Аюпов Равшан Хамдамович
90
Энг аввало янги ҳамён сотиб олинг ва унга янги, ҳали бели букилмаган
пуллардан бир нечтасини солиб қўйинг. Сиз бу иш билан “
Пул пулни
чақиради
” фикрни амалга оширишдингиз ва энди фикру-хаёлингиз ушбу
ҳамённи пул билан тўлатиш бўлсин. Бу пуллар Сизни,
оилангизни,
фарзандларингизни фаровон ҳаёт, мустаҳкам соғлик, сифатли таълим ва
бахтли келажак билан таъминлаши кераклиги ҳар доим фикрингизда ва кўз
ўнгингизда турсин. Агар Сизнинг ҳамёнингиз пул билан тўла бўлса ва
ўзингизни бадавлат ҳамда омадли деб ҳис эта бошласангиз, атрофингиздаги
ношуд ва ташаббуси йўқ одамлардан кескин фарқлана бошлайсиз, юриш
туришингиз ва фикрлаш жараёнингиз ҳам ўзгара бошлайди. Сиз ўзингизни
камбағал эмас, балки бадавлат инсон деб ўйлай
бошлаган пайтингиздан
бошлаб, кўлингизда пул пайдо бўла бошлайди. Қашшоқликдан қутулиш учун
энг аввало Сиз дунёқарашингиз, ўй-хаёлларингиз, мулоҳазаларингизни бир
карра назардан ўтказинг ва улар орасидан бойишингизга ҳалақит бераётган
салбий хусусиятларни олиб ташланг. Ёдингизда турсин, ҳеч қачон пул ва
унга эга бўлганлар ҳақида ёмон ва бўлмағур хаёлларга борманг, чунки бу
холда Сизни камбағаллик ўз домига янада чуқурроқ тортиб кетаверади. Ўз
ишига, бизнесига эга бўлган, фаровон яшаётган инсонларга ҳасад билан эмас,
ҳавас билан қаранг. Ўзингизни яхши кўринг, ўзингизга, ишингизга ва
имкониятларингизга юқори баҳо беринг, вақтни
бекор сарфламанг,
ишингизни ниҳоясига етказиб, эришган натижаларингиздан завқланинг. Агар
Сиз бойликка ҳизмат қилсангиз, у ҳам албатта Сизга ҳизмат қилажак.
Ҳозирданоқ атрофингиздаги одамларга ўзингиз ҳақингизда бой одам
таасуротини қолдиришга ҳаракат қилинг. Энг яхши кийимингизни кийиб
юринг, вақти-вақти
билан кино, театр ёки концертга тушинг, магазинларни
сайр қилинг, оқкўнгил ва ростгўй бўлинг. Ёмон хаёлларга борманг, чунки бу
ёмон хаёллар қачонлардир албатта ўз ижодкорига қайтади. Муҳтожларга ва
камбағалларга имконият даражасида ёрдам кўрсатинг. Бу амаллар натижаси
Аюпов Равшан Хамдамович
91
ўлароқ, Сиз ўзингизни бадавлат ҳамда олижаноб инсон сифатида ҳис қиласиз
ва келажакда албатта шундай одамга айланасиз.
Пулларни бехуда йўқотиш ва ишлатишдан ўтдан қўрққандай қўрқинг,
чунки бундай қилган тақдирингизда пуллар номаълум сабабларга кўра
Сиздан қоча бошлайди. Шунинг учун моддий йўқотишлик, пулни беҳуда
сарф қилиш ва бошқа салбий оқибатларнинг сабабларини чуқур ўйлаб,
таҳлил қилинг ҳамда бу ҳолатга олиб келган қадамларни ҳаёлан тикланг ва
кейинчалик бундай хатоларни зинҳор такрорламанг. Доимо қаддингизни тик
тутиб юринг, ўшанда ишларингиз ҳам янада илгарилаб кетади.
Елкаларингизни бироз орқага ташланг, аммо бошингиз олдинга чиқиб
кетмасин. Бунинг учун даҳанингизни бироз ичкарига тортинг.
Агар бу
маслаҳатларга амал қилсангиз, руҳий енгиллик ҳис этиб, ўзингизга ишонч
пайдо бўлади ва атрофдагилар ҳам Сизни ижобий, муваффақиятли
инсон
сифатида қабул қиладилар. Сиз албатта тежамкорлик ва ҳасисликнинг
орасидаги фарқни яхшилаб тушуниб олинг. Баъзи инсонлар бойлик тўплаш
йўлида
ортиқча
тежамкорликка
берилиб
кетиб,
ўзларини
ҳам,
атрофдагиларни ҳам ҳаёт қувончларидан маҳрум этиб қўядилар. Шунинг
учун ҳам атрофингиздагилар бойлик тўплаш йўлида бошқаларга азоб
бераётганингизни кўриб, бойларни ёмон кўриб қоладилар ҳамда Сиз билан
мулоқот қилмай қўядилар ва натижада Сиз яна камбағаллик гирдобига
осонлик билан тортилишингиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: