Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси


ҲЕЧ НАРСА ХОҲЛАМАСАНГИЗ, ҲЕЧ НАРСАГА ЭРИШМАЙСИЗ!!!



Download 138,31 Kb.
bet6/24
Sana21.02.2022
Hajmi138,31 Kb.
#58887
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
10 ASOS

ҲЕЧ НАРСА ХОҲЛАМАСАНГИЗ, ҲЕЧ НАРСАГА ЭРИШМАЙСИЗ!!!
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -


3- АСОС: МАСЪУЛИЯТ (БУРЧ) ВА ВАҚТ
Ҳар бир инсоннинг истаклари ва мақсадлари бўлади, лекин ер юзида жуда кам инсонларгина ўзларини хоҳиш ва мақсадларини ортидан қувадилар. Нима учун шундай бўлади?
ДОИМИЙ ХАРИДОРЛАР ТИЗИМИ (САП) – бу келажагимизнинг бизнеси. Бу калит планетамиз инсонлари учун бахт эшигини очади. Бизнесимизнинг гўзал ва жалб қилувчи томони-бу бизнес ҳаммага бойликка ва бошқа мақсадларга эришиш йўлида тенг имконият беради!
Савол: Шундай экан нима учун бизнинг бизнесда ҳамма ҳам муваффақиятга эришавермайди?
Тасаввур қилинг, хоҳишларингиз юлдузлар каби осмонга ёпиштириб қўйилган ва ҳар куни бошингизни кўтарсангиз уларни кўрасиз. Сиз ҳамма хоҳишларингизни қоғозга ёздингиз. Фараз қилинг, сиз уларни ёзиш билан осмонга илиб чиқдингиз. Сиз орзу-умидларингизга етиш учун осмонга учишингиз керак. Бунинг учун сизда қушлардаги каби қанот бўлиши керак ва у қанотлар ёрдамида осмонга кўтарилиб орзу-умидларингизга етасиз.
БУ БИЗНЕСДАГИ БИРИНЧИ ҚАНОТИНГИЗ - БУ СИЗНИНГ МАСЪУЛИЯТИНГИЗ
ВА ВАЗИФАЛАРИНГИЗ, ИККИНЧИСИ – БИЗНЕС УЧУН САРФ ҚИЛАДИГАН ВАҚТИНГИЗ!

Қуш ердан кўтарилишида қаттиқ қанот қоқиб катта куч сарфлайди.У аста-секин катта тезликка эришади.Қуш қанчалик кўп қанот қоқса, шунчалик баландга кўтарилади.


Сиз ҳам бизнес билан янги танишганингизда ўрганиш учун вақт, куч сарфлайсиз ва аста-секин ривожланиб борасиз.Бир ҳафтадан ёки бир ойдан кейин бутун мақсадларингизга эриша олмайсиз. Бугун астойдил ишланг ва келажакка ишонч билан боқинг. Ижобий фикрлар қилинг, илҳом берувчи суҳбатларга қатнашнинг ва лидерларингиздан сизга ёрдам беришларини сўранг.
ҚАТЪИЙ ВА БУЮК ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНГ! МАСЪУЛИЯТИНГИЗНИ
ТАН ОЛИНГ! БУРЧ ВА ВАЗИФАЛАРИНГИЗНИ ҲАМ ҚОҒОЗГА ЁЗИНГ!
Ўз дунёнгизни ўзингиз қурасиз. Аввал қанақа муҳитда ва қай шароитда яшашни хоҳлашингизни муайян қилинг. Кейин КЕЛАЖАГИНГИЗНИ ҚУРИШ УЧУН БУ ИШГА ЖИДДИЙ ЁНДАШИШИНГИЗ ҲАҚИДА ОНТ ИЧИНГ! Бу онт, ҳаётингиздаги энг қатъий қасамёдингиз бўлсин.
Дарҳол ўзингизнинг бир ҳафталик режангизни тузинг. Бу бизнесда катта муваффақиятга эришишингиз учун ҳар куни камида 4соат вақт ажратишингиз керак. Агар вақт ажратмасангиз, ўзингиз ҳам, жамоангиз ҳам ривожланмайсиз. Агар бир ресторан очсангизу эшигини ёпиб қўйсангиз, мижозлар ва фойда қандай келади?
Ҳар ҳафта бошида келгуси ҳафта учун иш режаларингизни қилинг ва ҳар бир ишга кетадиган вақтингизни эринмасдан аниқланг. Кейин режалаштирган ишларингизни бажаринг. Бажарилмаган режанинг фойдаси йўқ! Ҳафта охирида бажарилиши режалаштирилган ишларингизни кўриб чиқинг. Агар бирорта режангиз бажарилмай қолган бўлса уни кейинги ҳафтанинг режасига албатта ёзинг.
Сизга кафолат бераман, агар бир-икки ҳафта астойдил ва тиришқоқлик билан ишласангиз, бизнинг бизнесимизнинг қанчалик олийжаноб ва вафодор эканини тушуниб етасиз ва сиз орзу қилган бизнеснинг шу эканига ишонч ҳосил қиласиз.Бошқача қилиб айтганда:
АГАР ЖИДДИЙ ШАКЛДА ИШЛАМАСАНГИЗ ВА БУ ИШ УЧУН ВАҚТИНГИЗНИ ВА КУЧИНГИЗНИ САРФЛАМАСАНГИЗ, ҲЕЧ НАРСАГА ЭРИШМАЙСИЗ. ЛЕКИН БУ БИЗНЕСДА ИККИ ЙИЛ МОБАЙНИДА ҚИЙИНЧИЛИКЛАРГА ҚАРАМАСДАН ВАЗИФАЛАРИНГИЗНИ БАЖАРСАНГИЗ, ҲАЁТИНГИЗНИНГ ҚОЛГАН ҚИСМИДА БЕМАЛОЛ ВА БАХТЛИ ЯШАЙСИЗ!

Сизнинг чап ва ўнг томонингиздаги илк икки ҳамкорингиз сизни кузатадилар, сиздан ибрат оладилар. Агар сизнинг иш учун вақт ва ғайрат сарфлаётганингизни ва масъулиятингизни бажараётганингизни кузатишса, ўзлари ҳам бу бизнесга сиздек жиддий муносабатда бўладилар.


Жамоангиздаги ҳамкорларингиздан (сиздан кейингилардан) бир ҳафталик режаларининг бир нухасини олинг. Бу нусхалардан биргаликда хулосалар чиқариб, уларнинг ишини бошқара оласиз, уларга ишонч, ёрдам ва илҳом бериб, уларни тўғри йўлга бошқара оласиз.
Агар улар ишларини қилишмаса,улар билан баҳслашманг, лекин уларга орзуларини, режаларини ва вазифаларини эслатинг.



Download 138,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish