- Тадбиркорликнинг ташкилий функцияси тадбиркорлардан тадбиркорлик фаолиятини ташкил килишда, диверсификация килишда, фаолиятини бошкаришда мустакил карорлар кабул килишни талаб этади.
- Бу функция корхоналарнинг тез ривожланишига туртки булади.
Бизнеснинг асосий вазифалари: - кичик тадбиркорлик тузилмаларига республика товар бозорларини тулдириш, четдан келтириладиган товарлар урнини босиш ва четга чикариладиган товарлар урнини кенгайтириш, янги иш уринларини барпо этиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш;
- кичик тадбиркорлик тузилмалари инновация фаолиятини қўллаб қувватлаш, рақобатга бардошли тайёр махсулотнинг янги турларини ишлаб чикиш ва ишлаб чикаришни рагбатлантириш;
- Ўзбекистон Республикасида маълумотлар банкини вужудга келтириш ва бизнесни ташкил этиб, ривожлантириш борасида ахборот ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш;
- кичик бизнеснинг камёб халк истеъмоли буюмлари ишлаб чикариш ва хизматларни кенгайтиришга каратилган лойихалари хамда, дастурлари учун молиявий маблаглар ажратишдан иборат .
Бизнесда маркетингни жорий қилиш қуйидаги масалалар мажмуини ҳал этиш имконини беради: • бозорни ўрганиш, товарни тақсимлаш, ҳаракатлантириш ва реклама орқали сотувчи ва харидор ўртасидаги иккиёқлама муносабатларни қайта ишлаб чиқиш; • рекламани ва сотув ҳажмини оширишнинг бошқа шаклларини ривожлантириш; • тадбиркорликнинг бош мақсади сифатида истеъмолчи манфаатларини қаноатлантириш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш. Бизнес ва тадбиркорлик бизнес тадбиркорлик - Бизнес бозор иқтисодиётининг барча иштирокчилари орасидаги муносабатларни қамраб олади ва фақат ишбилармонларнинг эмас, балки истеъмолчиларнинг, ёлланган ишчиларнинг, давлат тизими хизматчиларининг ҳам хатти-ҳаракатларини ўз ичига олади.
- Бу ҳолатда, бизнес сўзининг синонимлари бўлиб, маълум маънода тижорат, савдо-сотиқ каби тушунчалар ҳисобланади.
- Умумий кўринишда бизнес - бу кишининг бозор муносабатлари тизимидаги ишчанлик фаоллигидир.
- Тадбиркорлик фаолияти бизнеснинг бир шакли сифатида намоён бўлади ва унинг турли соҳаларида амалга оширилади.
- тадбиркор тўла ёки қисман моддий маблағига ёки молиявий ресурсларга эга бўлган киши бўлиб, у ушбу ресурсларни ўз фаолиятини(бизнесини) бошлаш учун сарфлайди. Унинг томонидан ташкил этилган фирма (ташкилот, корхона) давлатимиздаги тараққий этаётган кичик бизнеснинг бир қисмига айланади.
«Тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунга асосан тадбиркорлик - фуқароларнинг фойда ёки шахсий даромад олишга йўналтирилган мустақил, ташаббускор фаолияти бўлиб, у фуқаронинг ўз номидан, ўзининг таваккалчилиги билан ҳамда ўзининг ёки юридик шахснинг (корхонанинг) мулкий жавобгарлиги асосида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |