367
қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш масаласида
тизимли ишлар олиб
борилмаган. Мавжуд муаммолар чуқур ўрганилмаган ва уларни бартараф
этиш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган. Оқибатда
республика бўйича 2019-2020 йилларда хотин-қизлар томонидан жами 108
минг 782 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилган
1
. Шу даврда эса 115 минг
920 нафар тадбиркор аёл ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган.
Шунингдек, 2063 нафар ночор аёл, ижтимоий ҳимояга муҳтож 75 минг 920 та
оила оғир турмуш шароитида яшаётган 6 минг 213 нафар хотин-қизга
мақсадли ёрдам бериш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш режалари ишлари етарли
даражада олиб борилмаган.
Дунё бўйича камбағал аҳолининг 76,5% қишлоқларда яшашини инобатга
олиб, аёллар учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва улардан
фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали дунёда камбағаллик
даражасини камайтириш мумкин. Шунинг учун ҳам республикамизда қишлоқ
аёлларининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш ва
улардан унумли
фойдаланиш катта стратегик ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга эканлиги
учун мазкур масалаларини ўрганиш мақсадга мувофиқ. Юқорида қайд этилган
долзарб муаммоларни ҳудудларда ҳал этиш бўйича илмий-амалий асосланган
хулосалар ва тавсияномалар ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан бири
ҳисобланади.
Бугунги
кунда
иқтисодиётнинг
барча
соҳаларида
оилавий
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича
амалий чора-
тадбирлар ишлаб чиқилди. 2012 йилнинг 26 апрелида қабул қилинган
Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни
оилавий тадбиркорликни самарали амалга ошириш учун хуқуқий асос
вазифасини бажармоқда. Ушбу Қонунда белгилаб қўйилганидек, оилавий
корхона унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш (ишлар
бажариш, хизматлар кўрсатиш) ва реализация қилишни амалга ошириш учун
ихтиёрий асосда, оилавий корхона иштирокчиларининг улушли ёки
биргаликдаги мулкида бўлган умумий мол-мулк, шунингдек оилавий корхона
иштирокчиларидан ҳар бирининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган
кичик тадбиркорлик субъектидир. Оилавий корхона фаолияти унинг
иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланади. Шунингдек, оилавий
корхона турар жойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда
товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун
фойдаланган тақдирда, коммунал инфратузилма хизматлари (электр
энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик
таъминоти) ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва
шартлар асосида амалга оширилади.
Ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича қарийб 25
мингта
инвестицион лойиҳани рўёбга чиқариш ҳисобига 256,4 мингдан ортиқ иш
ўринлари ташкил этилишига эришиш белгиланганлиги мазкур масаланинг
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” Дастурини амалга ошириш тўғрисида
қарори. 2018 йил. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 07/18/3777/1325 – сон.
Lex.uz.
368
аҳамияти юқорилигини англатади. Ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан
шуғулланиши ва барқарор даромад манбаигага бўлиши учун шарт-шароитлар
яратиш мақсадида мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало,
олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳолининг
моддий
шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати сезиларли ижобий
ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга қаратилган “Ҳар бир оила-
тадбиркор” Дастури амалга оширилмоқда.
Шу ўринда олиб борилган тадқиқотлар
натижасида мамлакатимизда
кейинги йилларда ташкил этилган тадбиркорлик корхоналарида иш билан
банд аёллар сонининг ўзгаришига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ (1 -
жадвал).
1- жадвалдан кўриниб турибдики, оилавий тадбиркорлик корхоналарида
иш билан банд аёллар сонининг ўзгариши 2019 йилда 2016 йилга нисбатан уч
мартага ўсиб борган. Бу кўрсаткич айниқса, Андижон вилоятида (167,0),
Бухоро вилоятида (4 марта), Фарғона вилоятида уч мартагача ошган бўлса,
Хоразм вилоятида эса беш мартачага ўсиб борган.
Лекин, бугунги замоннинг талаби ўзгача, шароитлар бошқача. Йилига
ярим миллион нафардан кўпайиб бораётган республикамиз аҳолиси
оилаларини рўзғорининг бутлигига эришиш,
одамларни, айниқса, аёлларни
иш билан таъминлаш масаласини ҳал этишни ҳар бир оиланинг тадбиркорлик
ресурсларидан фойдаланмай туриб бажариш мушкул.
Do'stlaringiz bilan baham: