Бисмилаҳир роҳМАНир роҳИМ



Download 477,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/20
Sana22.02.2022
Hajmi477,95 Kb.
#81280
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
Eng baxtli ayol

Шукр офатдан ҳимоядир 
Дунё гўзалдир. Уни фақат кўзлари яхшиликни кўрадиганларгина кўра оладилар. 
Агар қиш фасли сенинг дарвозангни ёпса, ҳар тарафдан музликлар сени қуршаб 
олса бас, сен баҳор келишини кутгин. Покиза насим ҳаволар кириши учун 
деразанг туйнукларини очиб қўйгин.
Оллоҳни кенгликда танигин. У Зот сени тангликда танир. Узоқларга қара, шунда 
сен қушлар галаси куйлаётгани, сенга янги умр, янги ҳалимлик, янги қалб туҳфа 
қилиш учун қуёш ўзининг заррин нурларини дарахт шохлари устига 
ташлаётганини кўрасан.
Саҳрога гўзал дарахтларни излаб борма. Барибир у ерда кимсасизликдан бошқа 
нарсани топа олмайсан. Балки сен ўз соялари билан сени ўраб олган, ўз 
мевалари билан сени бахтиёр этган, ўз куйлари билан сенга таъсир ўтказган 
юзлаган дарахтларга боқ. 
Ўтмишни, ундаги тортган зиёнларни ҳисоб қилишга киришма. Зеро, умрнинг ҳар 
бир узилган барги ортга қайтмас. Лекин ҳар бир навбаҳорда янги барглар униб 
чиқар. Бас, сен самони ўраб олган баргларга боқ. Ерга тушганларига эмас. 
Кеча ўтган бўлса олдинда бугунги кун бордир. Агар бу куннинг сафари қариган 
бўлса у ҳолда эрта бордир. Ўтмиш учун ғам чекма, чунки у қайтмас. Бугун учун 
афсус чекма, у ҳам кетгувчидир. Балки сен гўзал эртанинг нурли қуёшини кут. 
Жароҳатли калималар алмашуви оқибатида пайдо бўлган касалликнинг 
чўзилишини хаёл қилиш мумкин эмасдир. 
Аёллар эркакларнинг сингилларидир 


Оллоҳ таолони кенгликда тани, У Зот сени тангликда танийди. 
Балиқ қорнида, даҳшатли зулмат ичида, денгиз зулматида, кеча зулматида дили 
сиқилган, қайғуси кўпайиб, ғами катталашган Юнус алайҳис-салом Оллоҳ таоло 
томон, мазлумлар ёрдамчиси томон, ғамгинлар Паноҳгоҳи томон, раҳмати кенг, 
тавбаларни қабул қилгувчи Зот томон шошилди ва шу сўзларни айтди-ки, у 
сўзлар ёқут, маржонлар каби эди гўё. “Ҳеч илоҳ йўқ, магар Ўзинг бордирсан, эй 
Пок Парвардигор, дарҳақиқат, мен (ўз жонимга) жабр қилгувчилардан бўлиб 
қолдим", деб нидо қилган (пайтини эсланг)!
И з о ҳ: Зуннун, яъни, балиқ соҳиби деб ном олган Юнус алайҳис-салом Оллоҳнинг 
амри билан ўз қавмини Ҳақ Йўлига даъват қилганида улар иймон 
келтирмадилар. Оллоҳнинг азоби тушиши ҳақида огоҳлантирганида ҳам у қавм 
тавба қилмади. Шунда Юнус пайғамбар Яратганнинг: "Сабр қил", деган буйруғини 
унутиб, ўз қавмининг иймонсизлигидан ғазабланган ҳолда ўз қишлоғидан чиқиб 
кетади ва ўзича "Бу ишим учун Оллоҳ мени жазоламас", деб ўйлайди. Лекин 
Оллоҳ таоло Ўз пайғамбарининг бу итоатсизлигининг жазосига ўзининг кенг 
қишлоғига сиғмаган Юнусни балиқнинг тор қорнига ҳибс қилиб қўяди. Шунда 
Юнус алайҳис-салом балиқ қорнида туриб юқоридаги оятда зикр қилинган каби 
нидо қилади. (Анбиё сураси, 87-оят). Шу он дуо дарҳол ижобат бўлди. Оллоҳ 
таоло айтади: “Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик ва уни ғам-ғуссадан 
қутқардик. Биз мûминларга мана шундай нажот берурмиз”. (Анбиё сураси, 88-
оят).
Шундан сўнг Оллоҳ таоло балиққа ваҳий қилиб, Юнусни очиқ кенгликка 
ташлашни буюрди. У соҳил четига касал, мадорсиз, касал-бемор ҳолда чиқди. 
Унга Оллоҳнинг инояти келди. Уни Ўз раҳматига олди. Ва у учун у ерда қовоқ 
дарахтини ўстирдики, у... мевадир. Унинг барги кенгдир. Юнус алайҳис-салом 
секин-аста соғая бошлади. Унинг юзида ҳаёт белгилари кўрина бошлади. Зеро, 
Оллоҳни кенгликда таниганни Оллоҳ тангликда танир.
Ҳаётингни бошқаришга лойиқ бўлмагунингча ўзингни бошқаришга лойиқ бўла 
олмайсан.

Download 477,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish