Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси


Таклиф қилиш жараёнида унумли натижаларга эришиш учун қуйидаги усулларга аҳамият қилинг



Download 138,31 Kb.
bet10/24
Sana21.02.2022
Hajmi138,31 Kb.
#58887
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
10 ASOS

Таклиф қилиш жараёнида унумли натижаларга эришиш учун қуйидаги усулларга аҳамият қилинг:

  1. Бизнесга таклифда кишиларга нисбатан самимий ва чин юракдан ёндашинг. Фақат тил ва гап етарли эмас. Инсонлар янги ишдан кўра сизнинг ҳатти-ҳаракатларингиз ва самимиятлигингизга диққат қилишади. Улар сизнинг ҳиссиётингизни кўришни хоҳлашади. Бизнесга бўлган ишончингизни баҳолашади. Ишингизга қанчалик кўп ишонсангиз ва ҳурмат билан тилга олсангиз, таклиф қилиш жараёни осон кечади.

  2. Сизда ўзингизда ишончнинг кучайиши учун ва одамлар билан жиддий суҳбатга тайёр ҳолга келишингиз учун дўстларингизни бизнесга таклиф қилишдан олдин лидерингиз билан машқ қилинг, экспериментлар ўтказинг. Таклиф қилиш вақтида шошилманг ва ёлғон гапирманг. Шуни билинг-ки, дўст ва қариндошларингиз сизнинг энг яқин кишиларингиздир. Улар сизга 2соатларини ажратишга тайёрлар. Презентациядан кейин ҳам улар билан яқин ва самимий алоқаларни давом эттиринг ва уларни кузатинг.

  3. Ҳеч қачон ишнинг тафсилотлари ҳақида гапирманг. Компания ва унинг даромадлари ҳақида гап очманг. Сиз берган нотўғри маълумотлар уларнинг сизга бўлган ишончини йўқотиши мумкин.

  4. Агар дўст ва қариндошларингиз иш ҳақида ҳаддан ташқари кўп қизиқувчанлик билан сизни саволлар ёмғирига тутишса, шундай жавоб беринг:

-Шошилманг, 2соат вақт ажратиш билан ҳеч нарса йўқотмайсиз. Энг муҳими-иш ҳақида тўлиқ маълумот. Сизга ишни тушунтиришим учун қачон вақт ажратасиз? Масалан, эртага соат 10:00 дами, Якшанба куни 15:00 дами?

  1. Агар шу саволни сўрашса: “Бу бизнесда муваффақиятга эриши-шимга кафолат берасизми?”, шунда сиз мана бундай жавоб беришингиз мумкин:

-Шубҳасиз кафолат бераман, фақат бир шартим бор:Мен билан елкама-елка ишласангиз, масъулиятларни (вазифаларни) бажарсангиз ва ҳар бир масалани жиддий қабул қилсангиз, албатта биргаликда муваффақиятга эришамиз. Агар айтганларимни қилмасангиз, ҳеч нарсага кафолат бермайман.
6. Дўстингизнинг Тармоқли Маркетинг, Доимий Харидорлар Тизими (САП), “BEVERLee-club” ва бошқа компаниялар ҳақида маълумоти бўлиши ва ҳатто бу ишга салбий муносабатда бўлиши мумкин. Ҳатто сиздан “парашок ёки шампунь сотиш керакми?” деб сўраши мумкин. Бу ҳолда жавобингиз шундай бўлсин: “Ҳеч алоқаси йўқ. Тармоқли Маркетинг эмас. Шошилманг, 2соат ажратинг, бизнес ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз”.
Ёлғон гапирмаяпсиз, дўстингиз Доимий Харидорлар Тизими (САП) ҳақида етарли маълумотга эга эмас. Кам маълумот нотўғри хулоса чиқаришга сабаб бўлади.
7. Агар дўстингиз ўта ғурурли бўлса, бу бизнесни билишини айтса ва сизнинг гапларингизга қаршилик кўрсатса, ёдингизда бўлсин, у киши бу бизнес ҳақида бирор нарса билмайди ёки унга бизнес ҳақида етарли эмас ва нотўғри маълумот берилган.
Агар дўстингиз яқин дўстидан тўғри маълумотни олган бўлса эди, аллақачон бу бизнесда ишлаётган бўлар эди. Унга ўзингизга ишонган ҳолда ва қатъий тарзда шундай денг: “Азиз дўстим, сендаги маълумот етарли эмас ва нотўғри.

Download 138,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish