Бизнес ва мулокот конунлари аюпов Равшан Хамдамович


Пул топишнинг иккинчи сир-асрори нима?



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/74
Sana02.07.2022
Hajmi1,1 Mb.
#729120
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   74
Bog'liq
Biznes va muloqot qonunlari e8f4d

Пул топишнинг иккинчи сир-асрори нима? 
Агар Сиз инсонлар ҳаётига бойлик, соғлиқ, бахт, севги ёки 
ҳурсандчилик лаҳзаларини қўшиш усулини топа олсангиз, улар албатта 
бунинг учун Сизни мукофотлайдилар. Демак, бадавлат бўлиш учун Сиз 
бошқа инсонлар ҳаётига қўшимча қиймат қўшишни ўрганишингиз керак 
бўлади. Бунинг учун Сизнинг ишхонадаги фаолиятингиз ёки тадбиркорлик 
фаолиятингиз воситасида инсонлар ҳаётига қўшимча қиймат қўшиш 
усуллариниг руйҳатини тузишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Сиз бунинг 
учун албатта мукофотланасиз! 
Пул топишнинг учинчи сир-асрори нима? 
Агар Сиз яхши маҳсулот ёки ҳизматга ричаг ишлатсангиз, унинг 
ёрдамида Сизнинг даромадингиз ва мукофот миқдорингиз анча ортади. 
Лекин агарда Сиз пул йўқотилиши мумкин бўлган нимагадир ричагни тадбиқ 
қилсангиз, пулингиз тезда тугаб, зарар миқдори ҳам тезлик билан 
ортаверади. Демак, ричагни ҳам ақл билан ишлатиш керак бўлади. Ричаг бир 
қанча усуллар ёрдамида ишлатилиши мумкин. Улардан биринчиси - механик 
ричагдир ва буни мактаб физика курсини ўқиган барча жуда яхши билади. 
Ричаг орқали озгина куч сарф қилган холда катта натижаларга эришиш 


Аюпов Равшан Хамдамович 
88 
мумкин. Буни Миср пирамидалари қурувчилари жуда яхши билишган ва уни 
ҳаётда кенг кўламда ишлатишган. Ричаг, масалан, ўз ишингизни қўл 
остингиздаги ходимларга тақсимлашни амалга ошириш ҳамдир. Маркетинг 
жараёни ҳам ўзига хос ричаг, чунки унинг ёрдамида махсулот ёки ҳизматни 
сотиш ҳақидаги маълумотлар бирданига бир нечта инсонга жўнатилади. 
Молиявий ричаглардан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, кўчмас мулк ёки 
акциялар сотиб олиш учун пул қарз олиш мумкин ва бу Сизнинг 
имкониятингизни анча оширади. Ёки инсонларга ёқадиган сўз ва муомала 
воситалари орқали уларга кўпроқ таъсир қилиш ёки ёқиш мумкин. Агар 
ричагни яхши маҳсулот ёки ҳизматга тадбиқ этилса, унинг сотув ҳажми 
кўпаяди ва шунга мос равишда мукофот миқдори ҳам анча ортади. Агар 
бирор бир бажараётган ишингизда тез-тез қайтарилиб туриладиган, 
меҳнатталаб ёки мураккаб қисмлари мавжуд бўлса, уларни тартибга солиб, 
ишнинг шу қисмини бошқа инсонларга бажариш учун беришингиз мумкин – 
бу ҳам ўзига хос ричагдир. Бу Сизга вақтни тежашга, имкониятлардан 
фойдаланишга ва маҳсулот (ҳизмат) ингизни янада ривожлантиришга имкон 
беради. Шундай қилиб, ричаг вақт бирлигида кўпроқ мижозларга ҳизмат 
кўрсатишга имкон беради ва мос равишда даромад кўпайишига олиб келади. 
Маҳсулот (
товар

ҳизмат
) ни бир одамга бирданига бир неча марта сотишга, 
тарқатишга, ниманидир қилишга имкон берадиган усулни ричаг деб аталади. 
Заводлар, фабрикалар, цехлар ва йиғув конвейерлари фирмаларга махсулотни 
тезроқ ва арзонроқ тайёрлаш учун имкон берадиган ричагларнинг 
турларидир. Агар Сиз бирор бир нимада муваффақиятга эришсангиз ҳамда 
кейинчалик уни янада тезроқ ва арзонроқ бажариш йўлини топсангиз – 
демак, Сиз ричаг яратдингиз. Агар Сиз ниманидир муваффақиятли равишда 
сотган бўлсангиз ва уни бирданига бир нечта инсонга сотиш усулини 
топсангиз – бу ҳам ричагнинг бир туридир. Ричагдан фойдаланиш натижани 
анча кўпайтиради, чунки ричаг ёрдамида бирор бир вақт оралиғида 
ниманидир якка ўзингиз қилишнинг ўрнига уни юзлаб ёки минглаб одамлар 


Аюпов Равшан Хамдамович 
89 
учун бир вақтда амалга оширасиз. Демак, ричаг – пул топишнинг уч сир-
асрори орасидаги энг қизиқарлисидир, чунки у Сиз эришган натижани анча 
миқдорга кўпайтиради. Лекин бунда жуда эҳтиёт бўлиш керак, чунки ричаг 
муаммоларни, хатоларни ва зарарни ҳам кўпайтириб юбориши мумкин, 
чунки зарар келтирадиган нарсага ричаг ишлатилса, зарарни янада 
кўпайтириш нақд бўлади. Бой одамлар доимо ричаг ишлатиш усулларини 
ахтарадилар, топадилар ва уларни ҳаётга тадбиқ этадилар. Улар ричагни 
ишлаб чиқаришда, бошқарувда, сотувда, одамларни ишга олишда ва 
музокараларда ишлатадилар. Агар Сиз инсонлар қандай яшаяптилар, улар 
нималарга интилаяптилар, камчиликлари ва етишмовчиликлари нималарда 
эканлигини билиб олсангиз, уларга таъсир ўтказиш ричагларини ҳам сўзсиз 
топа оласиз. Ричаг – пулни кўпайтиришнинг ажойиб ускунасидир. Агар Сиз 
ноёб билимларга эга бўлсангиз, маҳсулот ёки ҳизматга қўшимча қиймат 
қўша олсангиз ва ричагдан фойдаланишни билсангиз, пуллар сизга оқиб кела 
бошлайди. Энди ричагларни ишлатиш усулларининг руйхатини тузиб чиқинг 
ва ундан сўнг ричагларни ўз ҳаётингизнинг, ишингизнинг ва тадбиркорлик 
фаолиятингизнинг турли соҳаларида ишлатиш учун мўлжалланган уч хил 
усули ҳақида ўйлаб кўринг. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish