ўзгартириш ёки қўшимча киритилишидан олдин мазкур шартлар бўйича юзага келган масалаларни ҳал қилиш тартиби:
ўзгартирилаётган ёки қўшимчалар киритилаётган шартлар ва уларнинг янги таҳрири;
ўзгартириш киритилгандан кейин аввалги шартларнинг юридик кучини йўқотиши ҳақидаги банд.
Юридик хизмат нима ва у қаерларда ташкил этилади?.
Таянч иборалар. Корхона ташкилот, юрист консультант, назорат, ҳуқуқий ахборот ва маълумот.
Ж: Юридик хизмат - давлат органи ва ташкилоти фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган меъёр ва мезонларга мувофиқ мажбурий тартибда ташкил этиладиган ёки жорий қилинадиган мустақил таркибий тузилма ёхуд лавозим. Юридик хизмат юридик департамент, юридик бошқарма, юридик бўлим, юридик бюро шаклида ташкил қилиниши ёхуд битта штатдан иборат бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсультдан иборат бўлиши мумкин.
Кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув таомиллари ҳақида тушунчаларни ёзиб беринг?
Таянч иборалар: Банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганда эътиборан жорий этилади, қарздор мол-мулкини талон-тарож қилинишини олдини олиш .
Ж: Суд санацияси – иқтисодий суд томонидан қарздор юридик шаxсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда кредиторлар олдидаги қарзини узиш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилидир.
Кузатув - банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганда иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритишига қабул қилинган санадан эътиборан жорий этилади ва бу ҳақда суд ажримида кўрсатилади.
Ташқи бошқарув- иқтисодий суд томонидан юридик шаxсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилдир. Кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, мол-мулкида давлат улуши бўлган корxоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имкониятлари аниқланган ҳолларда иқтисодий суд томонидан ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга жорий этилади.
Бизнес шартномаси мажбуриятлари юзасидан жавобгарлик.
Таянч иборалар: моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик
81.Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари кимлар?
Таянч иборалар. экспорт импорт, юридик шахс, консессия.
Ж: Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳисобланадилар.
Банкротлик тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқиш тартибини изоҳлаб беринг.
Таянч иборалар. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, беш кун, ажрим.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тушунчасига таъриф ёзинг
Таянч иборалар.Ўзига бириктирилган мулк. Эгали қилиш. Фойдаланиш.
Ж: Давлат тасарруфидан чиқариш - бу давлат корxоналарини ва ташкилотларини xўжалик жамиятлари ва ширкатларига, оммавий мулк бўлмайдиган бошқа корxоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.
Хусусийлаштириш - давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шаxсларнинг оммавий мулк объектларини ёки давлат акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб олишидир.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий асосларига нималар киради?
Таянч иборалар.Ўзига бириктирилган мулк. Эгалик қилиш. Фойдаланиш.тассаруф этиш
Do'stlaringiz bilan baham: |