Биз ўрганаётган 20-30 йилларда Республикамиз ҳаёти Марказнинг қаттик назароти остида ўтар эди. Партиянинг йўл-йўриқларидан бир оз бўлса-да четга чиқиш сиёсий, аксил инқилобий ҳаракат деб баҳоланар эди.
Коммунистик партия ўрнатган ана шу мустабид тузумни, у амалга оширган “социалистик тажриба”ни маҳаллий халқ, аввало унинг илғор вакиллари зўр норозилик билан кутиб олдилар, улар халқнинг миллий маданиятини, анъаналари ва урф - одатларини, кўп асрлик маънавий меросини сақлаб қолишга интилганлар, Марказнинг зўравонлдигига қарши очиқ танқидий фикрлар билдиришганлар. Бироқ мустабид тузум бошқача фикрлашга мутлақо тоқат қилолмасди ва анашундай фирлаганларга қарши қаттиқ кураш олиб боришар эди. 20 йилларнинг иккинчи ярми – 30 йиллар бошларида мавжуд тузумга қарши турганларга қарши кенг қатағонлар ўтказиш даври бўлди. Республиканинг ватанпарварлик кайфиятидаги раҳбар ходимларни бирлаштирган “Ғайрипартиявий” гуруҳлар (“18лар гуруҳи”, “Иноғомовчилик”, “Қосимовчилик”) бирин-кетин фош этилди ва бадном қилинган. 20-йиллар охири - 30 йиллар бошларида мустабид тузумнинг жазоловчи қличи мустабит тузум кирдикорларига қарши фикр билдирган миллий ижодкор зиёлиларнинг кўпгина викилларига зарба берган. Мунаввар Қори Абдурашидхонов Асадуллахўжаев, Ашурали Зохирий, Элбек, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Отажон Хошимов, Усмон Носир ва бошқалар қатағонга учраган. Фақат 1929 йил январдан 1933 йилгача мустабид тузум республика миллий зиёлиларнинг 217 вакилини - ёзувчилар, журналистлар, ўқитувчилар ва бошқа миллатимиз фидойиларни қатағон қилди, уларнинг кўплари отувга хукм қилинган1.
1930 йилда Давлат Банки маъмуриятида ўтказилган тозалаш вақтида қатор раҳбар ходимлар қамоққа олиндилар. Ўзбекистон ССР Суди раиси Саъдулла Қосимовнинг «қосимовчилик» деб номланган ишини кўриб чиқиш бошланди. Бу жараёнларнинг моҳияти кўзга кўринган сиёсий арбобларни тугатишга қаратилган эди.
30-йилларнинг боши диндор ва эътиқодли кишиларга нисбатан зўравонлик сиёсий қатағонликнинг чўққиси бўлди. Жуда катта миқдордаги ислом, христиан, будда динига тааллуқли асарлар йўқ қилинди. Бу даврда Ўзбекистондаги диндорлар, уламоларнинг асосий қисми қамоқ лагерларига жўнатилди. Ўтмишда нафақат диний русумлар адо этадиган, балки маданият, фан, тарбия, санъат марказлари, халқнинг кўп асрлик меросини сақловчиси бўлган мачит ва мадрасаларнинг деярли барчаси ёпиб қўйилди, айримлари бузиб ташланди.
Бутун республиканинг ҳаёти Марказнинг қаттиқ назорати остига ўтди. Партия директиваларидан ҳар қандай чекиниш аксилинқилобий, сиёсий мухолифат деб баҳоланди.
Марказ ва жойларда партия-бюрократлар аппарати тобора кўчайиб борди. Унинг бутун механизми ҳукмрон партиянинг «зўраки янги жамият» қуришига доир йўл йўриқларини амалга оширишга қаратилган эди. Бутун мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаёти партия тазйиқи билан амалга оширила бошлади. Жумладан: 30-йилларда республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳам совет тарғиботининг мустаҳкамланиши ва шахсга сиғинишнинг кўчайиб бориши шароитларида ўтди. Хукмрон партиянинг таркибий қисми бўлган Ўзбекистон компартияси ҳам республика ҳаётининг бутун ижтимоий-иқтисодий, мафкуравий ва маданий соҳаларига раҳбарлик қилди. Барча жабҳалар унинг назорати остига ўтди. 1929 йилда ўтказилган партиядаги тозалаш натижасида ҳукмрон партия аъзоларининг 15,6 % унинг сафларидан чиқарилди2. Уларнинг кўпи айбсиз бўлса ҳам жазоландилар. Оммага партия таъсирини кўчайтириш мақсадида корхоналарда партия комитетлари ва цех ячейкалари, бригадаларда партия гуруҳлари, колхозларда бошланғич партия ташкилотлари тузилди. Қишлоқ советлари колхоз, совхозлар қурилишида, Қишлоқнинг сиёсий ва хўжалик ҳаётида партия бўлими амалга ошириб борадиган ижрочи органларга айланиб борди. 30-йилларда жамият ижтимоий сиёсий ҳаётининг барча соҳалари устидан ҳукмрон партия назорати янада кўчайди. Инсонларнинг бутун ҳаёти, уларнинг ўй-фикрлари аста-секин ҳамма нарсани унутишга мажбур қиладиган янги жамият қуриш ғоясини амалга оширишга каратилди, хаддан ташқари тиғиз ва уддалаб бўлмайдиган беш йилликлар топшириқларини бажаришга бўйсундирилди.
Янги иқтисодий сиёсат (НЭП) ўзил кесил барҳам топди. Қишлоқ хўжалигини зудлик билан коллективлаштириш йўлига қатиян киришилди. Шаҳар билан Қишлоқ қисқа муддат ичида қаттиқ марказлаштириш ва маъмуриятлаштириш ихтиёрига тушиб қолди. Саноат ва савдода давлат сектори тобора қаттиқ монополист, яъни якка хоким бўлиб борди. Ўзбекистонда ҳам саноатда умумийлаштириш жараёни бошланди. Майда саноатдаги хусусий секторнинг улуши тўхтовсиз қисқараверди ва 20 йилларнинг охирларига келиб деярли барҳам топиб кетди. Индустриаллаштириш ва ҳунармандларни кооперациялаш натижасида республика саноатида хусусий сектор деярли бутунлай тугатилди.
1930 йил февралидан бошлаб Ўзбекистонда қулоқ хўжаликларни тугатиш компанияси бошланди. Бу компания, худди бошқа республикалардагидек, қонунлар ва инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузиш ҳоллари билан биргаликда давом этиб борди. Биргина Мирзачул тумани (Тошкент округи) да 75 та хўжалик қулоқ қишлоқ сифатида тугатилди. Кўпгина районларда қулоқ хўжаликларигина эмас, балки ўрта ҳол ва ҳатто камбағал хўжаликлар ҳам мусодара қилинди. Натижада Ўзбекистонда биргина 1930 йили 2648 та қулоқ ва бойлар хўжаликлари деб аталган хўжаликлар тугатилди. 1930-1933 йиллари тугатилган хўжаликлар сони 5,5 мингтага етди, уларнинг кўпчилиги иттифоқнинг бошқа районларига, асосан Украина ва Сибирга кўчирилиб юборилди. Кўчирилганларнинг кўпчилиги нобуд бўлиб кетган.
Do'stlaringiz bilan baham: |