehensive discussion of the goals and semantic components of the pedagogical process when creating a model of the process of forming technical thinking. Due to the diversity of engineering professional activities, it is very difficult to determine the General requirements for the individual engineer of various fields, specialties and components, as well as their degree.
Keywords: professional, engineer, technical activities, thinking, intelligence, quality.
Педагогик жараёндаги компонентларга эътиборимизни қаратадиган бўлсак, биз қуйидаги таълим жараёнининг асосий вазифаси ўқитиш жараёнида мутахасис шахсини ривожланишини юқори даражада шаклланиши мухандис шахсининг муҳим касбий сифати ҳисобланадиган манба ва қоидаларга асосланамиз.
Шунинг учун 5320400 – Кимёвий технология(ноорганик моддалар кимёвий технологияси), 5320400 – Кимёвий технология(юқори молекулали бирикмалар) йўналишлари дипломли мутахасисларни тайёрлаш бўйича олий касбий таълимнинг Давлат таълим стандарти таҳлили шуни кўрсатадики, ушбу меъёрий ҳужжат тузилишида “бўлажак мухандиснинг техник тафаккурини шакллантириш”да бундай дипломли мутахасисни тайёрлашдан мақсад унинг касбий сифати муҳимлиги ҳисобланиши ҳақида бирор бир кўрсатма қайд этилмаган.
Шу билан бирга ушбу мақсад ҳужжат контексти мазмунида ўз аксини топган ҳамда битирувчининг касбий тайёргарлиги бўйича малака талабларда ҳамда “Давлат таълим стандарти” да кўрсатилган.
Маълумки, Олий таълимнинг асосий вазифаси – бўлажак муҳандиснинг билим, малака ва кўникмасини шакллантиришга ушбу жараён давомида унинг касбий фаолиятининг муҳим сифатлари ўз–ўзидан шакллантириш содир бўлади деб ҳисобланади.
Таълим жараёнида талабаларда қобилиятни шаклланиши амалга ошиб боради аммо ушбу жараён динамикаси ўзининг барқарор эмаслиги билан тавсифланади.
Шундай қилиб, кенг маънода биринчидан, мухандисларни тайёрлашнинг тартибга солувчи, иккинчидан, таълим муассаси раҳбарияти ва унинг барча ўқув фанлари ўқитувчилари томонидан ўрганиш жараёнида талабаларнинг қобилияти фаоллашиб бориши тушунилган ҳолда давлат меъёрий ҳужжатларида қайд қилиниши мақсадга мувофиқдир.
Агарда ушбу мақсад остида муассаса унинг амалга оширишни лойиҳалаштирса, қайд қилинган мақсадни Олий таълим муассаси даражасида амалга ошириш норасмий ҳисобланиши мумкин. Қобилиятни шакллантириш жараёнини таъминловчилари ушбу лойиҳанинг барча иштирокчилари лойиҳани фаол қатнашчилари бўлишлари шарт.
Ҳар бир ўқитувчи ушбу маъсулиятни тушуниши билан бирга ўз ўқув фани воситалари ёрдамида ушбу мақсадни ҳар бир машғулот учун ўқитиладиган фан имкониятлари ва тафаккур тузилиши ҳақидаги тасаввурлардан келиб чиққан ҳолда (яъни, хусусий мақсадларни шакллантириши) техник қобилиятни шакллантиришни таъминлаши лозим.
Ҳудудий компонент доирасида ёки ижодий қобилият намоён бўлиши талабалар учун махсус курс фанини киритишни танлаб олиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Ушбу курс талабаларга мухандис фаолиятидаги ижодий масалалар ҳақидаги билимларни умумлаштиришга ва ушбу масалаларни ечиш технологияларини ўрганишга ёрдам бериши зарур.
Шундай қилиб, махсус курсни ўрганишдаги вақт масаласи етакчи фаолиятдаги ўзгариш қонуниятларини эътиборга олган ҳолда ҳал қилиниши лозим. Ўқитишнинг руҳий ривожланиш шарти бўлиши учун ушбу махсус курсни ўрганиш ҳақидаги масала мантиқан ички ривожланишга бўй суниши таълим жараёнини мантиқан очиб беради. Бундай ўқитиш фаолиятнинг янги турларини ўзлаштиришда, шунингдек келгусида касбий фаолият сифатида зарур сифатларни аниқлашга, лойиҳалаштириш ва ривожлантиришга ёрдам беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Климов Е.A. Психология профессионалного самоопределения [Текст] /Е. A. Климов. - Ростов-на-Дону: Изд-во «Феникс», 1996 - 512с.
2. Турдиев Ш.Р. Талабаларни аниқ фанлар негизида касбга йўналтиришнинг методик тизимини такомиллаштириш (Техника олий ўқув юртлари мисолида) / Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПhД) диссертацияси / Қарши, 2018.-100 б.
Download 18,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish