Реклама таркатиш каналлари
Рекламани таркатиш каналлари бу - оммавий ахборот воситалари оммавий ахборот воситаларидаги рекламадир. Масалан, телевидение, радио, интернет оркали реклама, босмадан чиккан реклама, транспорт воситаларидаги реклама, ташки реклама ва ҳ.к.
Телевидениедаги реклама. Телевидение нуфўзли реклама воситаларидан бири булиб, кенг доирадаги истеъмолчиларни камраб олади. Телевидениедаги реклама бир катор афзалликларга эга: товар сифатини яккол намойиш этишга, истеъмолчи учун фойдали томонларни тушунтиришга, савдо белгисини тавсифлашга имкон беради. Телевидениедаги эълонлар асосини тасвир, овоз, харакат, ранг ташкил этади. Шунинг учун рекламанинг бу тури томошабинга нисбатан каттарок таъсир кўрсатади.
Куйидаги тамойилларга амал килинса, телерекламанинг юкори самара беришга эришиш мумкин:
энг кизик визуализация; аник ва равшан визуализация; биринчи 5 сония давомида томошабин эътиборини жалб килиш;
телерекламанинг мохиятини дарров англай олиш имконияти мавжудлиги;
унинг сюжети товардан фойдаланувчи киши атрофида шакллантирилиши;
реклама киска булиши керак.
Телевидениедаги рекламанинг камчиликлари хам мавжуд. У тез утиб кетадиган, бундан ташкари реклама роликларида ижодий элементлар булиб, улар томошабин эътиборини реклама мохиятидан ўзоклаштиради, натижада товар ёки савдо белгиси хакидаги маълумотлар эътиборсиз колиши мумкин. Яна бир камчилиги реклама роликларни жойлаштириш киммат туришидир.
Радиодаги реклама.
Радио - ахборот воситасидир. Радиодаги реклама бошка оммавий ахборот воситаларига нисбатан бир катор афзалликларга эга: купгина регионлардаги 24 соатлик эшиттириш ва хилма хиллик. У оператив ва анча арзон, радионинг асосий устунлик томони - эгилувчанлик: хар бир станция ўзининг, катьий чегараланган аудиториясига эга; роликларни яратиш ва жойлаштириш унчалик киммат эмас, эфирда ўзатилиш вактини олдиндан белгилаш шарт эмас. Радионинг самарадорлиги эрталаб айникса юкори булади. Радио эфирининг камчиликлари: тасвирнинг йуклиги ва бунинг натижасида истеъмолчилар томонидан ахборот кайта ишлашнинг пассивлиги.
Радиореклама самарадорлигини куйидаги тамойилларни куллаш оркали амалга ошириш мумкин:
эълоннинг тингловчилар тасаввурига сингишига эришиш лозим;
маълум бир товар ёки хизматларнинг рекламасини эсда колувчи товуш билан бирга куллаш;
реклама гоясининг яккол ифодаланган ва лунда булишини таъминлаш;
тингловчини дархол кизиктириш;
радиода эълонларни ўзатишда машхур кишиларни жалб килиш;
тингловчилар сони энг куп бўлган вактда фойдаланиш;
рекламани телевидение оркали параллел равишда ўзатишда худди шу куй ва матнлардан фойдаланиш;
эълонлар эшиттирилаётган матнларга мос келиши керак.
Матбуотдаги реклама. Рекламанинг хилма хил турлари уртасида газета ва журналлардаги реклама кенг таркалган. Сарфланган харажатларга кура у телевидениедаги рекламага нисбатан арзонрок, чунки улардаги реклама эълонларининг сифати юкори эмас, шунинг учун хам уларнинг жалб килиш хусусияти паст. Матбуотда рекламани жойлаштиришда сарлавханинг жозибадор булишини ҳисобга олиш, кам сўзлардан фойдаланиш зарур.
Босма хилдаги оммавий ахборот воситалари теле ва радиорекламадан фарки - истеъмолчи ахборотни кандай тезлик билан олишини ўзи танлаш имкониятига эгалигидадир. Шунинг учун товар ва хизмат хакида батафсилрок маълумот бериш мумкин. Босма холидаги оммавий ахборот восита камчиликларидан бири - уларнинг нисбий пассивлигидир. Умуман олганда рекламанинг иккита асосий босма холидаги тури, газета ва журналлар бир хил афзаллик ва камчилик томонларга эга. Газеталар катьий чикиш графигига эга булиб, купрок
ишонтириш хусусиятига эга, журналлар эса образ ва имиджни яратишда кул келади. Хар куни чикадиган газеталарни бутун ахолининг учдан турт кисми укийди; улар асосан, махаллий реклама - чакана савдо рекламаси максадида ишлатилади.
Босма холдаги реклама самарадорлигига эълон формати элементлари - улчами, тасвир ранги таъсир килади. Иирик форматли эълонлар купрок эътиборни жалб килади.
Рангли тасвирлар реклама эълонининг самарадорлигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |