Биз Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида фолият кўрсатувчи "Авто Ургатувчи" МЧЖнинг 41 нафар ишчи ходимлари номидан мурожаат қилмоқдамиз. Корхонамиз хайдовчиларни тайёрлаш фаолияти билан шуғулланади.
Корхонамиз жорий йилнинг 1 май кунига қадар Шўрчи Агросервис 2017 МЧЖга тегишли Шўрчи туман Бобур МФЙ Мустақиллик кўчаси 135-уйда жойлашган 2 қаватли маъмурий бинода ижара асосида фаолият юритиб келаётган эди.
Ушбу бино Денов туманлараро иқтисодий судининг 10.12.2019 йилдаги 4-1905-1902/4678-сонли қарорига асосан 287 620 000 сўмга баҳоланиб, электрон онлайн-аукционга сотувга чиқарилди. Яхши ниятда ўзимиз фаолият кўрсатаётган кўчмас мулкни сотиб олдик ва корхонамизга 1.05.2020 йилдаги №ОА0813-021175-сонли электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисида баённома берилди. Орадан бир неча кун ўтиб қизиқ воқеалар бошланди.
Шўрчи туман хокими Б.Худайберганов телефон орқали мени қабулига чақиртирибди. Туманимиз хокими сотиб олган кўчмас мулкимизни жуда арзон нархга сотиб олганимни пеш қилди.
Мен кўчмас мулкни электрон онлайн-аукцион орқали қонуний сотиб олганлигини билдирдим. Тез орада туман хокимининг ўйинлари бошланади. Шўрчи туман прокурори томонидан МИБнинг давлат ижрочиси К.Холмуминовнинг 07.04.2020 йилдаги "Мол-мулкни электрон онлайн-аукцион орқали сотиш учун чиқариш тўғрисида"ги қарорини бекор қилиш юзасидан протест киритади. Протестга асосан МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан К.Холмуминовнинг 07.04.2020 йилдаги "Мол-мулкни электрон онлайн-аукцион орқали сотиш учун чиқариш тўғрисида"ги қарори асоссиз деб топилиб бекор қилинади. АТБ Агробанк Шўрчи филиали томонидан К.Холмуминовнинг 07.04.2020 йилдаги "Мол-мулкни электрон онлайн-аукцион орқали сотиш учун чиқариш тўғрисида"ги қарори асоссиз деб топилиб бекор қилинганлиги сабабли Денов туманлараро иқтисодий судига электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисида баённомани хақиқий эмас деб топишни сўрайди ва суд томонидан даъво қаноатлантирилади. Нақадар адолатсизлик битта хоким барча давлат идоралари, ташкилотларини қўғирчоқдек ўйнатса? Қандай давлатда яшамоқдамиз? Давлатимиз рахбарининг гаплари қаёқда қолди? Биз кимга ишонайлик? Одил судгами ёки давлатимиз рахбарининг олиб бораётган сиёсатигами? 1 та одамни ишли қилиш муаммо бўлиб турган вазиятда 41 та ходимли корхонани кўчада қолдиришми рахбарларнинг кўзлаган мақсади?