Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


ЛОЙИҲАВИЙ БОШҚАРУВГА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet385/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 
ЛОЙИҲАВИЙ БОШҚАРУВГА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ 
ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ МОҲИЯТИ ВА НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
Расулов Э.А. – ОБМ тингловчиси 
Мамлакатимизнинг хақиқий бозор иқтисодиётига ўтиши, ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш муаммоларини ҳал қилишда, инсон комолоти 
масаласининг энг мухим омиларидан бири бўлган халқ таълими соҳасидаги 
бошқарув тизимининг такомиллаштириш жараёнлари билан биргаликда амалга 
ошиб бормоқда. Бироқ, ахборотлашиш жараёнларини жадаллашиши оқибатида 
халқ таълими соҳаси зиммасига юкланган функцияларни бажариши учун 
бошқарув усулларини янада такомиллаштириш, таълим ва тарбия сифатини 
ошириш лойиҳалари учун маблағларни жалб этиш, замонавий ахборот-
коммуникация технологияларини жадаллик билан ўзлаштириш масалалари 
юзага чиқади.
Шиддат билан ривожланаётган техник ва технологик ривожланиш, 
маъмурий бошқарувнинг замонавий усул ва услубларини кириб келиши 
ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни бошқариш усуллари доирасини 
кенгайтириш зарурияти ва долзарблигини кучайтиради. Сўнгги йилларда 
нафақат давлат органлари, балки корхона ва ташкилотлар, фирма ва 
компаниялар фаолиятига ҳам лойиҳавий ёндашувни жорий этиш тобора долзарб 
бўлиб бормоқда.
Шу муносабат билан илмий тадқиқот ишимизнинг мақсади лойиҳаларни 
бошқариш назариясини тушуниш ва унга рақамли технологияларни жорий 
этишнинг илмий-услубий ва амалий жиҳатлари билан боғлиқ масалаларни 
ўрганиш эканлиги диссертациянинг долзарблигини ифодалайди.
Хусусан, лойиҳавий бошқарувга рақамли технологияларни жорий этишнинг 
ҳуқуқий ва ташкилий-услубий таъминотни ривожлантириш ва лойиҳаларни 
бошқарувни тизимли равишда ривожлантириш масалалари, лойиҳавий 
ёндашувни амалга оширишга ва самарали фойдаланишга халақит берадиган 
асосий сабаблар тадқиқ этишни тақозо қилади.
Лойиҳавий бошқарув тизимини жорий этишнинг назарий ва услубий 
асосларни, ҳуқуқий таъминотини таҳлил этиш, шунингдек бу борадаги маҳаллий 
тажрибани танқидий таҳлил қилиш, лойиҳани бошқаришдаги муаммоларни 
аниқлашга ва давлат органлари фаолиятида ушбу ёндашувдан фойдаланиш учун 
қулай шарт-шароитларни яратишга ёрдам берадиган чора-тадбирларни таклиф 
қилишга имкон беради.


846 
Халқ таълими тизимида лойиҳавий бошқарув тизимини жорий этишнинг 
илмий-тадқиқот усуллари мантиқий, тизимли ёндошувлар, таркибий-
функционал таҳлил, умумлаштириш усули, статистик, гуруҳлаш, намуналар, 
таққослаш ва умумлаштириш, шунингдек график ва жадвал маълумотларини 
визуаллаштириш усуллари қўллаш масалалари тадқиқ марказида бўлади.
Юқорида қайд этилганидек, ижтимоий соҳа ва иқтисодиётни модернизация 
қилиш ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш зарурати ва чекланган ресурслар 
билан боғлиқ. Халқ таълими муассасалари фаолиятини ташкил этишнинг 
назарий асослари ва амалиётини ўрганиш ижтимоий-иқтисодий жараёнларни 
бошқаришда турли хил ёндашувлар мавжуд деган хулосага келишимизга имкон 
беради. Т.В.Ускова1 уларнинг асосийлари сифатида тизимли, функционал, 
дастурий-мақсадли, лойиҳавий, маркетинг, қийматга йўналтирилган усулларни 
ўз тадқиқотларида қайд этган.
Таълим муассасаларини самарали бошқаришнинг энг оммабоп дастурий 
мақсадли усули лойиҳавий бошқарув усули бўлиб, нафақат ижтимоий соҳа 
объектлари, балки хўжалик юритувчи корхона ва ташкилотларни ҳам 
ривожлантиришнинг асосий стратегик устуворликларини бажаришга қаратилган 
аниқ мақсадларга эришиш дастурларини, улар таркибидаги лойиҳалар 
жамланмасини шакллантириш, улар бўйича қарорлар қабул қилиш ва амалга 
оширишни, ресурсларни талаб қилувчи, ўткир муаммоларни ҳал қилишни, чора-
тадбирларни ишлаб чиқишни, шунингдек мувофиқлаштиришни таъминлайди.
Бироқ, замонавий бозор шароитида молиявий ва бошқа манбаларнинг 
концентрацияси масаласида қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Бундай 
вазият ижтимоий жараёнларни, жумладан таълим ва тарбия муассасаларини 
бошқариш ва компаниялар фаолиятига лойиҳавий ёндашув тизимини жорий 
этиш долзарблиги ва зарурлигини кучайтиради. Шу билан бирга, лойиҳаларни 
бошқаришнинг 
илмий-услубий 
таъминотининг 
етарли 
даражада 
ривожланмаганлиги, уни давлат органлари ҳамда давлат улуши аксарият 
қисмини ташкил этувчи компанияларда қўллашга тўсқинлик қилади ва ушбу 
муаммони ҳал қилишда илмий ҳамжамиятни кенг иштирокини талаб қилади.
Мазкур масалалар қатор олимларнинг илмий-тадқиқот ишларида тадқиқ 
этилган.
Жумладан, дастурий-лойиҳа ёндашуви асосида ижтимоий соҳа объектлари 
ривожлантириш стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш механизмини 
ишлаб чиқишга салмоқли ҳисса қўшганлар. Хусусан, Д.А.Гайнанов2 ўзаро 
ҳамкорликнинг ҳар бир даражаси, жумладан стратегик, дастурий ва лойиҳавий 
иқтисодий агентларнинг манфаатларини келишиб олиш алгоритмини ишлаб 
чиққан. Лойиҳавий бошқарув методологиясининг турли жихатлари Д.Ю. Ревин, 
A. Ковалев ва И. Курдюмовнинг3 асарларида келтирилган. Н.Б. Грошевни 
1
Ускова, Т. В. Управление устойчивым развитием региона [Текст] / Т. В. Ускова. – Вологда : ИСЭРТ РАН, 2009. 
– 355 с. 
2
Гайнанов, Д. А. Методологические аспекты реализации программно-проектного подхода в стратегическом 
управлении развитием территории // Управление экономикой: методы, модели, технологии. Материалы XV 
Международной научной конференции. – В 2 томах. – 2015. – С. 38–42.
3
Ковалев, А. Управление проектом по созданию интернет-сайта [Текст] / А. Ковалев, И. Курдюмов. – М. : 
Альпина Паблишер, 2001. – 337 с. 


847 
тадқиқотларининг предмети эса лойиҳавий бошқарувни компанияларнинг 
инновацион фаолиятини иқтисодий тизимга интеграциялаш шартлари ва 
механизмларини баҳолаш масалаларига бағишланган.
Одесса денгиз Aкадемияси Миллий Университети олимлари томонидан 
ўтказилган тадқиқот режалаштириш ва лойиҳаларни бошқариш соҳасидаги 
восита сифатида лойиҳа ресурслари харитасини тузиш ва сақлаш усулларини 
ишлаб чиқишга қаратилган.
Бундан ташқари, муаллиф мумкин бўлган хатарларни ва тегишли 
фаолиятни олдиндан аниқлашга имкон берадиган ресурслар ва молиявий 
инвестициялар ҳажмидаги ўзгаришларга қараб лойиҳа операцияларининг 
таснифини тақдим этган.
В.Н.Лексин 
ва Б.Н. 
Порфирьев1, 
С.В.Последов2, 
Е.Савченко3, 
Д.A.Синявский4, Н.A. Гончарова, A.A. Гейзер5 давлат бошқаруви ва давлат 
улуши катта бўлган компанияларга нисбатан лойиҳавий бошқарув тизимини 
жорий этиш режаларини ишлаб чиқиш билан бир қаторда таълим ва фан 
соҳасида ушбу ёндашувдан фойдаланиш муаммоларини тадқиқ этганликларини 
кўриш мумкин. А.И.Татаркин ва соханинг бошқа экспертлари хам «...компания-
муассасаларнинг муайян вазифаларини ҳал қилиш учун фақат ва фақат дастурий-
лойиҳавий ёндашувга асосланган бўлиши керак»6 деб таъкидлайдилар.
Компаниялар фаолиятига лойиҳавий бошқарув тизимларини жорий этиш 
масалаларига оид чоп этилган нашрлар ва илмий-тадқиқот ишларининг 
кўплигига қарамай, бир қатор масалалар ҳали ҳам очиқлигича қолмоқда. 
Хусусан, давлат улуши мавжуд бўлган компаниялар фаолиятига лойиҳавий 
бошқарув тизимларини жорий этиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
муаммоларини ҳал қилишда лойиҳавий бошқарувдан фойдаланишнинг услубий 
воситалари етарлича ишлаб чиқилмаган.
Бундан ташқари, лойиҳавий бошқарувнинг назарий ва услубий асосларини, 
«лойиҳа», «лойиҳани бошқариш» каби таърифларининг аниқ таърифи, дастурий-
мақсадли ва лойиҳавий ёндашувларни ажратиб кўрсатиш, стратегик менежмент 
тизимидаги лойиҳаларнинг ўрнини асослаш ва бошқа кўплаб масалаларни 
тизимлаштириш зарурати мавжуд.
1
Лексин, В. Н. Проблемы и перспективы использования проектного подхода в управлении развитием российской 
Арктики / В. Н. Лексин, Б. Н. Порфирьев // Модернизация. Инновации. Развитие. – 2015. – № 4 (24). – С. 10–18. 
2
Последов, С. В. Индикативный подход в проектном управлении развития территории [Текст] / С. В. Последов, 
Т. О. Толстых, Д. В. Толстых // Дельта науки. – 2016. – № 1. – С. 40–45. 
3
Савченко, Е. Белгородская область: проектное управление для муниципальных инициатив [Текст] / Е. Савченко 
// Самоуправление. – 2012. – № 2. – С. 6–7. 
4
Синявский, Д. А. Исследование практики управления проектами в органах государственной власти и местного 
самоуправления (на примере Владимирской области) [Текст] / Д. А. Синявский, Н. В. Моргунов, Т. Д. Омаров // 
Экономика и управление. – 2012. – № 8 (93). – С. 96–100. 
5
Гейзер, А. А. Проектное управление инвестициями в сфере образовательных услуг [Текст] / А. А. Гейзер // 
Вестник Томского государственного университета. Экономика. – 2008. – № 2. – С. 57–61. 
6
Татаркин, А. И. Пространственное развитие региональных и территориальных экономических систем с 
использованием программно-проектных подходов [Текст] / А. И. Татаркин // Проблеми економіки. – 2012. – № 
3. – С. 71–80. 


848 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish